«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 04 2024, 10:48
ЎЗO‘Z

Таркан нега саҳналарда кўринмай қолганининг сабабини маълум қилди (фото)

03 окт, 22:39 2 680 Маданият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Таркан нега саҳналарда кўринмай қолганининг сабабини маълум қилди (фото) Фото: Pinterest
2000 йилларда турк қўшиқчиси Таркан дунёнинг кўплаб мамлакатларида машҳурликка эришган эди. Вақт ўтиши билан унинг чиқишлари камайди ва у саҳналарда кўриниш бермай қўйди.

Фото: Pinterest
Маълум бўлишича, 48 ёшли хонанданинг аҳволи яхши: у кўп йиллик мухлисаси Пинар Дилек билан турмушидаги қизи – Лиянинг тарбияси билан банд. Шунингдек, мусиқа билан шуғулланишни ҳам давом эттирмоқда. Тўғри, қўшиқчи сўнгги бир неча йил давомида хитга айланган тароналарни чиқармади. Аммо катта саҳналарда чиқишда давом этмоқда, фақатгина ҳозирда коронавирус пандемияси туфайли ижрочининг концерт фаолияти тўхтатилган.

Фото: «starhit.ru»
«Мен ҳеч қачон саҳна, сиз ва мухлисларимдан айрилмаганман. Сизнинг севгингиз, эътиборингиз, қарсакларингиз, руҳимнинг дармони бўлган ажойиб энергиянгиз бўлмаса, мен одатдагидек бўлмайман. Мендан: «Нега концерт бермайсиз?», деб тез-тез сўрашади. Жавобим шундай: «Пандемия ... Биламан, ҳозир концертлар маълум қоидаларга мувофиқ ўтказилади, лекин мен мухлисларим саломатлигини хавф остига қўйишни хоҳламайман. Ишонаманки, яқин келажакда биз йиғилиб, саҳнани тўлдирамиз ва ҳеч ким бизни ушлаб туролмайди. Қачонки бу вирусни назорат остига олсак, ҳаёт нормал ҳолатига қайтади. Биз учрашамиз, сабрли бўлинг!», – дейди Таркан ўзининг шахсий блогида.

Фото: Pinterest
Шунингдек, хонанданинг ўзи обуначиларига соғлиғи ва коронавирусга қарши эмлангани ҳақида хабар берган.

Фото: «Крал музик»
«Аввалига мен бу вакцина ҳақида кўп ўйладим, кейин тушундимки, у ҳар куни минглаб одамларнинг ҳаётини қутқаради. Эмлаш – пандемияга қарши курашишнинг асосий усулларидан бири», – дейди у. Концертларни бирозга тўхтатган Таркан бутун вақтини қариндошларига, хусусан, уч ёшли қизига бағишлайди.

Фото: «starhit.ru»
«Биз биргаликда китоб ўқиймиз. Бу, албатта, қизиқарли ва ёқимли. Болаларда ёшлигидан мутолаага бўлган муҳаббатни уйғотиш керак. Энг яхши усул, менимча, улар бизнинг ҳам ўқиётганимизни кўришга имкон бериш. Чунки улар ҳар доим биздан ўрнак олади», – дея таъкидлайди хонанда.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Бахт аслида нимадалигини тушунишга ёрдам берадиган 5 та фильм 03 мая, 11:37 73
  • Сурхондарёда дунёдаги энг катта сўзана тикилди 02 мая, 20:36 74
  • Рассом оддий нарсалардан сеҳрли ва қизиқарли санъат асарлари яратмоқда 01 мая, 20:33 43
  • Интернет-қароқчилик. Бунинг учун қандай жавобгарлик бор? 30 апр, 15:37 170
  • Шаҳрисабзда туризм бўйича халқаро тадбир ўтказилди 27 апр, 13:50 65
  • Ўзбек телеканалларида ҳар шанба «Миллий кино куни» ўтказилади 26 апр, 06:46 49
  • Сўнгги янгиликлар
  • Украина ярадорлар билан қандай муомала қилаётгани маълум қилинди 04 мая, 09:02 2
  • Москвада "Фалуньгун" сектаси тарафдорлари қўлга олинди 04 мая, 08:35 33
  • Тошкентда МДҲ кўнгиллилари форуми бошланди 04 мая, 08:08 4
  • Грузия Бош вазири АҚШга ташриф буюришдан бош тортди 04 мая, 07:40 75
  • Россия билан ҳамкорликда Қашқадарёда осма йўл қурилади 04 мая, 07:13 43
  • АҚШ ва Япония гипертовушли қуролларни уриб тушириш учун ракета яратади 04 мая, 06:50 43
  • Умарали Раҳмоналиев: "Бутун Ўзбекистон халқидан минг бор узр сўрайман" 04 мая, 06:30 158
  • Ҳусийлар Ўртаер денгизида Исроилга кетаётган кемалар ўққа тутилишини эълон қилди 04 мая, 06:00 66
  • "Ал Ваҳда" ОЧЛ финалчисини мағлуб қилиб, Лига кубогини қўлга киритди! 04 мая, 05:33 127
  • Вашингтондаги мактабда отишма содир бўлди 04 мая, 05:23 74
  • Тимур Кападзе Японияга қарши кечган финалдан сўнг нималар деди? 04 мая, 00:43 320
  • Ўзбекистон ОТЖ U-23 Осиё кубоги "Fair Play" соврини билан тақдирланди 04 мая, 00:35 143
  • Бўлимлар