«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 06 2024, 03:56
ЎЗO‘Z

Шерали Жўраевнинг қўшиқларини рухсатсиз куйлаган СанЖай яна жавобгарликка тортилди

04 окт, 19:28 2 009 Маданият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Шерали Жўраевнинг қўшиқларини рухсатсиз куйлаган СанЖай яна жавобгарликка тортилди Фото: Telegram / SanJaymusic
Шерали Жўраевнинг «Карвон» қўшиғини рухсатсиз куйлаган СанЖай маъмурий жавобгарликка тортилгани ҳақида хабар берилганди. Бу сафар хонанда Шерали Жўраевнинг яна икки – «Атиргулим, атрингни соч» ва «Гулбадан» қўшиқларини муаллиф розилигисиз куйлагани учун жавобгарликка тортилди. Бу ҳақда Интеллектуал мулк агентлиги хабар қилди.

Маълум қилинишича, 2021 йилнинг 29 июнь санасида Интеллектуал мулк агентлигига муаллифлик ва турдош ҳуқуқларни ҳимоя қилиш жамиятининг муаллифлик ҳуқуқи ва турдош ҳуқуқларини ҳимоя қилишда амалий ёрдам кўрсатиш тўғрисидаги мурожаат келиб тушди.

Мурожаатда фуқаро Санжар Жавбердиев томонидан Ўзбекистон халқ артисти Шерали Жўраев қаламига мансуб «Гулбадан» ҳамда «Атиргулим, атрингни соч» номли шеърий асарлардан ҳуқуқ эгасининг рухсатисиз, ноқонуний тарзда фойдалангани ҳолати таъкидланган.

Агентлик томонидан олиб борилган ўрганишлар натижасида мурожаатда келтирилган ҳолатлар ўз тасдиғини топган.

Шу ўринда «Муаллифлик ҳуқуқи ва турдош ҳуқуқлар тўғрисида»ги қонунининг 62-моддасига мувофиқ ҳуқуқ эгаси ёки мулкий ҳуқуқларни жамоавий асосда бошқарувчи ташкилот билан шартнома тузмасдан асарлар ёки турдош ҳуқуқлар объектини такрорлаш, тарқатиш ёки ундан бошқача тарзда фойдаланиш муаллифлик ҳуқуқи ва турдош ҳуқуқларни бузиш ҳисобланади.

Агентлик томонидан фуқаро Санжар Жавбердиевга нисбатан ҳолат юзасидан маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги баённома тузилиб, маъмурий жавобгарлик масаласи кўриб чиқиш учун тегишли судга юборилган.

Мазкур маъмурий иш материаллари 2021 йилнинг 20 сентябрь куни Жиноят ишлари бўйича Навоий шаҳар суди томонидан кўриб чиқилиб, фуқаро Санжар Жавбердиевга нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 177-1-моддаси биринчи қисми (муаллифлик ҳуқуқини ва турдош ҳуқуқларни бузиш) билан жарима жазоси қўлланилган.

Таъкидланишича, 2021 йилнинг 20 август куни давлат раҳбари томонидан имзоланган «Интеллектуал мулк объектларининг ҳуқуқий муҳофазасини янада такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги қонунга мувофиқ муаллифга муаллифлик ҳуқуқи ва турдош ҳуқуқлари бузилган тақдирда, бундай ҳуқуқбузарликни содир этган шахслардан зарар қопланиши ўрнига базавий ҳисоблаш миқдорининг йигирма бараваридан минг бараваригача миқдорда товон тўлашини талаб қилиш ҳуқуқи берилди.

Энди мазкур ўзгартиришни инобатга олган ҳолда ҳуқуқ эгаси ўз муаллифлик ҳуқуқларини бузган ҳуқуқбузардан суд тартибида ўзларига етказилган зарар қопланиши ўрнига базавий ҳисоблаш миқдорининг йигирма бараваридан минг бараваригача миқдорда товонни тўлашини талаб қилиши мумкин.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Голливудда ҳам машҳур бўлган ҳинд актрисалари (фото) 05 мая, 13:23 100
  • “Муҳташам юз йил” сериали юлдузларининг умр йўлдошлари (фото) 04 мая, 19:08 204
  • Бахт аслида нимадалигини тушунишга ёрдам берадиган 5 та фильм 03 мая, 11:37 77
  • Сурхондарёда дунёдаги энг катта сўзана тикилди 02 мая, 20:36 81
  • Рассом оддий нарсалардан сеҳрли ва қизиқарли санъат асарлари яратмоқда 01 мая, 20:33 44
  • Интернет-қароқчилик. Бунинг учун қандай жавобгарлик бор? 30 апр, 15:37 173
  • Сўнгги янгиликлар
  • АҚШ Исроилга қурол етказиб беришни тўхтатди 06 мая, 00:30 19
  • Сурхондарёда Telegram орқали арзон маҳсулот сотишини айтиб, ўзганинг пулини ўзлаштирган шахс ушланди 06 мая, 00:12 7
  • Испания ва Аргентина ўртасида дипломатик можаро юзага келди 05 мая, 23:50 33
  • Александр Стоймирович: "Таркибимизда йўқотишлар бор" 05 мая, 23:34 20
  • Самвел Бабаян: "Исталган жамоа Наманганга келганида ҳимоявий услубда ўйнайди" 05 мая, 23:20 21
  • Илёс Зейтуллаев: "Ҳозир камроқ гапириб, кўпроқ ишлашимиз керак" 05 мая, 23:05 67
  • Польша ташқи ишлар вазири: “Хитой Путинни урушни тўхтатишга мажбурлаши мумкин” 05 мая, 22:40 60
  • Тошкентда Tesla ҳамда Lacetti иштирокида ЙТҲ содир бўлди 05 мая, 22:18 16
  • Йоав Галант тез орада Рафаҳга ҳужум бўлишига ишора қилди 05 мая, 21:53 52
  • Ўзбекистонда коррупцияни камайтиришга қаратилган 7 млн евролик ташаббус бошланди 05 мая, 21:25 41
  • Суперлига. "Бунёдкор" бу сафар "Сурхон"га имкониятни бой берди 05 мая, 21:02 40
  • Нетаньяху: “Исроил гаровга олинганлар эвазига ҳарбий ҳаракатларни тўхтатишга тайёр” 05 мая, 20:43 88
  • Бўлимлар