«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 03 2024, 03:30
ЎЗO‘Z

Актриса Норпошша Ҳасанова Мирза Азизов унга уй олиб берганини маълум қилди (видео)

19 апр, 18:30 6 545 Маданият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Актриса Норпошша Ҳасанова Мирза Азизов унга уй олиб берганини маълум қилди (видео)
Ўзбекистон халқ артисти Мирза Азизов 16 апрель куни 58 ёшида вафот этди. Мирза Азизовнинг ҳамкасби, актриса Норпошша Ҳасанова 34 йил давомида фарзандлари билан ётоқхонада яшагани, Мирза Азизов эса унга уй олиб бергани ҳақида гапириб берди.

Актриса бу ҳақда YouTube’даги YashinTV’га берган интервьюсида маълум қилди.

"Мирзажон мендан уч ёш кичик эдилар. Мен учун улар жуда ҳам қадрли бўлиб қолганлар. Уларни инсон қиёфасидаги фаришта дердим. 2016 йилда Мирзажон театрга директор бўлганларида, уларга сўз берилганда, бу воқеани ҳар сафар жуда катта ҳаяжон билан эслайман, бу воқеани бошқача эслаб бўлмайди.

«Менга берилган ишончингизни оқлашга ҳаракат қиламан, фақат битта илтимосим бор, мана шу театрда 34 йилдан буён ишлаб келаётган Норпошша Ҳасановага битта уй олиб берайлик. Улар ўттиз тўрт йилдан буён фарзандлари билан ётоқхонада яшайдилар. Ўғилларини уйлантиришлари, қизларини турмушга беришлари керак», дегандилар.

Бу гапдан бир уяламан, хижолат бўламан, бир хурсанд бўламан, мен учун бир инсон қайғурганлигидан суюнаман. Ўша вақтда Маданият вазири Баҳодир Аҳмедов эдилар, улар ҳам рад қилмасдан «Норпошшо опа, ижобий ҳал қилишга ваъда берамиз» дедилар. Шу икки инсон ваъдаларини устидан чиқиб 2016 йилда бизга уй қилиб бердилар, 34 йил деганда, 56 ёшимда уйли бўлганман.

Ҳозир уйга кираман-у, болаларим суюнганидан, ишонгилари келмай «шу уй бизникими», дейишади. Уйимнинг деворига қарайманми, томига, ромига қарайманми, қаерига қарасам Мирзани кўраман. Мирзани театрда кўрсам, миннатдорлик ҳиссиданми йиғлаб юборардим, ҳаттоки уларни хижолат қилмаслик учун қочиб юрадиган бўлдим. Улар хижолат бўлмасин дердимда.

Бу инсон ҳаммага, ҳаттоки биринчи кўришган инсонларига ҳам қўллари кўксида бўларди. Кимга бўлмасин яхши муомала қилиб, «нима камчилик, мендан нима ёрдам» деб сўрардилар. Фақат ва фақат яхшилик қилганликларини эшитганман. Буни айтмасам бўлмайди, ёлғон гапираётганим йўқ, ҳозирги гапларимни улардан яхшиликлар кўрган барча инсон виждонида тасдиқлаб турибди.

Бугун театрга репитицияга келдик. Ташқарида турибмиз. Ҳеч нарса йўқдек, ҳуввилаб қолгандек ҳамма жой. Аллоҳни иродаси экан, иложимиз қанча.

Уларга Аллоҳим шундай яхши жуфти ҳалол насиб этган, иллоҳим фарзандлари бахтли бўлсин. Қўлимиздан келадигани фақатгина уларнинг ҳаққига дуо қилиш холос. Охиратлари обод бўлсин, иллоҳим ётган жойлари жаннатдан бўлсин", - деди Муқимий номидаги Ўзбекистон давлат мусиқали театр актрисаси Норпошша Ҳасанова.

Мирза Азизов ўзбек томошабинларига «Тубанлик», «Гумроҳлар», «На малакман, на фаришта», «Алпомишнинг қайтиши», «Шоҳнома» каби фильм ҳамда спектакллардаги роллари орқали танилган эди.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Сурхондарёда дунёдаги энг катта сўзана тикилди 02 мая, 20:36 33
  • Рассом оддий нарсалардан сеҳрли ва қизиқарли санъат асарлари яратмоқда 01 мая, 20:33 35
  • Интернет-қароқчилик. Бунинг учун қандай жавобгарлик бор? 30 апр, 15:37 162
  • Шаҳрисабзда туризм бўйича халқаро тадбир ўтказилди 27 апр, 13:50 62
  • Ўзбек телеканалларида ҳар шанба «Миллий кино куни» ўтказилади 26 апр, 06:46 48
  • Хонанда Авазбек Олимовдан “Севар ёрим” қўшиғини рухсатсиз куйлаб келаётгани учун 540 млн сўм ундириш сўралмоқда 25 апр, 08:44 643
  • Сўнгги янгиликлар
  • Россия кубоги. ЦСКА илк ўйинда Зенит билан дуранг ўйнади, Файзуллаев заҳирадан туширилди 02 мая, 23:39 51
  • U-23 Осиё кубоги. Ироқ 3-ўринни ва Париж Олимпиадаси йўлланмасини қўлга киритди 02 мая, 23:35 53
  • Кулеба Россия қачон музокараларда иштирок этиши мумкинлиги ҳақида гапирди 02 мая, 23:30 100
  • Кексайганда ҳам ёш кўриниш учун қандай ҳаёт тарзини кечириш керак? 02 мая, 23:23 26
  • Шифокор картошканинг айрим зарарларини очиқлади 02 мая, 23:02 43
  • Туркия Исроил билан барча савдо алоқаларини тўхтатди 02 мая, 22:50 121
  • Макрон Европага таҳдид солаётган учта хавф ҳақида гапирди 02 мая, 22:07 170
  • Ўзбошимчалик билан қурилган ноқонуний қурилмалар узоққа бормайди 02 мая, 21:28 111
  • Туркия Курдистон ишчи партиясига алоқадор 43 нафар террорчини йўқ қилди 02 мая, 21:20 25
  • Сурхондарёда дунёдаги энг катта сўзана тикилди 02 мая, 20:36 33
  • Самарқандда ҳайдовчидан пора сўраган ЙПХ ходимлари ишдан бўшатилди 02 мая, 20:33 101
  • Навоийда ЙПХ ходимлари кўз олдидаги қоидабузарликка кўз юмди 02 мая, 19:45 140
  • Бўлимлар