«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 04 2024, 23:39
ЎЗO‘Z

Саида Мирзиёева «Мендирман Жалолиддин» ҳақида: Сериалимиз кимгадир ёқиши, кимгадир маъқул келмаслиги табиий

15 фев, 12:58 4 386 Маданият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Саида Мирзиёева «Мендирман Жалолиддин» ҳақида: Сериалимиз кимгадир ёқиши, кимгадир маъқул келмаслиги табиий Фото: Instagram / @saida_mirziyoyeva
Миллий масс-медиани қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш жамоат фонди Васийлик кенгаши раиси ўринбосари Саида Мирзиёева Telegram каналида 14 февраль куни илк қисми эфирга узатилган «Мендирман Жалолиддин» сериали ҳақидаги фикр-мулоҳазаларини ёзиб қолдирди.

- "Худо хоҳласа, 14 февраль куни соат 20:30 да «Миллий» телеканалида узоқ кутилган «Мендирман Жалолиддин» сериалининг премьераси бўлади.

Сериал эфирга узатилмасданоқ одамларда катта қизиқиш уйғотди ва қизғин баҳс-мунозараларга сабаб бўлди. Бу – табиий. Тўлақонли кино кўринишидаги тарихий сериал олиш амалиёти бизда деярли йўлга қўйилмаган. Демак, бу – биз учун янгилик. Янги ҳаво эса ҳар қандай жамиятни доим тўлқинлантиради.

Сериал кимгадир ёқиши, кимгадир маъқул келмаслиги ҳам табиий ҳолат. Биз премьерадан сўнг фикрлар турли-туман бўлишига тайёрмиз. Одамлар ўз мулоҳазасини эркин билдириши жамиятнинг очиқлиги белгисидир.

Масалан, энг кўп савол фильмда нега бош ролга турк актёри таклиф этилгани ҳақида бўлди. Асосий мақсад сериал орқали актёрларни танитиш эмас, балки таниқли актёрлар орқали жаҳонга миллатимиз қаҳрамонларини намоён қилишдир.

Сериал тўқима образлар ва воқеалар билан бойитилди. Сериалларнинг асосий мақсади — томошабинларда тарихий қаҳрамонларга, тарихий воқеаларга қизиқиш уйғотиш. Одамлар ўзимизнинг бой тарихимизга қизиқиб, уни ўрганишлари — сериалнинг энг катта мақсади. Сериал, ҳужжатли фильмлардан шуниси билан фарқ қилади.

«Анча бюджет маблағи совурилибди», деган гаплар ҳам бўлди. Аммо бу таъна асоссиз. Сериал тўлиқ ҳомийлар кўмагида ишланди. Бунинг учун бош ҳомий «Ориэнт Финанс Банк»га миннатдорлик билдирамиз.

Азизлар, бугун «Мендирман Жалолиддин» фильми ижодкорлари ва бу лойиҳани қўллаб-қувватлаган барча учун узоқ кутилган байрам! Келинг, маза қилиб сериални томоша қилайлик. Сериалимиз сизга ёқади, деган умиддамиз
", - деди Саида Мирзиёева.




Мавзуга оид янгиликлар
  • “Муҳташам юз йил” сериали юлдузларининг умр йўлдошлари (фото) 04 мая, 19:08 76
  • Бахт аслида нимадалигини тушунишга ёрдам берадиган 5 та фильм 03 мая, 11:37 76
  • Сурхондарёда дунёдаги энг катта сўзана тикилди 02 мая, 20:36 75
  • Рассом оддий нарсалардан сеҳрли ва қизиқарли санъат асарлари яратмоқда 01 мая, 20:33 44
  • Интернет-қароқчилик. Бунинг учун қандай жавобгарлик бор? 30 апр, 15:37 171
  • Шаҳрисабзда туризм бўйича халқаро тадбир ўтказилди 27 апр, 13:50 65
  • Сўнгги янгиликлар
  • Беларусдаги "Миори" ва "Россони" ўйини 50:0 ҳисобида якунланди 04 мая, 23:00 0
  • Ўзбекистонда қайси давлатларнинг капитали иштирокидаги корхоналар сони кўп? 04 мая, 22:35 0
  • Деменциядан ҳимоя қилади ва кайфиятни кўтаради: биргина маҳсулотдан супер ичимлик 04 мая, 22:16 1
  • Сергей Шойгу: “Украина Россия билан урушда 111 мингдан ортиқ аскарини йўқотди” 04 мая, 21:45 10
  • Украина АҚШдан биринчи навбатда MQ-9 дронларини етказиб беришни сўрамоқда 04 мая, 21:42 8
  • Собиқ "Навбаҳор" мураббийи ўзбек ва қозоқ футболадиги фарқ ҳақида гапирди 04 мая, 20:39 54
  • Гулистонда Nexia автомашинасининг газ баллони портлаб кетди (видео) 04 мая, 20:19 27
  • Индонезиянинг Сулавеси оролида сув тошқинлари сабаб 15 киши ҳалок бўлди 04 мая, 19:55 13
  • Россия ИИВ Украинанинг амалдаги ва собиқ президентини қидирувга берди 04 мая, 19:32 91
  • “Муҳташам юз йил” сериали юлдузларининг умр йўлдошлари (фото) 04 мая, 19:08 75
  • Парагвайда футбол учрашувида махсус кучлар футболчилар ва мухлисларга қарата ўт очди 04 мая, 18:46 125
  • Фёдор Емеляненко: “Мен Майк Тайсон билан жанг қилишни режа қилгандим” 04 мая, 18:23 43
  • Бўлимлар