«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 03 2024, 05:14
ЎЗO‘Z

Туркиянинг энг бўйи баланд машҳур актрисалари (фото)

30 мар, 00:13 27 425 Маданият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Туркиянинг энг бўйи баланд машҳур актрисалари (фото) Актрисаларда маҳорат билан бирга ташқи кўриниш, қад-қомат ҳамда узун бўй ҳам алоҳида аҳамиятга эга. Турк юлдузлари орасида эса бу каби талабга жавоб берадиган актрисалар талайгина. Шунинг учун ҳам улар илк фаолиятини моделликдан бошлаган.

Ханде Эрчел, 175 сантиметр

Фото: «Яндекс Дзен»
Ханде нафақат Туркия, балки дунё бўйлаб мухлислар кўнглини забт этаётган актрисалар қаторида жой олмоқда. У ўзбек томошабинларига «Маликам, энди қара» ҳамда «Гунеш қизлари» сериали орқали таниш. Шунингдек, Ханде кўплаб рекламаларда иштирок этади ва жаҳон косметика брендининг юзи ҳисобланади.

Фаҳрие Эвжен, 173 сантиметр

Фото: «Яндекс Дзен»
Фаҳриенинг дунё миқёсидаги машҳурлиги унинг Бурак Ўзчивит билан «Чоли қуши» сериалидаги роли бўлди. Актрисани фильм ва сериалларга суратга тушишидан ташқари бир неча косметик воситалар рекламасида кўриш мумкин.

Ҳазал Фелиз, 172 сантиметр

Фото: «Яндекс Дзен»
Ҳазал карьерасини журналлар учун суратга тушадиган модель сифатида бошлаган. У «Севги изтироби» фильмидан сўнг чинакам машҳурликка эришди.

Дилан Чичек Дениз, 177 сантиметр

Фото: «Яндекс Дзен»
Дилан ҳам кино олмига кирмасдан аввал 16 ёшида модель сифатида иш бошлаган. У «Туркия гўзали» танловида иккинчи ўринни эгаллаган. Актриса «Чуқур» сериалидаги роли билан халқ орасида машҳурликка эришди.

Марям Узерли, 173 сантиметр

Фото: «Яндекс Дзен»
«Муҳташам юз йил» сериали намойишидан сўнг актрисани танимайдиган инсоннинг ўзи қолмади. Актриса кейинчалик бошқа фильмларда ва чет эл билан ҳамкорликда ишлашни ҳам йўлга қўйган.

Жансу Мелис Каракум, 182 сантиметр

Фото: «Яндекс Дзен»
Жансу 2014 йил «Туркиянинг энг яхши модели» унвонига сазовор бўлган.

Бергузар Корел, 180 сантиметр

Фото: «Яндекс Дзен»
Актриса «1001 кеча» сериалидаги роли учун «Олтин капалак» мукофотига сазовор бўлган.

Сезги Сена Акай, 181 сантиметр

Фото: «Яндекс Дзен»
Сезги кўп йиллар мобайнида спорт билан шуғулланган. У профессионал волейболчи. 2012 йилда «Туркиянинг энг яхши модели» ҳамда «Дунёнинг энг яхши модели» унвонини қўлга киритган.

Селма Эргеч, 178 сантиметр

Фото: «Яндекс Дзен»
Селманинг карьераси таъсирчан ролларга бой. Аммо у ҳам кўпроқ «Муҳташам юз йил» сериалидан кейин дунё миқёсида машҳурликка эришди.

Бирче Акалай, 178 сантиметр

Фото: «Яндекс Дзен»
Бирче ҳам «Туркия гўзали» танловида иштирок этиб, учинчи ўринни қўлга киритган. Танловдан сўнг унга спорт дастурида ишлаш таклифини билдиришган. Шундан сўнг журналлар рекламаси ҳам «Тақдир» фильмида илк дебютини ижро этган.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Сурхондарёда дунёдаги энг катта сўзана тикилди 02 мая, 20:36 36
  • Рассом оддий нарсалардан сеҳрли ва қизиқарли санъат асарлари яратмоқда 01 мая, 20:33 35
  • Интернет-қароқчилик. Бунинг учун қандай жавобгарлик бор? 30 апр, 15:37 162
  • Шаҳрисабзда туризм бўйича халқаро тадбир ўтказилди 27 апр, 13:50 64
  • Ўзбек телеканалларида ҳар шанба «Миллий кино куни» ўтказилади 26 апр, 06:46 48
  • Хонанда Авазбек Олимовдан “Севар ёрим” қўшиғини рухсатсиз куйлаб келаётгани учун 540 млн сўм ундириш сўралмоқда 25 апр, 08:44 643
  • Сўнгги янгиликлар
  • Россия кубоги. ЦСКА илк ўйинда Зенит билан дуранг ўйнади, Файзуллаев заҳирадан туширилди 02 мая, 23:39 64
  • U-23 Осиё кубоги. Ироқ 3-ўринни ва Париж Олимпиадаси йўлланмасини қўлга киритди 02 мая, 23:35 73
  • Кулеба Россия қачон музокараларда иштирок этиши мумкинлиги ҳақида гапирди 02 мая, 23:30 126
  • Кексайганда ҳам ёш кўриниш учун қандай ҳаёт тарзини кечириш керак? 02 мая, 23:23 35
  • Шифокор картошканинг айрим зарарларини очиқлади 02 мая, 23:02 56
  • Туркия Исроил билан барча савдо алоқаларини тўхтатди 02 мая, 22:50 131
  • Макрон Европага таҳдид солаётган учта хавф ҳақида гапирди 02 мая, 22:07 194
  • Ўзбошимчалик билан қурилган ноқонуний қурилмалар узоққа бормайди 02 мая, 21:28 120
  • Туркия Курдистон ишчи партиясига алоқадор 43 нафар террорчини йўқ қилди 02 мая, 21:20 28
  • Сурхондарёда дунёдаги энг катта сўзана тикилди 02 мая, 20:36 36
  • Самарқандда ҳайдовчидан пора сўраган ЙПХ ходимлари ишдан бўшатилди 02 мая, 20:33 105
  • Навоийда ЙПХ ходимлари кўз олдидаги қоидабузарликка кўз юмди 02 мая, 19:45 151
  • Бўлимлар