«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 02 2024, 20:12
ЎЗO‘Z

Шавкат Мирзиёев айрим телеканаллардаги кўрсатув ва сериаллар савиясини танқид қилди

20 янв, 00:23 4 616 Маданият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Шавкат Мирзиёев айрим телеканаллардаги кўрсатув ва сериаллар савиясини танқид қилди Фото: Президент матбуот хизмати
Ўзбек телеканалларида эфирга узатилаётган аксарият лойиҳалар ёшлар тарбиясини бузиш ва оилавий қадриятларни издан чиқаришга сабаб бўлмоқда. Бу ҳақда 19 январь куни Президент Шавкат Мирзиёев раислигида ўтказилган видеоселектор йиғилишида сўз борди, дея хабар бермоқда «Дарё».

«Бугун айрим телеканалларимизда намойиш этилаётган кўрсатувлар, кўнгилочар дастур ва сериалларнинг маънавий-ахлоқий савияси одамларнинг ҳақли эътирозларига сабаб бўляпти. Уларнинг аксарияти ёшларимизнинг маънавиятини юксалтириш ўрнига, тарбиясини бузиш, оилавий қадриятларимиз ва ахлоқий қарашларимизни издан чиқаришга сабаб бўлмоқда. Бу – аччиқ ҳақиқат.

Телеканаллар қошидаги бадиий кенгашлар қаёққа қараяпти? Улар қайси мезонлар асосида иш кўряпти?
», – деди Президент.

Давлат раҳбари Миллий телерадиокомпания, «Ўзбеккино» миллий агентлиги, Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги, Маънавият маркази раҳбарларига икки ой муддатда барча телеканаллар қошидаги бадиий кенгашлар фаолиятини танқидий таҳлил қилиб, уларнинг низомини қайта кўриб чиқиш бўйича топшириқ берди.

«Керак бўлса, бу борадаги мавжуд қонунчиликни ҳам такомиллаштириш керак», – деди Шавкат Мирзиёев.

Аввалроқ Шавкат Мирзиёев савиясиз кўрсатувларни танқид қилган маҳалла фаолининг таклифига муносабат билдирган эди.

«Мана, ҳозир сиз айтган кўрсатув бўйича топшириқ берсам, дарров ўша лойиҳани ёпиб юборишади. Аммо бу цензура дея баҳоланмайдими, очиқлик ва сўз эркинлиги бўйича қилаётган ислоҳотларимизга ўзимиз қарши чиққан бўлиб қолмаймизми? Савиясиз деб ёпиб юборган кўрсатувларимизнинг ўрнига қандай лойиҳалар яратилади, уларни бошловчи сифатида кимлар олиб боради?

Ўйлайманки, бу каби лойиҳалар ҳам бугунги ўтиш даврининг бир маҳсулоти. Одамларимиз энди эмин-эркин яшашга ўрганяпти. Биз енгил-елпи кўрсатувларни бутунлай тўхтатиш тўғрисида эмас, балки савиясини ошириш ҳақида ўйлашимиз лозим
», – деган эди Президент.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Рассом оддий нарсалардан сеҳрли ва қизиқарли санъат асарлари яратмоқда 01 мая, 20:33 35
  • Интернет-қароқчилик. Бунинг учун қандай жавобгарлик бор? 30 апр, 15:37 161
  • Шаҳрисабзда туризм бўйича халқаро тадбир ўтказилди 27 апр, 13:50 62
  • Ўзбек телеканалларида ҳар шанба «Миллий кино куни» ўтказилади 26 апр, 06:46 48
  • Хонанда Авазбек Олимовдан “Севар ёрим” қўшиғини рухсатсиз куйлаб келаётгани учун 540 млн сўм ундириш сўралмоқда 25 апр, 08:44 643
  • Озодбек Назарбеков: “Учта тирранча буюк санъаткорни лойга булғаяпти” 24 апр, 17:00 360
  • Сўнгги янгиликлар
  • Навоийда ЙПХ ходимлари кўз олдидаги қоидабузарликка кўз юмди 02 мая, 19:45 7
  • 2024 йилга субсидия миқдори белгиланди 02 мая, 19:28 11
  • Тақиқланган усулда ов қилганлик учун жазони кучайтириш таклиф қилинди 02 мая, 19:25 5
  • Япония терма жамоаси бош мураббийи: "Париж Олимпиадасига қитъа чемпионлари мақомида боришни мақсад қилганмиз" 02 мая, 17:44 105
  • Ботир Қодиров ва Жўраевларга оид суд иши ёпиқ тарзда кўриб чиқиладиган бўлди 02 мая, 17:38 86
  • Тимур Кападзе Японияга қарши кечадиган финал учрашуви олдидан нималар деди? 02 мая, 16:15 184
  • “От айланиб қозиғини топади” дейишарди, мен “қозиғимни” тополмадим (Ҳаётий ҳикоя) 02 мая, 15:48 141
  • Яна икки хорижий компания Ўзбекистонда пуллик автомобил йўли қуришга қизиқяпти 02 мая, 15:30 57
  • Саудиядаги форумда Ғазо уруши муҳокама қилинди: «Исроилни тўхтата оладиган ягона давлат – АҚШ» 02 мая, 15:05 80
  • Тошкент вилоятида муқаддам 8 маротаба судланган “сохта оператор” қайта жиноятга қўл урди 02 мая, 14:48 56
  • Россиянинг еттита вилоятига дронлар ҳужум қилди 02 мая, 14:45 179
  • Ушбу модданинг етишмаслиги тамаки каби умрни қисқартиради 02 мая, 13:33 94
  • Бўлимлар