«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 27 2024, 11:57
ЎЗO‘Z

Британ радиоси Мадоннани ўз эшитувчилари учун кексалик қилади деб ҳисоблади

17 фев, 18:55 7 405 Маданият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Британ радиоси Мадоннани ўз эшитувчилари учун кексалик қилади деб ҳисоблади Буюк Британиянинг энг йирик радиостанцияси BBC Radio 1 56 ёшли қўшиқчи Мадоннани ҳозирги кунда оммабоп эмас ва ўз эшитувчилари учун урфдан қолган деб ҳисоблаб, унинг “Living For Love” (“Севги учун яшаш”) номли қўшиғини эфирдан олиб ташлади.

The Daily Mail нашрининг ёзишича, поп-мусиқа йўналишига ихтисослашган Radio 1 радиостанциясининг ярим аудиториясини 15 ёшдан 29 ёшгача бўлган ёшлар ташкил қилади. Мадоннанинг вакиллари бу вазиятга муносабат билдиришмаган.

Шунга қарамасдан, BBC Radio 1 радиостанциясининг вакили қўшиқчининг ёши унинг ижросидаги қўшиқнинг плейлистга киритилишида ҳал қилувчи омил эмаслигини таъкидлаб ўтди.

“Қўшиқлар мусиқа ижрочисининг хизматлари ҳамда унга бизнинг ёш аудиториямиз муносабатидан келиб чиқиб танланади”, дейди ушбу вакил.

Қайд этиш керак, радиостанция эфирида 72 ёшли Пол Маккартнининг иккита қўшиғи бериб борилади.

Маълумот учун, Мадоннанинг ушбу қўшиғи март ойида сотувга чиқариладиган унинг янги “Rebel Heart” албомидан жой олган. Янги альбомдаги мусиқий материалнинг катта қисми интернетга чиқиб кетгани туфайли, ушбу композиция қўшиқчи томонидан ўтган йилнинг декабрь ойида, муддатидан аввал тақдим этилган эди.

Манба: www.kun.uz




Мавзуга оид янгиликлар
  • Ўзбек телеканалларида ҳар шанба «Миллий кино куни» ўтказилади 26 апр, 06:46 45
  • Хонанда Авазбек Олимовдан “Севар ёрим” қўшиғини рухсатсиз куйлаб келаётгани учун 540 млн сўм ундириш сўралмоқда 25 апр, 08:44 583
  • Озодбек Назарбеков: “Учта тирранча буюк санъаткорни лойга булғаяпти” 24 апр, 17:00 347
  • Жаҳонгир Отажоновдан ўзгача клип: Бу «ижод»лардан мақсад нима? 24 апр, 16:35 489
  • “Ўткан кунлар” романи илк бор араб тилида нашр этилди 24 апр, 06:35 34
  • Хитойда сунъий интеллект томонидан яратилган дунёдаги илк фильм трейлери эълон қилинди (видео) 22 апр, 11:55 126
  • Сўнгги янгиликлар
  • Сурхондарё вилоятида ўрик пишди (фото) 27 апр, 10:37 0
  • Лапорта Хавини қандай ваъдалар билан олиб қолди? 27 апр, 10:16 0
  • ILMA букмекерликка оид фармон ҳақида: Маблағлар мамлакатдан чиқиб кетишининг олдини олишга қаратилган 27 апр, 10:10 0
  • Санкт-Петербургда ўзбекистонлик ишчи одамларни ёнғиндан қутқарди 27 апр, 07:00 149
  • Ниҳол қаламчасини тайёрлаш, экиш ва парвариш қилиш учун муҳим тавсиялар берилди 27 апр, 06:30 40
  • «Крокус»даги теракт иши бўйича яна бир тожикистонлик қўлга олинди 27 апр, 06:03 179
  • Учар автомобил йўловчи билан биринчи парвозини амалга оширди (видео) 27 апр, 05:35 95
  • U-23 Осиё кубоги. Ироқ Вьетнамни мағлуб этиб ярим финалга йўл олди 27 апр, 01:17 190
  • Германияда ишлаш истагида бўлган ўзбекистонлик мутахассислар учун немис тили ўргатилади 27 апр, 00:26 60
  • Ҳусаин Норчаев: Бугун имкониятларимиздан фойдаланиб ғалаба қозондик 27 апр, 00:22 119
  • Песков: АҚШ Украинадаги можарода бевосита иштирок этмоқда 27 апр, 00:00 131
  • Тимур Кападзе Саудия Арабистони устидан қозонилган ғалабадан сўнг нималар деди? 26 апр, 23:36 273
  • Бўлимлар