«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 25 2024, 16:06
ЎЗO‘Z

Дунёнинг энг бой аёллари кимлар?

23 фев, 16:17 4 874 Дунё
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Дунёнинг энг бой аёллари кимлар? Миллиардер деганда одатда кўпчиликнинг кўз ўнгида бадавлат эркаклар намоён бўлади. Аммо дунёда миллиардер аёллар ҳам кам эмас. Бу хонимларнинг аксарияти ўз бойлигини мерос орқали қўлга киритган бўлсада, қолдирилган бойликни нафақат сарфлаш, балки кўпайтиришга салоҳияти етганлари ёки ўз ақли ва тадбиркорлиги ортидан пул ишлайдиганлари ҳам бор. Келинг, уларнинг айримлари билан танишамиз.

Франсуаза Беттанкур-Майерс, умумий бойлиги қиймати 57,6 миллиард доллар (2020 й.)

Франсуаза Беттанкур-Майерс / AFP/GETTY IMAGES
Франциядаги L’Oréal компаниясининг донғи жаҳонга кетган. Жаҳон аёлларининг пардозга сарфлайдиган миллиардларининг салмоқли қисми L’Oréal ғазнасига бориб тушиши ҳеч кимга сир эмас. 2017 йилда айнан шу компания акцияларининг 33 фоизини мерос орқали қўлга киритган Франсуаза Беттанкур-Майерс хоним бугунги кунда қатор рейтинглар бўйича дунёнинг энг бой аёли мақомини ўзида сақлаб турибди.

1953 йилнинг 10 июлида туғилган Франсуаза L’Oréal асосчиси Эжен Шюллернинг набираси, Лилиан Беттанкурнинг ягона қизидир. Катта маблағ Франсуаза Беттанкур-Майерсга йирик хайрия ишлари билан шуғулланиш имконини беради. У ҳар йили ёш олимларнинг тадқиқотларини молиялаштириш учун 250 млн евро маблағ сарфлайди.

Элис Уолтон — умумий бойлиги қиймати 53,2 миллиард доллар (2020 й.)

Элис Уолтон / TIM PANNELL/THE FORBES COLLECTION
1949 йилнинг 7 октябрида АҚШдаги энг йирик савдо тармоғи – «Walmart» асосичилари Сэмюэль Мур Уолтон ва Ҳелен Робсон Уолтон оиласида туғилган Элис уч ўғил Роб, Жим ва Жон орасидаги ягона қиз эди. У Техасдаги Тринити университетини муваффақиятли якунлаганидан сўнг молия ва иқтисодиёт соҳасида диплом олади ва оилавий компанияда ишлай бошлайди. Кейинчалик, 1988 йилда у ўзининг «Llama» молиявий компаниясига асос солади. Отасининг ўлимидан сўнг банкини ёпади ва Техасдаги ранчога жўнаб, отларни парваришлаш билан шуғуллана бошлайди.

Қимматбаҳо картиналар коллекционери бўлган Элис хоним тасвирий санъат йўналишидаги хайрияларни ҳам молиялаштиради.

Маккензи Скотт Безос — умумий бойлиги қиймати 42,3 миллиард доллар (2020 й.)

Жеф Безоф ва Маккензи Скотт Безос / Reuters
«Амазон» асосчиси, дунёнинг энг бой одами Жеф Безофнинг собиқ хотини Маккензи Скотт Безос асосий бойлигини эри билан ажрашиш ортидан қўлга киритган. 16 йиллик турмушдан кейинги ажрашиш одатдаги можароларсиз, ўзаро келишувга кўра амалга оширилган ва Жеф Безофнинг ўзи ихтиёрий равишда компания акцияларининг 4 фоизини собиқ хотинига берган. Аммо арзимасдек туйилган мана шу 4 фоиз Маккензи хонимнинг энг етакчи миллиардерлардан бирига айланиши учун етарли бўлди. 2019 йилдаги ажримдан кейин хоним дарҳол бойлигининг йирик қисмини, бир неча миллиард долларни турли хайрия лойиҳаларига йўналтириб юборди ва бу билан кўпчиликнинг, жумладан собиқ эрининг олқишини олди.

1970 йилнинг 7 апрелида туғилган Маккензи хоним қатор лойиҳалардан ташқари ёзувчилик билан ҳам шуғулланади.

Жаклин Марс — умумий бойлиги қиймати 31 миллиард доллар (2020 й.)

Facebook / Jacqueline Mars
Америкалик тадбиркор Жаклин Марс хоним - Mars, Incorporated қандолатчилик компанияси асосчиси Франклин Марснинг набираси, Форрест Марснинг қизи. У 1939 йилнинг 10 октябрида Буюк Британияда туғилган.

Марс оиласи АҚШдаги энг нуфузли оилалардан биридир. 1911 йилда Вашингтонда Франк Кларенсе Марс ўз хотини Эдель билан бирга ўзларининг илк конфетларини тайёрлаб сотишган ва шу тарзда йирик қандолатчилик компаниясига асос солинганди. Виржиния штатидаги МакЛин шаҳрида фаолият юритувчи компания энг барқарор ва дунё бўйлаб таниқли компаниялардан бири ҳисобланади. Mars, Incorporated йирик акциядори Жаклин Марс 1973 йилдан буён директорлар кенгаши аъзоси ҳисобланади.

Ян Хуэйянь — умумий бойлиги қиймати 26,2 миллиард доллар (2020 й.)

Facebook / Yang Huiyan
Хитойнинг энг бадавлат аёли номини эгаллаб турган Ян Хуэйянь 1981 йилда ўз бизнесини фермерлик ва оддий қурувчиликдан бошлаган Ян Гоцян оиласида туғилган. Жуда уддабурон бўлган жаноб Гоцян ўз давлатидаги улкан бунёдкорлик ишларидан фойда ола билишни эплади ва 1997 йилда ҳашамдор турар-жойлар қуришга ихтисослашган Country Garden девелоперлик компаниясига асос солади. 2007 йилда компания Ҳонгконг фонд биржасига ўз акцияларини чиқаради ва бирданига 5 ҳиссадорини миллиардерга айлантиради.

Ўша йили ота ўз қизи Ян Хуэйянга Country Garden компаниясининг 70 фоиз акцияларини ҳадя қилади ва Ян хоним дарҳол Хитойнинг етакчи миллардерларидан бирига айланади. АҚШнинг Оҳайо университети битирувчиси бўлган Ян хоним 2018 йилдаги биржа савдолари чоғида 4 кун ичида ўз бойлигини 2 млрд долларга кўпайтириб олгани билан ҳам машҳур бўлганди.

Лорен Пауэлл Жобс — умумий бойлиги қиймати 21,6 миллиард доллар (2019 й.)

Лорен Пауэлл / Reuters
Кўпчилик Лорен Пауэллни АҚШ инновацияси рамзи – Стив Жобснинг беваси сифатида билади. Чиндан ҳам 1991-2011 йилларда Стив Жобс билан бир оила бўлган Лорен Пауэллга эрининг ўлимидан кейин катта бойлик қолган. Аммо 1963 йилнинг 6 ноябрида туғилган хонимнинг ўзи ҳам Emerson Collective компанияси орқали қатор лойиҳаларни амалга оширади. Муҳожирлик, атроф-муҳитга оид хайриялар қилади, йирик сармоялар билан шуғулланади. Лекин барибир бойлиги асосида мерос сифатида қолган Apple компаниясининг 5,5 млн дона акцияси ва The Walt Disney Company компаниясининг 7,3 фоизлик улуши туради.

Сюзанна Клаттен — умумий бойлиги қиймати 21,3 миллиард доллар (2020 й.)

Сюзанна Клаттен / Getty Images
Немис тадбиркорлари Ҳерберт ва Иоҳанна Квандтлар оиласида туғилган Сюзанна Клаттен бугунги кунда BMW компаниясининг йирик акциядорларидан бири ва Германиянинг энг бой аёлидир. 1962 йил 28 апрелда Бад-Ҳомбург шаҳрида туғилган Сюзаннанинг Штефан Квандт, Сильвия Квандт, Соня Квандт-Вулф, Сабина Квандт каби ака-укалари бўлишига ва уларнинг ҳар бир мерос олганига қарамай айнан Сюзанна хоним ўз ақли билан бойлигини кескин кўпайтиришга эришган. Аждодларининг иккинчи жаҳон уруши пайтида фашистларга қурол-яроғ етказиб бергани туфайли бу хатони тузатиш йўлида қатор хайриялар ўтказади.

Рус хонимлар

Елена Батурина ва Татьяна Бакальчук
MIKHAIL METZEL/ALEXANDER RYUMIN/TASS

Миллиардер хонимлар орасида руслар ҳам бор. Жумладан, 2020 йилнинг 20 февраль куни Москванинг собиқ мэри Юрий Лужковнинг беваси, Россиянинг узоқ йиллик етакчи миллиардер хоними Елена Батурина биринчиликни Татьяна Бакальчукка бўшатиб берди. Айнан шу санада онлайн савдолар билан шуғулланувчи Wildberries компанияси асосчиси ва ягона эгаси Бокальчукнинг бойлиги қиймати 400 миллион долларга кўпайиб, 1,4 миллиард долларга етди ва у 1,2 миллиардлик бойлигини кўпайтира олмаган Батуринани ортда қолдирди. Эътиборли жиҳати, Wildberries компанияси 2019 йил давомида ўз айланма маблағларини 88 фоизга оширишга эришган.

Қизиқарли маълумот: Швейцарияда бўлиб ўтадиган анъанавий Давос иқтисодий форуми тадқиқотларига кўра, 2020 йилнинг 20 февраль ҳолатида 2,1 минг нафар миллиардерларнинг умумий бойлиги дунёнинг 60 фоиз аҳолисини ташкил қилувчи 4,6 млрд одамнинг бойлигидан кўпроқлиги маълум қилинган.

Аброр Зоҳидов тайёрлади




Мавзуга оид янгиликлар
  • Қирғизистонда электромобиллар яшил давлат рақамида ҳаракатланади 25 апр, 15:45 4
  • Украина Вазирлар Маҳкамаси: Хориждаги 18 ёшдан 60 ёшгача бўлган украиналик эркаклар энди паспорт ололмайди 25 апр, 15:22 11
  • Тожикистонда 17 ёшли йигитни яшин урди 25 апр, 14:11 135
  • Украиналик модель дунёдаги энг узун сочли аёл сифатида Гиннес рекордлари китобига киритилди 25 апр, 13:43 75
  • Москва вилояти ҳукумати раҳбарининг собиқ ўринбосари қўлга олинди 25 апр, 11:33 163
  • Пентагон Украинага янги ёрдам пакетининг таркибини очиқлади 25 апр, 10:11 176
  • Сўнгги янгиликлар
  • Қирғизистонда электромобиллар яшил давлат рақамида ҳаракатланади 25 апр, 15:45 4
  • Украина Вазирлар Маҳкамаси: Хориждаги 18 ёшдан 60 ёшгача бўлган украиналик эркаклар энди паспорт ололмайди 25 апр, 15:22 11
  • Футзал. Осиё чемпионати 1/4 финал: Вьетнам қандай таслим этилди? (видео) 25 апр, 15:06 16
  • Тимур Кападзе матбуот анжуманида Саудия Арабистонига қарши кечадиган баҳс ҳақида нималар деди? 25 апр, 14:39 139
  • Велосипедда сайр қилиш учун 3 сабаб: ёшартиради, оздиради ва умрни узайтиради 25 апр, 14:30 45
  • Тожикистонда 17 ёшли йигитни яшин урди 25 апр, 14:11 135
  • Украиналик модель дунёдаги энг узун сочли аёл сифатида Гиннес рекордлари китобига киритилди 25 апр, 13:43 75
  • Усмон Тошев: "Шубҳасиз, Саудияни ютишни хоҳлаймиз" 25 апр, 13:17 153
  • Ортиқча вазнли инсонлар учун соғлом овқатланишнинг бешта муҳим қоидаси 25 апр, 12:59 39
  • МИБ ходими ва икки солиқчи жиноят устида ушланди 25 апр, 11:55 75
  • Москва вилояти ҳукумати раҳбарининг собиқ ўринбосари қўлга олинди 25 апр, 11:33 163
  • Атмосфера ҳавосини зарарлаётган 500 дан ортиқ автомобил эгаларига чора кўрилди 25 апр, 11:12 72
  • Бўлимлар