«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 04 2024, 14:45
ЎЗO‘Z

«Илҳақ» фильми Беларусдаги халқаро кинофестивалда иккита йирик мукофотни қўлга киритди

27 ноя, 16:56 1 842 Маданият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
«Илҳақ» фильми Беларусдаги халқаро кинофестивалда иккита йирик мукофотни қўлга киритди «Листапад» халқаро Минск кинофестивалида Кинематография агентлиги буюртмасига биноан суратга олинган кинорежиссёр Жаҳонгир Аҳмедовнинг «Илҳақ» фильми иккита совринни қўлга киритди. Муҳаммадали Искандаровнинг «Мен террорчи эмасман» фильми эса ҳайъат аъзоларининг махсус мукофоти билан тақдирланди.

«Илҳақ» фильми кинофестивалнинг «Гран-при» ҳамда Беларусь республикаси президентининг «Кинода маънавият ва инсонпарварлик ғоялари учун» махсус мукофоти билан тақдирланди.

«Сўнгги йиллар ўзбек фильмлари юксак мукофотларни олаётгани таҳсинга лойиқ. Буларнинг барчаси муҳтарам президентимизнинг кинога эътиборидан далолат. «Илҳақ» фильмининг ғояси ҳам юртбошимизга тегишли»,— дейди Кинематография агентлиги Бош директори Фирдавс Абдухолиқов.

Шунингдек, «Листапад» халқаро кинофестивалида Муҳаммадали Искандаровнинг «Осиё арслони» (Азиатский лев) ҳамда Акбар Бектурдиевнинг «Узбечка» (Ўзбек қизи) янги кинолойиҳалари кинематография агентлиги ҳамда «Беларусфильм» миллий киностудияси билан ҳамкорликда суратга олиш бўйича келишувлар олиб борилди. Фильмларнинг бир қисми Беларусь ҳудудида суратга олиниши кўзда тутилган.

Ўзбек фильмлари сўнгги ойда 6 та халқаро даражадаги мукофотни қўлга киритди. Аввалроқ, 8-12 ноябрь кунлари Туркияда бўлиб ўтган «Коркут Ата» халқаро кинофестивалида Кинематография агентлиги буюртмасига биноан суратга олинган «Тутқунлик» ҳамда «Халқ жасорати» фильмлари ҳам совринларни қўлга киритган эди. Ёш киноижодкорларнинг қисқа метражли фильмлари ҳам мунтазам равишда турли кинофестивалларда ғолибликни қўлга киритиб келмоқда.

«Листапад» халқаро Минск кинофестивали Кинопродюсерлар ассоциациясининг халқаро федерацияси (FIAPF) рўйхатидан ўтган бўлиб, унда Болтиқбўйи мамлакатлари, Марказий Осиё ва Шарқий Европа давлатларининг сара фильмлари иштирок этади.

Кинематография агентлиги Ахборот хизмати




Мавзуга оид янгиликлар
  • Бахт аслида нимадалигини тушунишга ёрдам берадиган 5 та фильм 03 мая, 11:37 75
  • Сурхондарёда дунёдаги энг катта сўзана тикилди 02 мая, 20:36 74
  • Рассом оддий нарсалардан сеҳрли ва қизиқарли санъат асарлари яратмоқда 01 мая, 20:33 44
  • Интернет-қароқчилик. Бунинг учун қандай жавобгарлик бор? 30 апр, 15:37 170
  • Шаҳрисабзда туризм бўйича халқаро тадбир ўтказилди 27 апр, 13:50 65
  • Ўзбек телеканалларида ҳар шанба «Миллий кино куни» ўтказилади 26 апр, 06:46 50
  • Сўнгги янгиликлар
  • Россиялик Винник АҚШда пул ювиш бўйича айбини тан олди 04 мая, 13:43 5
  • Ғазо ҳимоясидаги олийгоҳлар ёхуд АҚШда "талабалар баҳори" 04 мая, 13:18 15
  • Экология инспекторларига ҳужум қилган браконерлар қамоққа олинди 04 мая, 13:02 11
  • Энди мактабларда педагогик синфлар ташкил этилади 04 мая, 12:00 19
  • Мессининг келиши "Интер Майами" бюджетига қандай таъсир қилди? 04 мая, 11:50 54
  • 5 май куни республика ҳудудида кузатиладиган об-ҳаво маълумотлари 04 мая, 11:46 42
  • "Манчестер Сити" футболчиси Гвардиола ҳақида бор ҳақиқатларни айтди 04 мая, 11:41 61
  • Тбилисида номаълум шахслар намойишчиларга ҳужум қилди 04 мая, 11:37 47
  • Украина ярадорлар билан қандай муомала қилаётгани маълум қилинди 04 мая, 09:02 239
  • Москвада "Фалуньгун" сектаси тарафдорлари қўлга олинди 04 мая, 08:35 101
  • Тошкентда МДҲ кўнгиллилари форуми бошланди 04 мая, 08:08 21
  • Грузия Бош вазири АҚШга ташриф буюришдан бош тортди 04 мая, 07:40 165
  • Бўлимлар