«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 05 2024, 12:44
ЎЗO‘Z

Ўзбекистон халқ артисти Мирза Азизов 58 ёшида вафот этди

16 апр, 13:56 5 094 Маданият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ўзбекистон халқ артисти Мирза Азизов 58 ёшида вафот этди
Фото: «Дарё»
Ўзбекистон халқ артисти Мирза Азизов 16 апрель, жума куни 58 ёшида вафот этди. Бу ҳақда «Дарё» хабар бермоқда.
Ижтимоий тармоқларда актёр коронавирус инфекцияси асоратлари оқибатида вафот этгани айтилмоқда. Ушбу маълумот ҳозирча ваколатли органлар томонидан тасдиқлангани ва рад этилгани йўқ.

Маълумот учун, Мирза Азизов 1963 йил 22 майда Наманган вилоятининг Чуст туманида туғилган. 2016 йилдан бугунги кунга қадар Муқимий номидаги Ўзбекистон давлат мусиқали театри директори лавозимида фаолият юритиб келган. 1999 йилда Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист, 2013 йилда Ўзбекистон халқ артисти унвонларига сазовор бўлган.

2019 йил адабиёт ва санъат йўналиши бўйича Қирғизистон Республикасида таъсис этилган Халқаро Чингиз Айтматов номидаги «Олтин медал» мукофотига лойиқ кўрилган. 2017 йилдан бери Қирғизистон театр арбоблари уюшмасининг театр санъати бадиий академиясининг академиги этиб ҳам сайланган эди. У режиссёр сифатида «Жайдари келин», «Дилдаги доғ», «Сарвқомат дилбарим» каби ўнлаб спектаклларни саҳналаштирган.

Мирза Азизов ўзбек томошабинларига «Тубанлик», «Гумроҳлар», «На малакман, на фаришта», «Алпомишнинг қайтиши», «Шоҳнома» каби кўплаб фильм ҳамда спектакллардаги роллари орқали танилган эди.




Мавзуга оид янгиликлар
  • “Муҳташам юз йил” сериали юлдузларининг умр йўлдошлари (фото) 04 мая, 19:08 193
  • Бахт аслида нимадалигини тушунишга ёрдам берадиган 5 та фильм 03 мая, 11:37 76
  • Сурхондарёда дунёдаги энг катта сўзана тикилди 02 мая, 20:36 80
  • Рассом оддий нарсалардан сеҳрли ва қизиқарли санъат асарлари яратмоқда 01 мая, 20:33 44
  • Интернет-қароқчилик. Бунинг учун қандай жавобгарлик бор? 30 апр, 15:37 172
  • Шаҳрисабзда туризм бўйича халқаро тадбир ўтказилди 27 апр, 13:50 65
  • Сўнгги янгиликлар
  • Порошенко Россияда қидирувга берилганига жавоб қайтарди 05 мая, 11:48 17
  • Роналду Мессидан узоқлашмоқда! 05 мая, 11:23 9
  • Россиялик зобитнинг Бухорода кўрган-кечирганлари... 05 мая, 11:05 46
  • 118:9: “Барселона” футбол ўйнашни қизлардан ўргансин! 05 мая, 11:00 28
  • Аёллар эркакларга қараганда узоқроқ яшашади, лекин... 05 мая, 10:13 30
  • Сауль Альварес ва Хайме Мунгиа иштирокидаги жанг тўлиқ давом этди 05 мая, 09:59 26
  • Месси америкаликларни ҳайратга солишда давом этмоқда 05 мая, 09:53 49
  • Месси “даҳшатли” кўрсаткич қайд этди (видео) 05 мая, 09:51 60
  • Германияда Геббелснинг вилласи исталган одамга бериб юборилиши эълон қилинди 05 мая, 07:16 139
  • Канчельскис Ўзбекистон ва Қозоғистон футболини таққослади: "Улар жуда олдинлаб кетишган" 05 мая, 06:55 192
  • Хомяков "Андижон"нинг Суперлигадаги илк мағлубияти ҳақида қандай изоҳ билдирди? 05 мая, 06:26 88
  • Иван Бошкович: "Ўйин вақтидаги эмоциялар нормал ҳолат" 05 мая, 06:00 48
  • Бўлимлар