«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 05 2024, 16:37
ЎЗO‘Z

Жаҳонгир Хўжаев актрисага уйланишига онаси қандай муносабатда эканлиги ҳақида (видео)

16 сен, 19:44 8 487 Маданият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Жаҳонгир Хўжаев актрисага уйланишига онаси қандай муносабатда эканлиги ҳақида (видео) Фото: «Дарё»
Актёр ва шоумен Жаҳонгир Хўжаев «Дарё» интернет-нашри учун эксклюзив интервью берди. Интервьюни «Дарё» мухбири Феруз Муҳаммад ташкиллаштирди.

Суҳбат давомида Жаҳонгир Хўжаев актрисага уйланишига онаси Гули Асалхўжаева қандай муносабатда эканлиги ва Асал Абдуллаева актрисалик фаолиятини тўхтатиши ҳақида гапириб берди.

- "Уйланишимга уйимдагилар унчалик ҳам қаршилик қилишмади. Мана шу қиз, деганимда ўзингга ёқдими? деб сўрашди. Мен эса санъаткор қиз бўлмаса бўлмайди, дедим. Нимага? Чунки у мана шу соҳанинг ичида юрган. Суратга олиш жараёнларида бўлишим бор, уйга кеч қайтишим бор: шундай вазиятларда у мени тушунади. Оддий қиз эса мени тушунмаслиги мумкин.

(Кулиб) Бошқа оддий қизга телефонда «мен суратга олиш жараёнидаман», деганимда, «қанақа суратга олиш жараёни экан?» деб қолса, мен ижод қилолмайман. Нима бўлганда ҳам бўлғуси аёлимга ҳокимиятни бериб қўйиш йўқ.

Бўлғуси аёлим санъатдаги фаолиятини тўхтатади. Мен уни ишлатмайман, деган маънода айтмаяпман. Масалан, ойимга дадамнинг номидан совчиликка боришган вақтда, ойим билан кўришишганида ойим «майли, сизга турмушга чиқаман, лекин мен хонандаликни яхши кўраман, хонанда бўламан», деб айтган эканлар. Шунда дадам «майли, мен рози бўламан, фақат болаларингизни катта қилганингиздан кейин сизга рухсат бераман», деб айтган эканлар.

Ойим ўша ваъдага мувофиқ биз катта бўлганимиздан кейин 2000 йиллардан ўз ижодларини бошлаганлар. Бўлажак турмуш ўртоғимнинг санъатга вақти ҳам бўлмайди. Фарзандларимизни тарбиялаб, у-бу қилиб ўзи вақти ўтиб кетади. Майли, орада қанақадир кичик-кичик суратга олиш жараёнларига бориши мумкин. Майли 80/20 фоиз бўлсин. 20 фоиз кучини санъатга ташласин, лекин 80 фоиз оилада бўлсин.

Мен ўзи иш буюришни яхши кўраман. Унга уни қил, буни қил деб роса иш буюраман. Унинг ўзи ҳам санъатдан тўйган. Мана, ўзингиз кўриб турибсиз, кинолар ўляпти, сериалларни ҳам кўриб турибсиз. У актрисаликка қизиқади, бошловчиликка қизиқмайди. Масалан, унга бу масалаларнинг фарқи ҳам йўқ. Менга қолса, уйда ўтиргани яхши. Масалан, мен унга таклиф ҳам бердим. «Бир кийим бренди қилинг, ўзим ҳам ёрдамлашаман», дедим. Балки, шунга қизиқиб кетар. Агар эпласа, оилани ҳам, санъатни ҳам қилаверсин", - дейди «Аристократлар» кулги жамоаси сардори, шоумен Жаҳонгир Хўжаев.

Маълумот учун, Жаҳонгир Хўжаев 1995 йил 22 август куни Тошкент шаҳрида дунёга келган. Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институтида таҳсил олган. «Аристократлар» кулги жамоасининг сардори, «Реал хит» кўрсатуви бошловчиси. Режиссёр сифатида «Пайғамбар ошиғи Ҳасан» қисқа метражли фильмини суратга олган.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Голливудда ҳам машҳур бўлган ҳинд актрисалари (фото) 05 мая, 13:23 36
  • “Муҳташам юз йил” сериали юлдузларининг умр йўлдошлари (фото) 04 мая, 19:08 200
  • Бахт аслида нимадалигини тушунишга ёрдам берадиган 5 та фильм 03 мая, 11:37 76
  • Сурхондарёда дунёдаги энг катта сўзана тикилди 02 мая, 20:36 80
  • Рассом оддий нарсалардан сеҳрли ва қизиқарли санъат асарлари яратмоқда 01 мая, 20:33 44
  • Интернет-қароқчилик. Бунинг учун қандай жавобгарлик бор? 30 апр, 15:37 173
  • Сўнгги янгиликлар
  • Байденнинг маслаҳатчиси: АҚШнинг Украинага ёрдами Россияни тўхтата олмайди 05 мая, 15:48 2
  • Бухорода бировнинг номига яширинча онлайн кредит олган 23 ёшли қиз ушланди 05 мая, 15:25 10
  • 2024 йил ёзида Украинадаги уруш ва Россиянинг юриши қандай бўлади? 05 мая, 14:55 75
  • Макронни Россия ракеталари қўрқитиб юборди 05 мая, 14:31 138
  • Ўзбекистон U-23 терма жамоаси гуруҳ босқичидаги 2 ўйинини “ПСЖ” стадионида ўтказади 05 мая, 14:13 42
  • Тайсон Фьюри Олександр Усикка қарши жанг учун Ар-Риёдга етиб борди 05 мая, 13:49 26
  • Голливудда ҳам машҳур бўлган ҳинд актрисалари (фото) 05 мая, 13:23 36
  • UFC 301. Александр Пантожа ҳакамлар қарорига кўра Стив Эрсегни мағлуб этди 05 мая, 13:00 15
  • Ўзбекистоннинг қайси ҳудудида парранда кўп боқилади? 05 мая, 12:38 78
  • Икки тоифа одамлар бор: улар ҳеч нимани қўлга кирита олмайди 05 мая, 12:11 130
  • Порошенко Россияда қидирувга берилганига жавоб қайтарди 05 мая, 11:48 253
  • Роналду Мессидан узоқлашмоқда! 05 мая, 11:23 94
  • Бўлимлар