«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 25 2024, 14:19
ЎЗO‘Z

Хитойдаги қамоқхонада коронавирусни оммавий юқтиришди

21 фев, 12:00 5 750 Дунё
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Хитойдаги қамоқхонада коронавирусни оммавий юқтиришди Фото: «Regnum.ru»
Хитой шарқидаги Шаньдун провинциясида жойлашган «Жэньчэн» турмасида янги типдаги коронавирусни оммавий юқтириш қайд этилди. 20 февраль ҳолатига кўра ахлоқ тузатиш муассасида 200 нафар маҳбус ва 7 нафар хавфсизлик хизмати ходими касалликни юқтирган, дейилади провинция ҳукумати баёнотида. Бу ҳақда «РИА Новости»га асосланиб "Хабар" нашри маълум қилди.

«Шаньдун провинцияси Цзинин шаҳар округидаги «Жэньчэн» турмасида бирдан коронавирус инфекцияси тарқалиб кетди. 20 февраль ҳолатига кўра ахлоқ тузатиш муассаси ҳудудида нуклеин кислотага текширув ниҳоясига етди. Унинг натижасига кўра, 207 та касалликни юқтириш ҳолати аниқланди», — дейилади ҳукумат баёнотида.

Текширувдан 2077 нафар киши ўтган бўлиб, 200 нафар маҳбус ва 7 нафар посбонда вирус аниқланган. Таъкидланишича, касалликни юқтирганларнинг бари изоляцияга олиниб, муолажа олишмоқда.

Провинция ҳукуматининг хабарига кўра, февралнинг бошларида айрим посбонларда йўтал аломати пайдо бўлган, 12 февраль куни эса турманинг хавфсизлик хизмати ходимларидан бири кучли йўтал туфайли карантинга жойланган, 13 февралда ундаги ташхис тасдиқланди.

Шундан сўнг турма раҳбарияти ва провинция ҳукумати «Жэньчэн» турмасида касаллик тарқалишининг олдини олиш бўйича шошилинч чоралар кўрди. Бироқ кеч бўлганди. Ҳодиса туфайли провинция адлия бошқармаси бошлиғи Цзе Вэйцзюнь лавозимидан бўшатилди.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Тожикистонда 17 ёшли йигитни яшин урди 25 апр, 14:11 0
  • Украиналик модель дунёдаги энг узун сочли аёл сифатида Гиннес рекордлари китобига киритилди 25 апр, 13:43 0
  • Москва вилояти ҳукумати раҳбарининг собиқ ўринбосари қўлга олинди 25 апр, 11:33 109
  • Пентагон Украинага янги ёрдам пакетининг таркибини очиқлади 25 апр, 10:11 152
  • Қозоғистон бош вазири ўринбосари Кобулда “Толибон” вакиллари билан учрашди 25 апр, 08:20 231
  • Байден тегишли қонунни имзолади: АҚШда TikTok блокланиши мумкин 25 апр, 07:46 48
  • Сўнгги янгиликлар
  • Украиналик модель дунёдаги энг узун сочли аёл сифатида Гиннес рекордлари китобига киритилди 25 апр, 13:43 0
  • Усмон Тошев: "Шубҳасиз, Саудияни ютишни хоҳлаймиз" 25 апр, 13:17 75
  • Ортиқча вазнли инсонлар учун соғлом овқатланишнинг бешта муҳим қоидаси 25 апр, 12:59 21
  • МИБ ходими ва икки солиқчи жиноят устида ушланди 25 апр, 11:55 54
  • Москва вилояти ҳукумати раҳбарининг собиқ ўринбосари қўлга олинди 25 апр, 11:33 109
  • Атмосфера ҳавосини зарарлаётган 500 дан ортиқ автомобил эгаларига чора кўрилди 25 апр, 11:12 50
  • Хосе Венансио Лопес: Рақибимиз жаҳоннинг энг кучли терма жамоаларидан бири эканини яхши биламиз 25 апр, 11:05 141
  • Ўзганинг номига онлайн қарз олиб, пулини ўзлаштирган шахс ушланди 25 апр, 10:35 53
  • Пентагон Украинага янги ёрдам пакетининг таркибини очиқлади 25 апр, 10:11 152
  • Исроил Мадримов—Теренс Кроуфорд бокс оқшомининг карди эълон қилинди 25 апр, 09:48 59
  • Исроил Мадримов: Кроуфордни ҳурмат қиламан, лекин бу менинг дивизионим 25 апр, 09:29 107
  • Хави “Барселона”даги фаолиятини давом эттиришга рози бўлди 25 апр, 09:10 55
  • Бўлимлар