«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 30 2024, 13:39
ЎЗO‘Z

28 сентябрдан Тошкент халқаро кинофестивали старт олади

21 сен, 20:50 2 759 Маданият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
28 сентябрдан Тошкент халқаро кинофестивали старт олади Ўзбекистон Кинематография агентлиги томонидан 28 сентябрдан 3 октябргача «Ипак йўли дурдонаси» XIII Тошкент халқаро кинофестивали ўтказилади. Кинофестивалнинг тантанали очилиш маросими Тошкент шаҳридаги Алишер Навоий номидаги киносаройида бўлиб ўтади.

Маълумот учун, бу йил XIII марта ўтказилаётган Тошкент халқаро кинофестивали Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан «Ипак йўли дурдонаси» номи билан қайта тикланди ва Кинематография агентлиги томонидан жорий йилдан бошлаб, ҳар йили мунтазам равишда ўтказилади.

Бу йилги Тошкент халқаро кинофестивали «Тинчлик, маърифат ва тараққиёт учун» шиори остида ва «Фестивальлар фестивали» форматида ўтказилади.

Тошкент халқаро кинофестивали доирасида қатор тадбирлар ўтказилиши белгиланган. Шулардан бири, ёш киноижодкорлар учун «Кино 5 кунда» танлови ишлаб чиқилган бўлиб, унда дунёнинг 22 мамлакатидан келган ёш режиссёрлар «Буюк ипак йўли» мавзусида қисқа метражли фильмларни суратга олишади ҳамда тайёр фильмларни «Янги авлод киноси» фестивали доирасида намойиш қилишади.

Шунингдек, кинофестиваль доирасида 13 та давлатнинг кино кунлари ўтказилиши ҳам режалаштирилган. 29 сентябрдан бошлаб, мамлакатнинг барча кинотеатрларида фильмлар намойиши бошланади. Ҳар бир мамлакат ўз фильмларини Ўзбекистоннинг турли ҳудудлари бўйлаб намойиш этади.

Жаҳон киноси кунларида намойиш қилиш учун ҳозирга қадар 150 та фильм тақдим этилган. Уларнинг асосий қисми ўзбек тилидаги субтитрлар билан кўрсатилади.

Тошкент халқаро кинофестивали доирасида Бутунроссия давлат кинематография институти (ВГИК)нинг Тошкент филиали очилиши бўлиб ўтади. Бундан ташқари, хорижий кинокомпаниялар билан ҳамкорлик битимлари имзоланиши, Кинематография агентлиги ва Россия кинокомпаниялари билан ҳамкорликда суратга олинган «Барон-2», «Қуёш таъми», «Парининг совғаси» сингари кинофильмлар намойиш қилиниши кутилмоқда.

XIII Тошкент халқаро кинофестивалига чет эл мамлакатларидан 150га яқин машҳур киноижодкорлар ташриф буюради. Улар орасида режиссёрлар, актёрлар, продюсерлар, халқаро кинофестиваль, ташкилот ҳамда дистрибютор компанияларнинг вакиллари ўрин олган. Фестиваль давомида ушбу таниқли режиссёрлар ва актёрлар иштирокида ижодий учрашувлар, давра суҳбатлари, маҳорат дарслари ва брифинглар ташкил этилади.

Ўзбекистон Кинематография агентлиги матбуот хизмати




Мавзуга оид янгиликлар
  • Шаҳрисабзда туризм бўйича халқаро тадбир ўтказилди 27 апр, 13:50 58
  • Ўзбек телеканалларида ҳар шанба «Миллий кино куни» ўтказилади 26 апр, 06:46 48
  • Хонанда Авазбек Олимовдан “Севар ёрим” қўшиғини рухсатсиз куйлаб келаётгани учун 540 млн сўм ундириш сўралмоқда 25 апр, 08:44 633
  • Озодбек Назарбеков: “Учта тирранча буюк санъаткорни лойга булғаяпти” 24 апр, 17:00 357
  • Жаҳонгир Отажоновдан ўзгача клип: Бу «ижод»лардан мақсад нима? 24 апр, 16:35 538
  • “Ўткан кунлар” романи илк бор араб тилида нашр этилди 24 апр, 06:35 35
  • Сўнгги янгиликлар
  • Тошкент марказидаги кўчалардан бирида асфалт ўпирилиб тушди 30 апр, 12:33 1
  • Орол денгизи бўйида мобил алоқа ва интернет тармоғи ишга туширилди 30 апр, 12:12 0
  • Наманганда 11-синф ўқувчиси Lacetti’да икки талабани уриб юборди 30 апр, 11:53 0
  • Афғонистонда қуролланган шахслар масжидда одамларни отиб ташлади 30 апр, 11:30 9
  • Қозоғистонда собиқ ички ишлар вазири қўлга олинди 30 апр, 11:13 8
  • Гуржистон парламентида «чет эл агентлари» тўғрисидаги қонун туфайли муштлашув юз берди 30 апр, 10:50 4
  • Ўзбекистонликлар Саудияга тиббиёт ва меҳмонхона соҳалари бўйича ишга юборилиши мумкин 30 апр, 10:26 13
  • Фон дер Ляйен Путиннинг «ишонли одамлари» билан ҳамкорликни истисно этди 30 апр, 10:01 85
  • Ҳамид Содиқ: “Агар қонунлар ишламаса, қонунларнинг вазифасини коррупция бажаришни бошлайди” 30 апр, 09:55 47
  • Президент Олимпиадага йўлланма олган футболчиларга табрик йўллади 30 апр, 09:15 107
  • АҚШ Ҳаага судининг Исроилга нисбатан терговига қарши чиқяпти 30 апр, 09:09 62
  • Саудия Арабистони валиаҳд шаҳзодаси Фаластин президенти билан учрашув ўтказди 30 апр, 06:39 48
  • Бўлимлар