«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 26 2024, 13:52
ЎЗO‘Z

Тошкент шаҳрида катта миқдордаги пиротехника воситалари ноқонуний савдосининг олди олинди

20 ноя, 19:00 4 330 Жамият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Тошкент шаҳрида катта миқдордаги пиротехника воситалари ноқонуний савдосининг олди олинди Аҳоли орасида пиротехника воситалари савдоси билан ноқонуний равишда шуғулланиш қонунчиликда белгиланган тартибда жавобгарликка сабаб бўлиши ҳақида мунтазам равишда тушунтириш тарғибот ишлари олиб борилади.

Бироқ, ҳар йили Янги йил байрами яқинлашгани сари ноқонуний йўллар билан мамлакатимизга олиб келинган, хавфсизлик талабларига жавоб бермайдиган пиротехника воситаларини кўча-куйда пуллаб, мўмай даромад қилишни мақсад қилган «уддабурон сохта тадбиркорлар» пайдо бўла бошлайди. Яъни, турли кўнгилсизликларга, ҳатто, инсон ҳаётига зомин бўлиш каби салбий ҳолатларни келтириб чиқараётганига қарамасдан бундай воситалар савдоси билан шуғулланишга уриниш ҳолатлари ҳамон учрамоқда.

Тошкент шаҳар давлат солиқ хизмати органлари томонидан пойтахтимизнинг Бектемир туманида ўтказилган профилактик тадбирлар давомида Фарғона вилояти Марғилон Шаҳрида яшовчи, 1988 йилда туғилган фуқаро Нозима Шокирова (исм ва фамилиялар ўзгартирилган) ҳеч қандай ҳужжатларсиз пиротехника воситаларини савдога қўйгани аниқланди. Тадбир давомида 3 турдаги 333 дона (қути) умумий қиймати 8 миллион 910 минг сўмлик пиротехника маҳсулотлари ноқонуний савдосининг олди олинди.

Профилактик тадбирлар давомида Бектемир тумани, Нурашон кўчасида яшовчи, 1991 йилда туғилган яна бир фуқаро Улуғбек Умматов ҳам 3 турдаги 15 дона (қути) умумий баҳоси 800 минг сўмлик пиротехника воситаларини мўмай даромад эвазига пуллаш пайида бўлгани маълум бўлди.

Ҳудди шунингдек, Тошкент вилояти Оқкурғон туманида истиқомат қилувчи, 1998 йилда туғилган фуқаро Шодиёр Дониёров республикамизга ноқонуний йўллар билан олиб келинган 20 дона умумий қиймати 800 минг сўмлик пиротехника воситаларини ноқонуний савдога қўйгани аниқланди.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекси ҳамда Жиноят кодексининг тегишли моддаларида пиротехника буюмларининг қонунга хилоф муомаласи учун жавобгарлик ва жазо чоралари белгиланган.

Ҳурматли фуқаролар!
Унутманг ноқонуний пиротехника воситалари энг кўп фарзандларимиз соғлиғига ва ҳатто ҳаётига хавф туғдиради. Шундай экан айни кунларда ён-атрофда пиротехника воситалари пайдо бўла бошлагани, яъни «пақилдоқ»лар овози кўпайиб қолгани барчамизни сергак торттириши лозим. Зеро, бу каби салбий ҳолатларга қарши курашишда нафақат тегишли идоралар балки, барчамиз баравар ҳаракат қилсак, кўзланган натижага эришамиз.

Тошкент шаҳар ДСБ Матбуот хизмати




Мавзуга оид янгиликлар
  • Тошкент шаҳрида қайси вилоят ҳайдовчилари кўпроқ таксичилик қилмоқда? 26 апр, 13:03 1
  • Ўзбекистон АҚШнинг “кузатувдаги давлатлар рўйхати”дан чиқарилди 26 апр, 10:49 37
  • Зоир Мирзаев “Телефонсиз мактаб”га 300 млн сўм мукофот берди 26 апр, 08:33 27
  • Фаоллар Тошкентда яна иккита боғ инвесторга берилганидан норози бўлишмоқда 26 апр, 08:03 69
  • Бухорода 4 дона қадимий тангани хорижга олиб чиқмоқчи бўлганлар аниқланди 26 апр, 07:11 34
  • Тошкентда одам ўлдиришда гумонланган шахсни ушлашда ёрдамлашган талаба йигит тақдирланди 26 апр, 06:20 133
  • Сўнгги янгиликлар
  • Исталган қонни биринчи гуруҳ қонига айлантириш йўли топилди 26 апр, 12:40 0
  • Урушдан қайтган Россия ҳарбий хизматчилари 100 дан зиёд қотилликка қўл урган 26 апр, 12:17 0
  • Ўзбекистон АҚШнинг “кузатувдаги давлатлар рўйхати”дан чиқарилди 26 апр, 10:49 36
  • Лукашенко Ғарбга таҳдид билан чиқди 26 апр, 10:10 94
  • АҚШнинг Ғазодаги сиёсатидан норози Давлат департаменти расмийси истеъфога чиқди 26 апр, 09:51 44
  • Зоир Мирзаев “Телефонсиз мактаб”га 300 млн сўм мукофот берди 26 апр, 08:33 27
  • Фаоллар Тошкентда яна иккита боғ инвесторга берилганидан норози бўлишмоқда 26 апр, 08:03 68
  • “Толибон” Афғонистоннинг Хост вилоятида беш нафар фуқарони қамчи билан жазолади 26 апр, 07:35 77
  • Бухорода 4 дона қадимий тангани хорижга олиб чиқмоқчи бўлганлар аниқланди 26 апр, 07:11 34
  • Ўзбек телеканалларида ҳар шанба «Миллий кино куни» ўтказилади 26 апр, 06:46 25
  • Тошкентда одам ўлдиришда гумонланган шахсни ушлашда ёрдамлашган талаба йигит тақдирланди 26 апр, 06:20 133
  • Ўзбекистон Саудия тўсиғидан ўтса, ярим финалда қайси терма жамоага дуч келади? 26 апр, 05:55 308
  • Бўлимлар