«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 07 2024, 19:03
ЎЗO‘Z

Шавкат Мирзиёев: "Маданий объектларни бирма-бир реставрация қилишни бошлаймиз"

12 окт, 19:13 1 686 Маданият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Шавкат Мирзиёев: "Маданий объектларни бирма-бир реставрация қилишни бошлаймиз" Президентликка номзод Шавкат Мирзиёев айни вақтда Бухорода бўлиб турибди. Амалдаги давлат раҳбари сайловчилар билан учрашув вақтида туризм соҳасида амалга ошириладиган лойиҳалар ҳақида маълумот берди.

Яқинда ЮНЕСКО томонидан Бухоронинг яна 7 та қадимий обидалари Умумжаҳон маданий мероси рўйхатига киритилди. Уларни ҳамда вилоятдаги яна 800 дан зиёд тарихий бойлигимиз бўлган маданий объектларни бирма-бир реставрация қилишни бошлаймиз.

Бунга дастлаб 300 миллиард сўм ажратилиб, маҳаллий ва хорижий олимлар, реставраторлар ва бошқа энг нуфузли мутахассислар жалб қилинади. Айниқса, «Арк қўрғони»нинг бундан 100 йил олдин вайрон қилинган қисмлари қайта тикланади
, — деди Шавкат Мирзиёев.

Эслатиб ўтамиз, 1920 йилда Бухоро амирлиги ҳудудига Фрунзе бошчилигидаги қизил армия бостириб киради. Шаҳар қамали вақтида аэропланлардан бомба ёғдирилади ва шаҳардаги кўплаб бинолар, масжид ва мадрасалар вайрон қилинган эди. Хусусан, Арк қўрғонининг аксарият қисми харобага айланган.

Давлат раҳбари шунингдек Бухорода туризм соҳасида яна бир қатор ишлар амалга оширилишини маълум қилди.

Унга кўра:
- Буюк бобокалонимиз, улуғ аллома Абу Али ибн Сино туғилиб ўсган Афшона қишлоғи туризм шаҳарчасига айлантирилади.
- Бухоро шаҳрида энг замонавий жиҳозланган тарих музейи ташкил этилади ва унда вилоятда мавжуд 130 мингдан зиёд экспонатдан, Бухоро тарихининг энг ноёб дурдоналари жойлаштирилади.
- Бухоро шаҳрида Археология институтининг филиали, Бухоро давлат университетида алоҳида кафедра ташкил этилади.
- Қоракўл туманида «Пойкент – осмон остидаги музей» археологик парки ташкил этилади.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Голливудда ҳам машҳур бўлган ҳинд актрисалари (фото) 05 мая, 13:23 130
  • “Муҳташам юз йил” сериали юлдузларининг умр йўлдошлари (фото) 04 мая, 19:08 222
  • Бахт аслида нимадалигини тушунишга ёрдам берадиган 5 та фильм 03 мая, 11:37 89
  • Сурхондарёда дунёдаги энг катта сўзана тикилди 02 мая, 20:36 88
  • Рассом оддий нарсалардан сеҳрли ва қизиқарли санъат асарлари яратмоқда 01 мая, 20:33 49
  • Интернет-қароқчилик. Бунинг учун қандай жавобгарлик бор? 30 апр, 15:37 179
  • Сўнгги янгиликлар
  • Овқат егингиз келмаслиги саломатликдаги жиддий ўзгаришлар аломати бўлиши мумкин 07 мая, 18:41 0
  • Файзуллаев Олимпиадада иштирок этиши борасидаги саволга нима деб жавоб берди? 07 мая, 18:18 0
  • Доллар курси яна «сакради» 07 мая, 18:02 0
  • Файзуллаевга танқид қандай таъсир қилди? 07 мая, 18:00 0
  • Республика тез тиббий ёрдам маркази филиали амалдори қўлга олинди 07 мая, 17:45 32
  • Путин бешинчи муддатга Россия президенти лавозимига киришди 07 мая, 17:41 20
  • Зеленский ва Будановни йўқ қилмоқчи бўлган агентлар фош этилди 07 мая, 17:34 70
  • Россияда америкалик аскар ўғриликда айбланиб қўлга олинди 07 мая, 15:00 199
  • Исроил армияси Рафаҳга авиазарбалар берди 07 мая, 14:32 139
  • Кадастр соҳасида коррупциявий жиноят содир этган 33 ходим қайта ишга кириб, яна жиноятга қўл урган 07 мая, 14:04 68
  • Тошкентда Давлат кадастрлар палатаси туман филиали бошлиғи 25 минг доллар олаётганида ушланди 07 мая, 13:36 85
  • Кўк чой ичганда танада қандай ўзгаришлар содир бўлади? 07 мая, 13:08 130
  • Бўлимлар