«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 26 2024, 14:07
ЎЗO‘Z

Рэй тамойиллари: қандай қилиб бир хатони бошқа такрорламаслик мумкин?

16 фев, 23:27 2 687 Ҳаёт тарзи
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Рэй тамойиллари: қандай қилиб бир хатони бошқа такрорламаслик мумкин? Рэй Далио / Фото: Moritz Hager via Flickr
«Ислом молияси» Telegram-каналида америкалик миллиардер Рэй Далионинг «Тамойиллар» номли машҳур китобининг рус тилига эркин таржимаси бериб борилмоқда.

Ёмон қарорлар ва фикрлар сизга қимматга тушиши мумкин.
Мен ҳар доим ўзимнинг муҳим фикрларим ва қарорларимни қайта текшириб тураман. Уларни кўриб чиқиб, қаерда хато қилганимни тушуниш учун энг малакали экспертлар, билимдон ва тажрибали инсонларнинг фикрлари ва нуқтайи назарини тинглайман.

Мен кибр ва ўзига ортиқча ишонишдан эҳтиёт бўламан. Керакли даражада ишончга эга бўлмагунимга қадар маълумот тўплашни давом эттираман ёки билимсизлик хавфига дучор бўлишдан халос бўлиб, муаммони билмаслигимни ёки вазиятнинг ноаниқлигини тан оламан.

Шунинг учун менинг тамойилим – энг холис нуқтайи назарга эга бўлиш, уни стресс-тестдан ўтказиш (яъни унинг ростлиги, асослилиги ёки долзарблигини қайта текшириш), ўзига ишончни четга суриш, ўз қарорларининг оқибатларини аниқ англай олиш ва доимий равишда комилликка эришишдан иборат.

Айримлар учун бундай матнлар реал ҳаётнинг шафқатсиз воқеликларидан узоқ, қуруқ фалсафага ўхшаб кўриниши мумкин. Лекин агар ўз қарорларингиз сифатини чинакам баҳолашни бошласангиз, бунинг аҳамиятини тезда тушуниб оласиз.

Бунинг учун шунчаки ҳаётий муҳим қарорларингизни ёзиб чиқинг. Нима учун айнан бу қарорни қабул қилганингизни ва уларнинг ҳар бирида қандай омиллар ҳал қилувчи бўлганини виждонан, рўй-рост ёзинг.

Ана шунда қарорларингиз ортида ҳаётингиз фалсафаси, қўрқувлар, ҳиссиётлар, ижтимоий босим, лаҳзали ҳаракатлар, интилишлар, оқиллик бор-йўқлигини кўрасиз. Ва бу сизнинг ўз ҳақиқатингизни топиш йўлида сарагини ажратишнинг биринчи босқичи бўлиши мумкин...

Ростгўйлик, ҳаёт ҳақиқатлари ва ўта очиқлик
Рэй Далионинг хулосасига кўра, ҳаммамиз хато қиламиз, камчиликлар ҳаммада бор. Бу ерда муҳим жиҳат – ана шу хатоларимизга қандай ёндашувда эканимиз.
Хатоларга яширинган доноликни англаб, шу орқали биз бу хатоларни такрорлаш ва янги муваффақиятсизликларга учраш хавфини камайтирамиз.

Мени айнан хато ва камчиликларим билан ишлаш кучайтирди. Муваффақиятсизликлар асосан дунёнинг ҳақиқий манзарасини англай олмаслигимиз, яъни ишлар ҳозир қандай кетаётганини билмаслигимиз сабабли содир бўлади.

Атрофингиздагилар қандай фикрда эканидан қатъи назар, ҳақиқат нимадалигини аниқлаш ҳаёт қонунлари қандай ишлашини тушуниш учун муҳим аҳамиятга эга. Бу эса, ўз навбатида, аччиқ ҳақиқат билан ишлашга ёрдам беради ва аста-секин, аммо ишончли равишда яхшироқ, тўғрироқ ва самаралироқ бўлади.

Ҳақиқатдан қаттиқ қўрқадиган одамлар бор, чунки ҳақиқат уларнинг ҳаётини мувозанатдан чиқариб юбориши мумкин. Аччиқ ҳақиқат уларнинг комфорт зонаси ва ёмон одатларига қарши чиқади.
Шу билан бирга, ҳақиқатдан қўрқмайдиган ва у билан бирга олға интиладиганлар ҳам бор.

Сиздаги ростгўйлик ва поклик бошқаларни ҳам ҳақгўйлик сари етаклайди. Бу очиқликка, очиқлик эса чуқур тушуниш ва ҳар томонлама фикрлашга олиб келади. Чунки биз ҳаммамиз бир-биримиздан фарқ қиламиз – баъзилар умумий манзарани кўради, бошқалар майда-чуйда ва тафсилотларни яхши таҳлил қилади, яна кимлардир бир масалага бошқа томондан назар ташлаши мумкин. Ва айнан қўрқувнинг йўқлиги одамларнинг очилишига имкон беради, бу эса яхшироқ қарорларга, қарорлар эса керакли натижага олиб келади.

Ростгўйлик бу – ҳақиқий эркинлик эканлигини билдим, дейди Рэй. Чунки ҳақиқий ўзлигим билан «ташқарида фойдаланадиган» ўзлигим орасидаги келишмовчилик ич-этимни ейди ва ўзимни энг яхши томондан кўрсатишимга йўл қўймайди. Шу сабабли менинг ҳаётий нуқтайи назарим ўта ростгўйлик ва очиқлик бўлиб, у менга доимий камолот йўлидан боришимга имкон беради.

Мен онгимиз ва фикрларимизда ўзимиз, ҳаёт ва бошқа инсонлар ҳақида жуда кўп ёлғон назарияларнинг борлиги – инсониятнинг энг катта фожиаларидан бири эканини тушундим.

Шундай қилиб, нарсаларнинг моҳияти ва ҳаёт воқеликларини чуқур англайдиган, ҳақиқий мақсадларига эришиш учун улардан қандай фойдаланишни биладиган одамлар муваффақиятга эришадилар.

Бунинг акси ҳам тўғри: хаёлларга осонгина алданадиган, нотўғри хаёллар ичра яшайдиганлар ўсишнинг эмас, муаммоларнинг манбайи ҳисобланади...
Шунинг учун ҳақиқатни онгли равишда тушуниб етиш доимий равишда комилликка эришишнинг асосидир.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Ортиқча вазнли инсонлар учун соғлом овқатланишнинг бешта муҳим қоидаси 25 апр, 12:59 89
  • Сариқми ёки яшил: қайси турдаги банан фойдалироқ? 24 апр, 12:45 253
  • Қайси кундалик одатлар иммунитет пасайишига олиб келишини биласизми? 24 апр, 06:00 159
  • Парҳезшунос узоқ яшаш учун муҳим сирни «очди» 22 апр, 21:30 242
  • Хом гўштни нега ювиб ишлатиш керак эмас? 22 апр, 14:18 377
  • Озиш учун нонуштанинг учта олтин қоидаси 19 апр, 21:00 176
  • Сўнгги янгиликлар
  • Руслар Abrams танкларининг заиф томонини топишди 26 апр, 13:48 1
  • Мария Захарова украиналикларни Америка ҳиндуларига ўхшатди 26 апр, 13:25 1
  • Тошкент шаҳрида қайси вилоят ҳайдовчилари кўпроқ таксичилик қилмоқда? 26 апр, 13:03 6
  • Исталган қонни биринчи гуруҳ қонига айлантириш йўли топилди 26 апр, 12:40 21
  • Урушдан қайтган Россия ҳарбий хизматчилари 100 дан зиёд қотилликка қўл урган 26 апр, 12:17 63
  • Ўзбекистон АҚШнинг “кузатувдаги давлатлар рўйхати”дан чиқарилди 26 апр, 10:49 74
  • Лукашенко Ғарбга таҳдид билан чиқди 26 апр, 10:10 215
  • АҚШнинг Ғазодаги сиёсатидан норози Давлат департаменти расмийси истеъфога чиқди 26 апр, 09:51 74
  • Зоир Мирзаев “Телефонсиз мактаб”га 300 млн сўм мукофот берди 26 апр, 08:33 41
  • Фаоллар Тошкентда яна иккита боғ инвесторга берилганидан норози бўлишмоқда 26 апр, 08:03 90
  • “Толибон” Афғонистоннинг Хост вилоятида беш нафар фуқарони қамчи билан жазолади 26 апр, 07:35 100
  • Бухорода 4 дона қадимий тангани хорижга олиб чиқмоқчи бўлганлар аниқланди 26 апр, 07:11 47
  • Бўлимлар