«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 07 2024, 00:34
ЎЗO‘Z

Туркияда «Жалолиддин Хоразмшоҳ» сериалини суратга олиш ишлари бошланди (фото, видео)

03 авг, 21:53 4 789 Маданият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Туркияда «Жалолиддин Хоразмшоҳ» сериалини суратга олиш ишлари бошланди  (фото, видео) Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги буюртмасига кўра «Ўзбеккино» миллий агентлиги билан ҳамкорликда Туркияда «Жалолиддин Хоразмшоҳ» сериалининг суратга олиш ишлари бошланди.

«Ўзбеккино» миллий агентлиги ахборот хизмати хабарига кўра, кўп қисмли фильм Туркиянинг «Bo‘zdag‘ film» студияси томонидан суратга олинмоқда. Сериалнинг илк мавсуми 13-қисмдан иборат бўлади. Унинг режиссёри – Меҳмет Бўздағ, сценарий муаллифи – Назар Эшонқул.

Ҳозирда Туркиянинг Оқсарой вилояти ҳудудида суратга олинаётган сериал учун махсус тарихий декорациялардан иборат павильон қурилган. Сериалда бош қаҳрамон Жалолиддин Мангуберди ролини турк актёри Эмре Кивилжим ижро этади.

Шунингдек, фильмда ўзбекистонлик актёрлардан Тоҳир Саидов, Жавоҳир Зокиров, Акбархўжа Расулов, Саида Раметова, Райҳон Уласенова, Раъно Шодиева, Феруза Норматова, Юлдуз Ражабова ҳам роль ижро этиши кутилмоқда.

Жалоладдин Мангуберди ибн Муҳаммад 1199 йилда Хоразмда туғилган. 1221 йилда отаси Хоразмшоҳ Аълоиддин Муҳаммад II вафотидан кейин тахтга ўтирган. Кўп йиллар давомида Чингизхон жангчиларига қарши муваффақиятли курашган. Аммо мўғулларга қарши ягона умумий фронт ташкил этолмасдан, Курдистон тоғларида 1231 йилда ўлдирилган.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Голливудда ҳам машҳур бўлган ҳинд актрисалари (фото) 05 мая, 13:23 120
  • “Муҳташам юз йил” сериали юлдузларининг умр йўлдошлари (фото) 04 мая, 19:08 213
  • Бахт аслида нимадалигини тушунишга ёрдам берадиган 5 та фильм 03 мая, 11:37 82
  • Сурхондарёда дунёдаги энг катта сўзана тикилди 02 мая, 20:36 82
  • Рассом оддий нарсалардан сеҳрли ва қизиқарли санъат асарлари яратмоқда 01 мая, 20:33 45
  • Интернет-қароқчилик. Бунинг учун қандай жавобгарлик бор? 30 апр, 15:37 174
  • Сўнгги янгиликлар
  • Покистон “Толибон” билан алоқаларини узди 06 мая, 23:45 9
  • Исроилнинг Ҳарбий Маҳкамаси Рафаҳга бостириб киришга рухсат берди 06 мая, 23:30 15
  • Афғонистонда сайёҳларнинг хавфсизлиги қандай таъминланмоқда? 06 мая, 23:06 9
  • Латвия ҳаво кучлари қўмондони: “Украина суверенитетни сақлаб қолиш учун ҳудудининг бир қисмидан воз кечиши керак” 06 мая, 22:44 118
  • Виталий Левченко: "Ғалабани қўлдан чиқардик" 06 мая, 22:29 57
  • Жамшид Саидов: "Биринчи бўлимда хатоларимиз кўп бўлди" 06 мая, 22:21 48
  • Суперлига. "Нефтчи" ўйиннинг сўнгги дақиқасида ғалабани қўлдан чиқарди 06 мая, 22:17 48
  • Эрон чемпионати. Остон Ўруновнинг дубли "Персеполис"га ғалаба келтирди 06 мая, 22:12 120
  • Олий суд 198 нафар қатағон қурбонига оқлов ҳукми чиқарди 06 мая, 22:00 54
  • Озиш учун қанча югуриш керак? 06 мая, 21:40 60
  • Британиялик миллиардер уйланди. 25 млн доллар сарфланган тўй 4 кун давом этди 06 мая, 21:15 111
  • Ўзбекистонда италияликлар мода ва дизайн соҳасида дарс ўтади 06 мая, 20:51 14
  • Бўлимлар