«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 25 2024, 09:21
ЎЗO‘Z

Ҳокимга чора кўрилдими? МИБ мутасаддиси изоҳ берди

19 июн, 19:43 3 784 Жамият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ҳокимга чора кўрилдими? МИБ мутасаддиси изоҳ берди Бугун Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигида ОАВ ходимлари учун навбатдаги брифинг бўлиб ўтди. Бу сафарги тадбирда Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси раҳбар ходимларининг ўтган беш ой давомида тизимда амалга оширилган ишлар юзасидан ахбороти эшитилди.

Тадбирнинг кириш қисми тугаб, савол-жавобга ўтилиши ҳамоно қуйидаги сўров ташланди. Яъники, яқинда ижтимоий тармоқларда овози Фарғона вилоят ҳокими Шуҳрат Ғаниевники дейилган аудиоёзув тарқалиб, унда амалдор МИБ Фарғона вилояти бошқармаси бошлиғига очиқдан очиқ «ичангни суғуриб, бошингга салла қилвораман!» мазмунида таҳдид қилгани англашилади.

Оддий фуқаро МИБ ходими талабига бўйсунмаса ёки қаршилик қилса, ҳақли равишда жавобгарликка тортилади. Вилоят ҳокимига-чи? У кўпчилик олдида МИБнинг масъулига нисбатан маҳаллийчилик қилиб (МИБ вилоят бошқармаси раҳбарини «Тошкент шаҳри фуқароси» дейди), камига ҳақоратомуз таҳдидига нисбатан ҳуқуқий таъсир чораси қўлланилдими?

Мажбурий бюро ижроси директорининг ўринбосари Содиқжон Бердиалиевнинг жавоби қуйидагича бўлди: «Биз вилоят ҳокими билан боғланиб, керакли маълумот тақдим этдик. Ғаниев интернетда эски гаплар чиқиб кетгани, ҳозирда бюронинг вилоятдаги раҳбари билан муносабатлари яхши эканини айтди. Биз бу борада ҳокимга чора кўриш бўйича ҳеч қаерга мурожаат қилмаганмиз. Шу жумладан, Фарғона вилояти МИБ бошлиғи ҳам даъво қилгани йўқ...»

Даъво йўқ экан, демак, ҳоким учун муаммо ҳам йўқ.

Икки йил аввал Фарғона вилояти ҳокими катта мажлисда тошлоқликларни ёппасига «ҳароми» деб сўккан эди. Ўшандаям амалдорга нисбатан ҳуқуқий таъсир чораси қўлланмаганди.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Яшил ҳудудларда яшаш депрессия ва ташвишни камайтиради 25 апр, 06:38 12
  • Олимлар 2024 йилда кучли жазирамадан азият чекиши кутиладиган ҳудудларни айтди 24 апр, 22:42 291
  • Вазирнинг “дакки”си, бу ишлардан зериккан Жўраевлар оиласи ва Ботир Қодировнинг иқрори... 24 апр, 21:37 382
  • Зоҳиршоҳ Жўраев Ботир Қодиров билан ўтаётган суд юзасидан изоҳ берди 24 апр, 18:50 634
  • Оролбўйидан динозавр изи топилгани ростми? 24 апр, 18:06 95
  • Ҳамкорлик давом этмоқда 24 апр, 15:05 69
  • Сўнгги янгиликлар
  • Хонанда Авазбек Олимовдан “Севар ёрим” қўшиғини рухсатсиз куйлаб келаётгани учун 540 млн сўм ундириш сўралмоқда 25 апр, 08:44 0
  • Қозоғистон бош вазири ўринбосари Кобулда “Толибон” вакиллари билан учрашди 25 апр, 08:20 0
  • Байден тегишли қонунни имзолади: АҚШда TikTok блокланиши мумкин 25 апр, 07:46 4
  • Россияда «катта балиқ» тўрга тушди. У нимада айбланмоқда? 25 апр, 07:13 82
  • Яшил ҳудудларда яшаш депрессия ва ташвишни камайтиради 25 апр, 06:38 12
  • АҚШ Украинага яширинча ATACMS ракеталарини етказиб берди 25 апр, 06:00 86
  • Ўзбек профессионал бокси тарихидаги энг катта жанг тасдиқланди! 25 апр, 00:33 280
  • Хосе Венансио: Эронга қарши ўйиндаги ғалаба Жаҳон чемпионати олдидан жамоамизга яхши таъсир кўрсатади 25 апр, 00:23 127
  • Ўзбекистон биринчи чоракда 2,7 млрд долларлик олтин сотди 25 апр, 00:06 45
  • Эронда рэпер Тумож Солиҳий ўлим жазосига ҳукм қилинди 24 апр, 23:35 213
  • Шойгунинг ўринбосари ҳибсга олинди. Бу иш ҳақида ҳозиргача нималар маълум? 24 апр, 23:12 227
  • Олимлар 2024 йилда кучли жазирамадан азият чекиши кутиладиган ҳудудларни айтди 24 апр, 22:42 291
  • Бўлимлар