«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 03 2024, 14:32
ЎЗO‘Z

Приянка Чопра ҳақидаги аввал эълон қилинмаган 11 та маълумот

28 фев, 20:05 2 877 Маданият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Приянка Чопра ҳақидаги аввал эълон қилинмаган 11 та маълумот Фото: «Яндекс Дзен»
Болливуд гўзали, истеъдодли актриса Приянка Чопра томонидан ёзилган ва 2021 йилнинг 9 февраль куни илк марта нашрдан чиққан «Тугалланмаган» деб номланган мемуар китобда актриса ўзи ҳақида ҳаммага ҳам аён бўлмаган воқеа ва ҳодисалар ҳақида тўхталиб ўтган.

Уни интернат мактабга юборгани учун ота-онасидан қаттиқ хафа
Уйда бўлган тортишувдан кейин ота-онаси томонидан интернат мактабга юборилган актриса, у ердаги биринчи ҳафта дарҳақиқат қийин кечганини таъкидлаган. Онаси келганида қанчалик хурсанд бўлса, кетаётганида шунчалик куйинган. Приянка айрилиқ сабаб кўз ёшларини яшира олмаган, онаси ҳам ўзини базўр тийиб турган. Шунга қарамай у бора-бора мактабини яхши кўриб қолган, тартибга ўрганган ва кўплаб дўст орттиришга муваффақ бўлган.

Фото: «Яндекс Дзен»
Отаси ҳаётини сақлаб қолган аскар ҳикояси
Китобда унинг отаси Ашок Чопра билан боғлиқ хотира ва воқеаларни кўплаб учратиш мумкин. Унда ёзилишича, Ашок хавфли ҳарбий ҳудудда яраланган ва жароҳатланган беморларга ёрдам бериш учун Лехга юборилади. Бошидан ўқ билан яраланган, яримжон аскар ундан оиласига ватан учун ўлишга рози экани ҳамда у ўз вазифасини бажарганини айтишни илтимос қилади. Бунга жавобан Ашок ўзинг айтасан, деб жавоб беради. Шифокор ҳарбий йигит ҳаётини сақлаб қолишга муваффақ бўлади. Актриса отасининг ўлимидан йигирма йил ўтганидан кейин ўша аскар уларникига келгани ва бир вақтлар бошидан олиб ташланган ўқни шунча йил давомида сақлаб юрганини қўшимча қилади.

Фото: «Яндекс Дзен»
Приянка «Юлдузли тун» суратига теккани учун Замонавий санъат музейидан қувиб чиқарилган
Приянка ўсмир пайтида Нью-Йоркдаги Замонавий санъат музейига оила аъзолари билан бирга борган. «Юлдузли тун» номли суратга шунчалик мафтун бўлганидан унга қўли билан тегиб кўрган, шундан кейин музей ходимлари томонидан чиқариб юборилган.

Биринчи севгиси ва юраги парчалангани ҳақида
Актриса илк кўнгил қўйган инсони Боб билан бўлган муносабатларига ҳам тўхталиб ўтган. Индиана штатидан Нью-Йоркка кўчиб ўтганидан кейин ҳам Боб билан муносабатларини давом эттирмоқчи бўлган. Электрон почта орқали мактуб ёзиб турган Чопра Боб у кетганидан кейин энг яқин дугонаси билан учрашишни бошлагани ҳақида билиб қолган.

Фото: «Яндекс Дзен»
Массачусетс, Ньютонда унинг устидан кулишган
Ньютондаги мактабда ўқиб юрган вақти бошқаларга ўхшамагани сабаб уни ўсмир қиз ва йигитлар таъқиб қилиб, «ўз олами», ватанига қайтишни сўраган. Ўзига бўлган ишончи сўнган Приянка 16 йил аввал Ҳиндистонга қайтган.

Ҳиндистон гўзали танловига уни акаси ва онаси ёздириб келган
Акаси Сиддхарт «Ҳиндистон гўзали» танлови эълон қилингани ҳақидаги рекламани кўриб, синглисини ушбу танловда иштирок этиши керак, деб ҳисоблаган. Сидд ва онаси унинг номидан анкета тўлдирган, кейинчалик актриса акаси бунинг барини хонасини қайтариб олиш учун қилганини билиб қолганини таъкидлаган. Приянка паспортга суратга тушаётганида фотосуратчи унга моделларникига ўхшаш қўшимча кадрлар олишни таклиф қилган. Танловга топширилган ва унга омад олиб келинган ушбу сурат бугунги кунда Барейлидаги «Сури» фотостудиясининг деворини безаб туради.

Фото: «Яндекс Дзен»
Машҳур режиссёр унга шилқимлик қилган
Гўзаллик танловида ғолиб бўлганидан кейин актриса менежери билан бирга машҳур продюсернинг ёнига борган. Унга пластик операция қилдириши кераклигини айтган ва ёмон кўз билан қараганини сезган Приянканинг жаҳли чиққан ҳамда ҳафсаласи пир бўлиб қайтган.

Муваффақиятсиз операциясидан кейин фильмлардан таклиф келмаган
Гўзаллик танловидаги иштирокидан кейин шифокорлар Приянканинг бурнида жарроҳлик йўли билан олиб ташлаш керак бўлган полип борлигини аниқлайди. Ташқи кўринишига таъсир қилган мазкур муваффақиятсиз уринишдан кейин бир неча марта операция қилдиришига тўғри келган. Шундан кейин матбуотда «пластик Чопра» деб атала бошлагани етмагандек, режиссёрлар суратга тушиш билан боғлиқ шартномаларни бекор қила бошлаган, таклиф эса бўлмаган.

Оқартирадиган крем рекламасида суратга тушгани учун афсусланади
Ортга назар ташлаб, бу карьерасидаги энг катта хатолардан бири эканини ва инсон терисининг рангидан қатъи назар, тенг бўлиши кераклигини таъкидлаган актриса бундай реклама учун барчадан кечирим сўрайди.

Фото: «Яндекс Дзен»
Ритик Рошан актрисанинг отасининг даволанишига ёрдам берган
Приянка отасининг даволанишига берган ёрдами учун «Криш» фильмидаги ҳамкасби Ритик ва унинг отаси Ракешга миннатдорчилигини изҳор қилади.

Фото: «Яндекс Дзен»
Севимли ити Диана Чопра Жонасни қаерда учратгани ҳақида
Buzzfeed нашрига интервью бераётган вақти Приянкадан итлар билан ўйнаш жараёнида саволларга жавоб бериш сўралган. Митти ёқимтой ит Burberry туфлисини тишламоқчи бўлганида актриса унинг диди чакки эмаслигига амин бўлган ва итни ёқтириб қолган.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Бахт аслида нимадалигини тушунишга ёрдам берадиган 5 та фильм 03 мая, 11:37 25
  • Сурхондарёда дунёдаги энг катта сўзана тикилди 02 мая, 20:36 69
  • Рассом оддий нарсалардан сеҳрли ва қизиқарли санъат асарлари яратмоқда 01 мая, 20:33 39
  • Интернет-қароқчилик. Бунинг учун қандай жавобгарлик бор? 30 апр, 15:37 165
  • Шаҳрисабзда туризм бўйича халқаро тадбир ўтказилди 27 апр, 13:50 64
  • Ўзбек телеканалларида ҳар шанба «Миллий кино куни» ўтказилади 26 апр, 06:46 48
  • Сўнгги янгиликлар
  • АҚШда оғир-босиқлиги билан машҳур бўлган аллигатор ўғирлаб кетилди (фото) 03 мая, 13:43 1
  • ЦСКА устози Федотов Аббос Файзуллаевнинг жамоага қайтгани ҳақида нима деди? 03 мая, 13:25 4
  • ОАВ эркинлиги рейтинги: Дунёдаги вазият - охирги 10 йилдаги энг ёмони 03 мая, 13:00 23
  • Ироқ U-23 устози Радҳи Шенаишил: "Қўл остимдаги барча футболчилар Олимпиадага боришга муносиб" 03 мая, 12:44 14
  • Индонезия U-23 мураббийи Шин Таэ Йонг: "Охирги имкониятдан фойдаланишга уриниб кўрамиз" 03 мая, 12:23 24
  • Ўзбекистон ва Қирғизистон фуқаролари ҳам Россияга киритилмаяпти 03 мая, 12:00 119
  • Бахт аслида нимадалигини тушунишга ёрдам берадиган 5 та фильм 03 мая, 11:37 25
  • Заргарлик дўконидан 49 млн сўмлик тилла буюмларни ўғирлаб кетган 12 ёшли бола ушланди 03 мая, 11:30 55
  • Индонезия устидан иродали ғалабани қўлга киритган Ироқ Олимпиада лицензиясига эга чиқди (видео) 03 мая, 11:09 44
  • Хоразмда Эрон корхоналари учун алоҳида саноат зонаси ташкил этиляпти 03 мая, 10:42 32
  • АҚШ сунъий интеллектга ядро қуроли устидан назоратни бермасликка чақирди 03 мая, 10:40 46
  • Европа Лигаси. “Байер” сафарда “Рома”ни таслим этди, “Марсель” эса “Аталанта” билан дуранг ўйнади 03 мая, 09:34 62
  • Бўлимлар