«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 04 2024, 14:34
ЎЗO‘Z

Хонанда Адель 6 йиллик танаффусдан сўнг янги қўшиқ куйлади (видео)

16 окт, 07:55 2 259 Маданият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Хонанда Адель 6 йиллик танаффусдан сўнг янги қўшиқ куйлади (видео) Фото: The Guardian
Британиялик хонанда Адель «Easy On Me» номли қўшиқ клипини тақдим қилди. Бу унинг 6 йиллик танаффусдан кейинги илк композицияси.

Америкалик продюсер Грег Керстин билан ҳамкорликда ёзилган мазкур қўшиқ хонандага хос бўлган фортепиано жўрлигидаги сокин баллада жанрида ижро қилинган. Клип Квебек шаҳрида суратга олинган. Унга аввалроқ Аделнинг «Hello» клипи устида ишлаган Ксавье Долан режиссёрлик қилган.

Клипда сотувга қўйилган эски уйни тарк этган Аделнинг қишлоқ йўли бўйлаб машинада ҳаракатланаётганини, йўл-йўлакай кемпингда дам олаётганлар, кабриолетдаги ёшлар, эски мебелларни ташиётган фургонга дуч келишини кўриш мумкин.

«Easy On Me» қўшиғи Аделнинг 19 ноябрда тақдим қилиниши режалаштирилган «30» номли тўртинчи альбомидан ўрин олган. Анъанага кўра ижодкор пластинкалари номини уларнинг устида ишлашни бошлагандаги ёши билан номлайди.

Янги альбомнинг яратилишига Аделнинг собиқ турмуш ўртоғи Саймон Koneцки билан ажрашиши туртки бўлган. «Easy On Me»да хонанда собиқ умр йўлдошига ва тўққиз яшар ўғли Анжело Жеймсга мурожаат қилиб, нима учун унинг отаси билан бирга бўла олмаслигини тушунтиради.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Бахт аслида нимадалигини тушунишга ёрдам берадиган 5 та фильм 03 мая, 11:37 75
  • Сурхондарёда дунёдаги энг катта сўзана тикилди 02 мая, 20:36 74
  • Рассом оддий нарсалардан сеҳрли ва қизиқарли санъат асарлари яратмоқда 01 мая, 20:33 44
  • Интернет-қароқчилик. Бунинг учун қандай жавобгарлик бор? 30 апр, 15:37 170
  • Шаҳрисабзда туризм бўйича халқаро тадбир ўтказилди 27 апр, 13:50 65
  • Ўзбек телеканалларида ҳар шанба «Миллий кино куни» ўтказилади 26 апр, 06:46 50
  • Сўнгги янгиликлар
  • Россиялик Винник АҚШда пул ювиш бўйича айбини тан олди 04 мая, 13:43 5
  • Ғазо ҳимоясидаги олийгоҳлар ёхуд АҚШда "талабалар баҳори" 04 мая, 13:18 15
  • Экология инспекторларига ҳужум қилган браконерлар қамоққа олинди 04 мая, 13:02 11
  • Энди мактабларда педагогик синфлар ташкил этилади 04 мая, 12:00 19
  • Мессининг келиши "Интер Майами" бюджетига қандай таъсир қилди? 04 мая, 11:50 54
  • 5 май куни республика ҳудудида кузатиладиган об-ҳаво маълумотлари 04 мая, 11:46 42
  • "Манчестер Сити" футболчиси Гвардиола ҳақида бор ҳақиқатларни айтди 04 мая, 11:41 61
  • Тбилисида номаълум шахслар намойишчиларга ҳужум қилди 04 мая, 11:37 47
  • Украина ярадорлар билан қандай муомала қилаётгани маълум қилинди 04 мая, 09:02 239
  • Москвада "Фалуньгун" сектаси тарафдорлари қўлга олинди 04 мая, 08:35 101
  • Тошкентда МДҲ кўнгиллилари форуми бошланди 04 мая, 08:08 21
  • Грузия Бош вазири АҚШга ташриф буюришдан бош тортди 04 мая, 07:40 165
  • Бўлимлар