«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 26 2024, 17:38
ЎЗO‘Z

Бухорода ҳокимият вакилларини урган “муштумзўрлар” қўлга олинди

06 дек, 17:00 7 029 Жамият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Бухорода ҳокимият вакилларини урган “муштумзўрлар” қўлга олинди Бухоро вилояти Ромитан тумани Прокуратура ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси туман бўлими давлат инспектори Зикруллаев ўзига юклатилган вазифаларни бажариш мақсадида, Ромитан тумани, Қумработ МФЙ, Дилрабо қишлоғида яшовчи, 1988 йилда туғилган Ҳусниддин Ғафурович Тўлаевнинг хонадонида аниқланган табиий газ тармоғига ўзбошимчалик билан уланганлик ҳолати юзасидан тегишли ҳужжатларни расмийлаштириш ва аниқланган ҳуқуқбузарлик фактини тасдиқлаш мақсадида хонадонига боради.

МИБ бўлими ходими далолатнома расмийлаштираётган вақтида фуқаро Ҳ.Тўлаев унга фаол қаршилик кўрсатиб, уни ўз хизмат вазифаларини бажаришдан воз кечишга мажбур қилиб, уни шаъни ва қадр қимматини беодоблик билан қасдан таҳқирлаб, ҳақорат қилиб, уни уриб тан жароҳати етказади.

Ушбу ҳолат юзасидан Ҳ.Тўлаевга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 219-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилди.

Шунга ўхшаш яна бир ҳолат: вилоятнинг Шофиркон тумани Зарчабек МФЙ, Зарчабек кўчасида яшовчи, 1951 йилда туғилган Шофиркон давлат ўрмон хўжалиги ўрмончиси Ёқуб Ҳожиевич Маҳмудов Шофиркон туман “Сетлак” чўл массивида ўз хизмат фаолиятини олиб бора туриб, ўрмон хўжалиги дала майдонларида ўсимлик ва ҳайвонот дунёсига ноқонуний зарар етказишни олдини олишда ифодаланган хизмат вазифалари билан боғлиқ қонуний фаолиятини бажараётган вақтида рўй берди.

Пешкў тумани, Янгиобод МФЙ, Офандар қишлоғида яшовчи, Исмоил Искандар ўғли Нарзиев ва шу манзилда яшовчи Самандар Искандар ўғли Рўзиевлар ўрмон хўжалиги ўрмончиси Ё.Маҳмудовга фаол қаршилик кўрсатиб, уни уриб, қасддан баданга оғир шикаст етказган ҳолда, Ё.Маҳмудовнинг хизмат вазифасини бажаришдан воз кечишга мажбур қилганлар.

Бухоро вилояти ИИБ матбуот хизмати хабарига кўра, мазкур ҳолат юзасидан Исмоил ва Самандарга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 219-моддаси 2-қисми ва 104-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Қизга тегажоғлиқ қилиб тасвирга олганларга нисбатан жиноят иши очилди 26 апр, 14:28 31
  • Тошкент шаҳрида қайси вилоят ҳайдовчилари кўпроқ таксичилик қилмоқда? 26 апр, 13:03 98
  • Ўзбекистон АҚШнинг “кузатувдаги давлатлар рўйхати”дан чиқарилди 26 апр, 10:49 104
  • Зоир Мирзаев “Телефонсиз мактаб”га 300 млн сўм мукофот берди 26 апр, 08:33 51
  • Фаоллар Тошкентда яна иккита боғ инвесторга берилганидан норози бўлишмоқда 26 апр, 08:03 109
  • Бухорода 4 дона қадимий тангани хорижга олиб чиқмоқчи бўлганлар аниқланди 26 апр, 07:11 53
  • Сўнгги янгиликлар
  • Оқ уй Киевнинг ғалабасига шубҳа қилмоқда 26 апр, 16:38 1
  • Футзал. Жаҳон чемпионати йўлланмаси учун Марказий Осиё жамоалари курашадиган бўлди 26 апр, 16:19 1
  • “Майнц” футбол клуби стадионидан 500 килолик бомба топилди 26 апр, 15:51 10
  • Иқтисодиётда давлат иштироки қисқартирилади 26 апр, 14:53 20
  • Қизга тегажоғлиқ қилиб тасвирга олганларга нисбатан жиноят иши очилди 26 апр, 14:28 31
  • Бош прокуратура Ниғматилла Йўлдошев «қидирувда бўлган шахслар билан гаплашиб тургани» ҳақидаги видеога изоҳ берди 26 апр, 14:02 160
  • Руслар Abrams танкларининг заиф томонини топишди 26 апр, 13:48 172
  • Мария Захарова украиналикларни Америка ҳиндуларига ўхшатди 26 апр, 13:25 78
  • Тошкент шаҳрида қайси вилоят ҳайдовчилари кўпроқ таксичилик қилмоқда? 26 апр, 13:03 98
  • Исталган қонни биринчи гуруҳ қонига айлантириш йўли топилди 26 апр, 12:40 48
  • Урушдан қайтган Россия ҳарбий хизматчилари 100 дан зиёд қотилликка қўл урган 26 апр, 12:17 165
  • Ўзбекистон АҚШнинг “кузатувдаги давлатлар рўйхати”дан чиқарилди 26 апр, 10:49 104
  • Бўлимлар