«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 25 2024, 13:14
ЎЗO‘Z

Бош прокуратура пойтахтнинг Камолон маҳаллласидаги қотиллик бўйича ахборот берди

10 окт, 18:24 3 836 Жамият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Бош прокуратура пойтахтнинг Камолон маҳаллласидаги қотиллик бўйича ахборот берди Кечадан буён ижтимоий тармоқларда Тошкентнинг Камолон маҳалласида содир бўлган қотиллик хусусида турли хабарлар тарқамоқда. Шу муносабат билан Бош прокуратура матбот хизмати ушбу ҳолат бўйича ахборот берди.

Маҳкама матбуот хизмати раҳбари, адлия маслаҳатчиси Ҳаёт Шамсутдиновнинг «Xabar.uz»га маълум қилишича, 5 октябрь куни тонгга яқин Тошкент шаҳар ИИББ Навбатчилик қисмига келиб тушган хабарга кўра, Шайхонтоҳур тумани, Катта боғ МФЙ, Киркий кўчаси, 8-уйнинг ётоқхонасидан, шу хонадонда истиқомат қилиб келган А.А.нинг мурдаси бўйин соҳасидан дазмол шнури билан буғилган холатда топилган.

Суд тиббий экспертизасининг дастлабки хулосасига кўра, А.А.нинг ўлими бўйин аъзоларининг сиртмоқ билан бўғилишидан келиб чиққан механик асфикция натижасида юз берганлиги аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан 05.10.2019 йилда Тошкент шаҳар прокуратураси ўта оғир жиноятларни тергов қилиш бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 97-моддаси 1-қисми («Қасддан одам ўлдириш») билан жиноят иши қўзғатилган.

Тезкор-тергов ҳаракатларида аниқланишича, А. А.ни ўз турмуш ўртоғи К. А. ( ўрталарида келиб чиққан ўзаро низо сабаб) қасддан ўлдириш мақсадида қариндоши О.Х. билан жиноий тил бириктиради.

Жиноий режаларини амалга ошириш мақсадида, О.Х. қотиллик содир этилишидан бир неча соат аввал ( 2019 йил 04 октябрь куни соат 19 .00.ларда) юқори манзилда қайд этилган хонадонга яширин равишда кириб, уйнинг меҳмонхонасидаги стол остига беркиниб, қулай фурсатни кутади.

Ниҳоят, соат 00.30.лар атрофида (2019 йил 05 октябрга ўтар кечаси) А.А. ухлаган деб ўйлаб, ётоқхонага киради, бироқ у уйғоқ бўлгани сабаб унинг устига чиқиб, юз қисмига чап қўли мушти билан бир неча зарбалар беради. Сўнг олдиндан тайёрлаб қўйилган дазмол электр сими билан бўйин соҳасидан бўға бошлайди. А.А. ўзига нисбатан бўлаётган тажовуздан ҳимояланиб, ёрдамга чақира бошлаган вақтда ўз хотини К. А. юз қисмига ёстиқ босиб, эрининг нафас йўлларини беркитиб, мудҳиш жиноятга кўмаклашади.

А.А.нинг жони узилгач, О.Х. марҳумга тегишли 2 та уяли телефон аппарати, 500 АҚШ доллари ва 110.000 сўм пулларини ҳамда жиноят изларини яшириш мақсадида шериги К.А.га тегишли 1 дона уяли телефон аппарати ва тилла тақинчоқларини қўлга киритиб, воқеа жойидан яширинган. К.А. эса жинояти фош этилишини олдини олиш ва жавобгарликдан қутилиб қолиш мақсадида шу кеча унга ва турмуш ўртоғига нисбатан номаълум шахслар томонидан босқинчилик содир этилганлигини айтиб, марҳумнинг ота-онасини ўйғотган.

Тергов давомида О.Х.нинг яшаш хонадонида (Учтепа тумани, Лолазор кўчаси) ўтказилган тинтув давомида марҳумнинг уйидан олиб кетилган тилла буюмлар ертўлага яшириб қўйилганлиги аниқланиб, ашёвий далил сифатида олинган.

Айни пайтда О. Х. ва К. А. жиноят ишида айбланувчи тариқасида иштирок этишга жалб қилиниб, уларга нисбатан ЖКнинг 97-моддаси 2-қисми «п» банди билан айблов эълон қилинган ва эҳтиёт чораси сифатида қамоқ қўлланилган.

Тергов ҳаракатлари давом этмоқда.




Мавзуга оид янгиликлар
  • МИБ ходими ва икки солиқчи жиноят устида ушланди 25 апр, 11:55 2
  • Атмосфера ҳавосини зарарлаётган 500 дан ортиқ автомобил эгаларига чора кўрилди 25 апр, 11:12 30
  • Ўзганинг номига онлайн қарз олиб, пулини ўзлаштирган шахс ушланди 25 апр, 10:35 36
  • Яшил ҳудудларда яшаш депрессия ва ташвишни камайтиради 25 апр, 06:38 73
  • Олимлар 2024 йилда кучли жазирамадан азият чекиши кутиладиган ҳудудларни айтди 24 апр, 22:42 535
  • Вазирнинг “дакки”си, бу ишлардан зериккан Жўраевлар оиласи ва Ботир Қодировнинг иқрори... 24 апр, 21:37 485
  • Сўнгги янгиликлар
  • Ортиқча вазнли инсонлар учун соғлом овқатланишнинг бешта муҳим қоидаси 25 апр, 12:59 0
  • МИБ ходими ва икки солиқчи жиноят устида ушланди 25 апр, 11:55 2
  • Москва вилояти ҳукумати раҳбарининг собиқ ўринбосари қўлга олинди 25 апр, 11:33 16
  • Атмосфера ҳавосини зарарлаётган 500 дан ортиқ автомобил эгаларига чора кўрилди 25 апр, 11:12 30
  • Хосе Венансио Лопес: Рақибимиз жаҳоннинг энг кучли терма жамоаларидан бири эканини яхши биламиз 25 апр, 11:05 83
  • Ўзганинг номига онлайн қарз олиб, пулини ўзлаштирган шахс ушланди 25 апр, 10:35 36
  • Пентагон Украинага янги ёрдам пакетининг таркибини очиқлади 25 апр, 10:11 101
  • Исроил Мадримов—Теренс Кроуфорд бокс оқшомининг карди эълон қилинди 25 апр, 09:48 40
  • Исроил Мадримов: Кроуфордни ҳурмат қиламан, лекин бу менинг дивизионим 25 апр, 09:29 82
  • Хави “Барселона”даги фаолиятини давом эттиришга рози бўлди 25 апр, 09:10 44
  • Хонанда Авазбек Олимовдан “Севар ёрим” қўшиғини рухсатсиз куйлаб келаётгани учун 540 млн сўм ундириш сўралмоқда 25 апр, 08:44 234
  • Қозоғистон бош вазири ўринбосари Кобулда “Толибон” вакиллари билан учрашди 25 апр, 08:20 215
  • Бўлимлар