«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 03 2024, 00:02
ЎЗO‘Z

Бухорода ХIX асрнинг иккинчи ярмида қурилган масжид аниқланди

14 мая, 13:29 2 986 Маданият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Бухорода ХIX асрнинг иккинчи ярмида қурилган масжид аниқланди
Қоракўл туманида илк архитектура ёдгорлиги – маданий мерос объекти аниқланди. Бу ҳақда Бухоро вилоят маданий мерос бошқармаси матбуот хизмати хабар бермоқда.

Маълум қилинишича, Қоракўл туманидаги “Шўработ” маҳалла фуқаролар йиғини раисининг мурожаатига асосан маҳалла ҳудудида жойлашган қадимги масжид биноси Бухоро вилоят маданий мерос бошқармаси мутахассислари томонидан жойида ўрганилди.

Масжид биноси ХIX асрнинг иккинчи ярмида, яъни 1884-85 йилларда маҳалла-гузар масжиди сифатида қурилган бўлиб, уч асрлик тарихга эга. Масжид ёғоч конструкцияли бўлиб, квадрат шаклли бир устунли, ўймакори тўсин ва васса ёпилган. Устун, тўсин ва “боғдоди” эшиклари ёғоч ўймакорлиги билан безатилган. “Г” ҳарфи шаклидаги етти устунли айвони ҳозирда сақланмаган, унинг ўрнида ХХ аср охирларида қурилган айвон мавжуд. 

Билдирилишича, ҳозирги кунда ушбу масжидда қишлоқ кутубхонаси (Қоракўл тумани кутубхонаси филиали) жойлашган.

Шунингдек, Бухоро вилоят маданий мерос бошқармаси Бадиий экспертиза бўлими бошлиғи томонидан маҳалла раиси, қишлоқ оқсоқоли, “Қадимги Пойкент шаҳри тарихи” музейи директори иштирокида илмий ўрганиш ишлари ўтказилди. Натижада, масжид устунига ўйиб ёзилган тарихий ёзув, араб алифбоси асосидаги форс тилида насталиҳ хатидаги ёзув экани ва у қуйидаги мазмунга эга эканлиги аниқланди: 
форс тилида “Ин масжидро бино кард Рўзибой ибн Ғайбуллобой 1304” яъни, “Бу масжид Ғайбуллобой ўғли Рўзибой томонидан ҳижрий 1304 йилда қурдирилган” деган сўзлар ёзилган. 


Ушбу ёзувлар асосида хулоса қилиб айтганда, мазкур масжид тарихий ва бадиий қийматга эга эканини инобатга олиб, уни моддий маданий мерос ёдгорлиги сифатида рўйхатга олиш бўйича ишлар олиб борилмоқда”, дейилади маълумотда.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Сурхондарёда дунёдаги энг катта сўзана тикилди 02 мая, 20:36 28
  • Рассом оддий нарсалардан сеҳрли ва қизиқарли санъат асарлари яратмоқда 01 мая, 20:33 35
  • Интернет-қароқчилик. Бунинг учун қандай жавобгарлик бор? 30 апр, 15:37 162
  • Шаҳрисабзда туризм бўйича халқаро тадбир ўтказилди 27 апр, 13:50 62
  • Ўзбек телеканалларида ҳар шанба «Миллий кино куни» ўтказилади 26 апр, 06:46 48
  • Хонанда Авазбек Олимовдан “Севар ёрим” қўшиғини рухсатсиз куйлаб келаётгани учун 540 млн сўм ундириш сўралмоқда 25 апр, 08:44 643
  • Сўнгги янгиликлар
  • Россия кубоги. ЦСКА илк ўйинда Зенит билан дуранг ўйнади, Файзуллаев заҳирадан туширилди 02 мая, 23:39 16
  • U-23 Осиё кубоги. Ироқ 3-ўринни ва Париж Олимпиадаси йўлланмасини қўлга киритди 02 мая, 23:35 22
  • Кулеба Россия қачон музокараларда иштирок этиши мумкинлиги ҳақида гапирди 02 мая, 23:30 50
  • Кексайганда ҳам ёш кўриниш учун қандай ҳаёт тарзини кечириш керак? 02 мая, 23:23 16
  • Шифокор картошканинг айрим зарарларини очиқлади 02 мая, 23:02 30
  • Туркия Исроил билан барча савдо алоқаларини тўхтатди 02 мая, 22:50 86
  • Макрон Европага таҳдид солаётган учта хавф ҳақида гапирди 02 мая, 22:07 115
  • Ўзбошимчалик билан қурилган ноқонуний қурилмалар узоққа бормайди 02 мая, 21:28 83
  • Туркия Курдистон ишчи партиясига алоқадор 43 нафар террорчини йўқ қилди 02 мая, 21:20 20
  • Сурхондарёда дунёдаги энг катта сўзана тикилди 02 мая, 20:36 28
  • Самарқандда ҳайдовчидан пора сўраган ЙПХ ходимлари ишдан бўшатилди 02 мая, 20:33 89
  • Навоийда ЙПХ ходимлари кўз олдидаги қоидабузарликка кўз юмди 02 мая, 19:45 124
  • Бўлимлар