«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 04 2024, 04:20
ЎЗO‘Z

Актриса Феруза Норматова Туркияда “коронавирусдан ҳам ёмонроқ” дардга чалинди (видео)

28 ноя, 14:53 7 319 Маданият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Актриса Феруза Норматова Туркияда “коронавирусдан ҳам ёмонроқ” дардга чалинди (видео) "Мендирман Жалолиддин" сериалида иштирок этган актриса Феруза Норматова журналист Жасур Ҳамроев билан бўлган суҳбатда Туркияда «коронавирусдан ҳам ёмонроқ» касалликни бошдан кечиргани ҳақида сўзлади.

“Буни айтиш тўғрими, нотўғрими, билмадим. Туркияда, албатта, жуда оғир пайтлар бўлди. Ота-онам, яқинларимдан бу қадар узоқ муддатга ҳеч қачон узоқлашмаганман. Шу пайтда Худойимнинг синови келди бошимга. Уйдагилар сиқилмасин, деб уларга айта олмайсиз. Инстаграм, бошқа жойларга қўя олмайсиз, ўзи ваҳима пайти, пандемия даври.

Коронавирус бўлиб қолганим йўқ, ундан баттар бир дард келдики, шуни ўтказиб юбориш муддати энг қийин даврим десам, адашмаган бўламан. Туркияда жуда яхши шифокорлар бор, шунчалик яхши даволашганки, Тошкентга келганимдан кейин тиббий кўрикдан ўтдим, касалликдан асар ҳам қолмабди. Шу даражада яхши даволашган. Лекин касалликни ўтказиб юбориш, ота-онангиз ва яқинларингиздан йироқда дардга сабр қилиш, ҳеч кимга айтмасдан шифохонада ёлғиз кезиш, бу жуда оғир бўлди. Ҳеч қачон шу ёшимга қадар шифохонада ётмагандим, лекин ўша ерда шунақа бўлиб қолди.

«Мендирман Жалолиддин» сериал лойиҳасининг бошида турган, Ўзбекистондан борган вакиллар мени ўзлари даволатишди, ҳамма жойга ўзлари югуришди. Даромад томондан ҳам, бошқа томондан ҳам улар ёрдам беришди. Шукрки, тезда тузалиб, шифохонадан чиқдим. Кейинчалик ота-онам Туркияга айланишга келди, ўша пайт нимадир бўлдию, сирим очилиб қолди. Улар ҳайрон бўлиб, мени қучоқлаб: «Шунақа нарсани бошингдан ўтказиб, бизга нега айтмадинг?», дейишди. Шукр, ўзимизнинг актёрлар, яқинларимиз, Ўзбекистондан борган вакиллар, ёрдамида тузалдим”, деган актриса.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Бахт аслида нимадалигини тушунишга ёрдам берадиган 5 та фильм 03 мая, 11:37 72
  • Сурхондарёда дунёдаги энг катта сўзана тикилди 02 мая, 20:36 74
  • Рассом оддий нарсалардан сеҳрли ва қизиқарли санъат асарлари яратмоқда 01 мая, 20:33 41
  • Интернет-қароқчилик. Бунинг учун қандай жавобгарлик бор? 30 апр, 15:37 170
  • Шаҳрисабзда туризм бўйича халқаро тадбир ўтказилди 27 апр, 13:50 64
  • Ўзбек телеканалларида ҳар шанба «Миллий кино куни» ўтказилади 26 апр, 06:46 49
  • Сўнгги янгиликлар
  • Тимур Кападзе Японияга қарши кечган финалдан сўнг нималар деди? 04 мая, 00:43 61
  • Ўзбекистон ОТЖ U-23 Осиё кубоги "Fair Play" соврини билан тақдирланди 04 мая, 00:35 29
  • Ўзбекистонда Хитой билан ҳамкорликда чиқиндиларни ёқиш заводи қурилади 04 мая, 00:23 10
  • Украина бош вазири: “Россия уруш давомида Украинада 250 мингдан ортиқ турар жой биносини вайрон қилди” 04 мая, 00:03 16
  • Ўзбекистон Олимпия ўйинларининг "С" гуруҳидан жой олди 03 мая, 23:35 128
  • U-23 Осиё кубоги. Абдувоҳид Неъматов турнирнинг энг яхши дарвозабони деб топилди! 03 мая, 23:25 62
  • Олтмиш йиллик муҳаббат: 86 ёшли қария ўз курсдошига уйланди 03 мая, 23:20 45
  • Россияда ўзбекистонлик қул савдогари қўлга олинди 03 мая, 23:15 148
  • Ироқ қаршилик кучлари Исроил пойтахтига ҳаво ҳужуми уюштирди 03 мая, 23:07 149
  • Шахмат. Нодирбек Абдусатторов "TePe Sigeman" турнирида чемпион бўлди 03 мая, 23:03 52
  • U-23 Осиё Кубоги. Ўзбекистон сўнгги дақиқаларда гол ўтказиб юборди ва 2-ўрин билан якунлади 03 мая, 22:43 85
  • Байден: “АҚШ бутун дунёда матбуот эркинлиги бўғилишига жавобан санкциялар жорий қилмоқчи” 03 мая, 22:39 85
  • Бўлимлар