«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 19 2024, 23:11
ЎЗO‘Z

Карьераси учун оила қурганини оммадан яширган Болливуд юлдузлари (фото)

02 дек, 14:44 4 454 Маданият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Карьераси учун оила қурганини оммадан яширган Болливуд юлдузлари (фото) Ҳинд саноати вакилларидан кимлар мухлисларини йўқотишдан қўрқиб ёки фаолиятида муваффақиятга эришиш учун турмуш қурганини сир тутгани ҳақида маълумот бериб ўтамиз.

Амир Хон ва Рина Датта

Фото: «Bollywoodtime.ru»
Бир-бирига қўшни бўлган Амир Хон ва Рина ўсмирлик давридаёқ бир-бирига кўнгил қўйган. Қиз мусулмон бўлмагани учун уларнинг ота-оналари тўйга қаршилик қилган, аммо шунга қарамай, жуфтлик 21 ёшида турмуш қурган. 1986 йилда улар уйидан қочиб кетган. Илк «Ҳукм» (1989) фильми экран юзини кўрган вақти актёр мухлисларини йўқотиб қўймаслик учун узоқ вақт давомида уйланганини ошкор қилмаган. Бирга 16 йил яшаган Амир ва Рина 2002 йилда ажрашган.

Шридеви ва Бони Капур

Фото: «Bollywoodtime.ru»
Шридеви Бони Капур билан муносабатларини ҳомиладор бўлгунига қадар ҳаммадан яширган. Актриса Бонининг оиласи борлиги ва ўзи Митхун Чакраборти билан муносабатда экани сабаб аввалига Капурга рўйхушлик бермаган.

Фото: «Bollywoodtime.ru»
Аммо Митхун билан алоқаларига нуқта қўйилганидан кейин Капур билан учрашишни бошлаган. Telegraph India нашрининг ёзишича, Шридеви ва Бони деярли уч йил давомида турмуш қурганини билдирмасликка ҳаракат қилган.

Жуҳи Чавла ва Жай Мехта

Фото: «Bollywoodtime.ru»
Жуҳи Чавла 1992 йилдаги суратга олиш жараёнида Ракеш Рошан билан танишган. У вақтда Ракешнинг оиласи бўлган. Рошаннинг рафиқаси Жуҳининг эса онаси вафот этганидан кейин жуфтлик бир-бирига ҳамдард бўлган. Уларнинг турмуш қургани Жуҳининг ҳомиладорлигидан кейингина маълум бўлган.

Рекҳа ва Винод Меҳра

Фото: «Bollywoodtime.ru»
Миш-мишларга қараганда, Рекҳа ва Винод Меҳра оила қурганини нафақат мухлислари, балки матбуот ва уларни турмушига қарши бўлган актёрнинг онасидан ҳам яширган. Рекха шахсий ҳаёти билан боғлиқ маълумотларни ошкор қилишни ёқтирмайдиганлардан. Винодга турмушга чиққанини рад этишни афзал билишига қарамай, унинг яқин дўстлари бунинг аксини таъкидлайди.

Говинда ва Сунита

Фото: «Bollywoodtime.ru»
Карьерасининг бошида Говинда «Айб» фильмидаги ҳамкасби Нилам Котхарига телбаларча ошиқ бўлган. Суратга тушиш давомида орасида севги учқуни аланга олган жуфтлик, кейинроқ яна ўнга яқин фильмда бирга иштирок этган.

Фото: «Bollywoodtime.ru»
Ниламга уйланишига Говинданинг онаси қаршилик қилган ва ўғлига Сунита исмли қизни олиб бермоқчи бўлган. 1987 йил 11 мартда Говинда нафақат журналистлар, балки Ниламдан ҳам яширинча Сунитага уйланган. Stardust журналига берган интервьюсида Нилам карьерасига салбий таъсир қилмаслиги учун тўйини сир тутганини таъкидлаган.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Мисрлик муҳожир Рами Малек қандай қилиб Голливудни забт этди? 16 мая, 22:53 131
  • Шавкат Мирзиёев: Тарихимизни дунёга кино ёрдамида танитишимиз керак 16 мая, 22:12 64
  • Ўзбекистон тарихий суратлари тўплами ЮНEСКО «Жаҳон хотираси» рўйхатига киритилди 11 мая, 21:50 73
  • Жаҳонгир Отажонов “Качайте” атрофидаги танқидлар ва Озода билан муносабати ҳақида гапирди 10 мая, 16:20 589
  • Дунёни кезиш истагини уйғотадиган, саёҳатга илҳомлантирувчи 5 та фильм 10 мая, 12:47 94
  • Онасиз улғайган, учувчи бўлишни орзу қилган ва қамалиб чиққан Озодбек Назарбеков 50 ёшга тўлди 09 мая, 17:47 1 030
  • Сўнгги янгиликлар
  • Иван Бошкович: "Жами 8 та гол урилган ўйинда натижа биз учун кўнгилдагидек бўлмади" 19 мая, 22:45 0
  • Пара дзюдочиларимиз Тбилиси Гран-присини 5 та медаль билан якунлашди 19 мая, 22:40 0
  • Собиқ разведкачи: F-16 қирувчилари Украина учун лаънатга айланади 19 мая, 22:30 0
  • АПЛ. “Манчестер Сити” кетма-кет 4 марта Англия чемпионлигини қўлга киритди 19 мая, 22:08 0
  • Эрдўғон 1997 йилги тўнтаришда айбланган генералларни афв этди 19 мая, 21:45 5
  • Суперлига. “Навбаҳор” “Нефтчи”ни мағлуб этди, “ОКМК” эса “Сўғдиёна”дан устун келди 19 мая, 21:22 28
  • Минимал экспорт нархлари эътирозларга сабаб бўлмоқда 19 мая, 21:04 32
  • Хитой нега Россияни қўлламоқчи эмас? Таҳлилчилар – Путиннинг Пекинга ташрифи ҳақида 19 мая, 20:23 95
  • Усик ва Фьюри натижалар эълон қилинишидан олдин нималар ҳақида суҳбатлашган эди? 19 мая, 19:57 78
  • Эрон президентини олиб кетаётган вертолёт ҳалокатга учради 19 мая, 19:30 219
  • Исроил ҳарбий маҳкамаси вазири Нетаньяхуга таҳдид қилди 19 мая, 19:20 138
  • А Серия. Шомуродовнинг жамоаси “Кальяри” “Сассуоло”ни ишончли ҳисобда мағлуб этди 19 мая, 18:28 139
  • Бўлимлар