«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 04 2024, 07:41
ЎЗO‘Z

«Қора ният»даги Шаҳика — Несрин Жавадзаде ҳақида қизиқарли фактлар

02 авг, 18:07 10 379 Маданият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
«Қора ният»даги Шаҳика — Несрин Жавадзаде ҳақида қизиқарли фактлар 2016 йил Show TV каналида эфирга узатилган Kış Güneşi («Қиш қуёши») фильмидаги Эфруз роли билан такрор экранга қайтган Несрин Жавадзаде бугун нафақат Туркияда, балки турк сериалларининг бутун дунёдаги ишқибозларига ҳам яхши таниш. Ўзбекистонлик томошабинлар Несринни «Қора ният» сериалидаги Шаҳика образи орқали яхши билади. Қуйида Несрин Жавадзаде ҳақидаги маълумотларни тақдим этамиз.
View this post on Instagram

bütün ikonik sahnelerim için yönetmenlerime teşekkür ederim @neslihanyesilyurt @ozturkfehmi @yasakelmafox

A post shared by nesrin cavadzade (@nesrin.cavadzade) on


Несрин Жевадзаде 1982 йил 30 июлда Озарбайжонда туғилган. У асли бокулик бўлишига қарамай, ҳозирги пайтда Туркиянинг машҳур актрисаларидан бири. Болалигида ота-онаси билан Истанбулга кўчиб келган Несрин ўрта маълумотни пойтахтда олади. Кейин Мармара университетининг Телевидение ва кино факультетига ўқишга кирди. Дарслар давомида ўқитувчилари Несриннинг истеъдоди ва шижоатини пайқади ва унинг актёрлик соҳасини танлаганини жуда тўғри деб баҳолашди. Бўлажак актриса турли кастингларда қатнаша бошлади. Несриннинг илк дебюти 2004 йилда суратга олинган «Сув устида сайр» фильми эди. Уч йилдан сўнг актриса кўп қисмли «Уйсиз» сериалида пайдо бўлди.

Фото: Hurriyet
Жемал Шан режиссёрлигидаги «Дилбарнинг саккиз куни» фильми Несринга катта муваффақият олиб келди. Актриса айнан ушбу роли учун Анталия кинофестивалининг «Олтин апельсин» мукофотини қўлга киритди. «Хавфли севги» телесериалида ижро этган образи Жувадзадени нафақат Туркия, балки бошқа мамлакат кино мухлисларига ҳам яқиндан танитди.
View this post on Instagram

sıra sende ??

A post shared by nesrin cavadzade (@nesrin.cavadzade) on


Несрин Жавадзаденинг фильмографиясида 8 та сериал, 11 та тўлиқ метражли фильм бор. Актриса 2008 йилда Бурса шаҳрида ўтказилган «Ипак йўли» фестивалида «Энг яхши актриса» номинациясини ҳамда «Дадас» мукофотини олган.

Актриса Несрин режиссёр Эрол Минташнинг биринчи тўлиқ метражли «Онамнинг қўшиғи» ва уруш ҳақида ҳикоя қилувчи «Сўнгги мактуб» фильмидаги роллари билан 51-«Олтин апельсин» кинофестивалида «Энг яхши аёл актриса» номинацияси ғолиби бўлган.

Фото: Anadolu АА
Жавадзаденинг шахсий ҳаёти ҳақида маълумотлар кам. Яқинда фотомухбирлар Истанбулдаги савдо марказида актрисани севгилиси билан бирга суратга олган. Аммо улар турли томонга кетиб, бир-бирини танимасликларини таъкидлаган.

Несрин «Қора ният»даги «ашаддий душманлари» — Йилдиз ва Эндер билан ҳаётда яқин дугоналар. Актриса Instagram’даги саҳифасига улар билан тушган суратларини тез-тез жойлаб туради.
View this post on Instagram

bu üçlü çok güçlü. ❤️

A post shared by nesrin cavadzade (@nesrin.cavadzade) on


Несрин Жавадзаде ҳақида қизиқарли фактлар:
- Актриса озарбайжонлик таниқли академик Мирмамед Жавадзаденинг набираси;
- Ёзнинг иссиқ кунларида онаси билан денгизда сайр қилиш унинг хоббиси;
- Ёқимли совунларни ҳидлашни ёқтиради;
- Рус, инглиз ва француз тилларида гаплаша олади;
- 7 та фарзанди бўлишини хоҳлайди.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Бахт аслида нимадалигини тушунишга ёрдам берадиган 5 та фильм 03 мая, 11:37 72
  • Сурхондарёда дунёдаги энг катта сўзана тикилди 02 мая, 20:36 74
  • Рассом оддий нарсалардан сеҳрли ва қизиқарли санъат асарлари яратмоқда 01 мая, 20:33 41
  • Интернет-қароқчилик. Бунинг учун қандай жавобгарлик бор? 30 апр, 15:37 170
  • Шаҳрисабзда туризм бўйича халқаро тадбир ўтказилди 27 апр, 13:50 64
  • Ўзбек телеканалларида ҳар шанба «Миллий кино куни» ўтказилади 26 апр, 06:46 49
  • Сўнгги янгиликлар
  • АҚШ ва Япония гипертовушли қуролларни уриб тушириш учун ракета яратади 04 мая, 06:50 0
  • Умарали Раҳмоналиев: "Бутун Ўзбекистон халқидан минг бор узр сўрайман" 04 мая, 06:30 1
  • Ҳусийлар Ўртаер денгизида Исроилга кетаётган кемалар ўққа тутилишини эълон қилди 04 мая, 06:00 1
  • "Ал Ваҳда" ОЧЛ финалчисини мағлуб қилиб, Лига кубогини қўлга киритди! 04 мая, 05:33 17
  • Вашингтондаги мактабда отишма содир бўлди 04 мая, 05:23 13
  • Тимур Кападзе Японияга қарши кечган финалдан сўнг нималар деди? 04 мая, 00:43 130
  • Ўзбекистон ОТЖ U-23 Осиё кубоги "Fair Play" соврини билан тақдирланди 04 мая, 00:35 66
  • Ўзбекистонда Хитой билан ҳамкорликда чиқиндиларни ёқиш заводи қурилади 04 мая, 00:23 18
  • Украина бош вазири: “Россия уруш давомида Украинада 250 мингдан ортиқ турар жой биносини вайрон қилди” 04 мая, 00:03 38
  • Ўзбекистон Олимпия ўйинларининг "С" гуруҳидан жой олди 03 мая, 23:35 176
  • U-23 Осиё кубоги. Абдувоҳид Неъматов турнирнинг энг яхши дарвозабони деб топилди! 03 мая, 23:25 86
  • Олтмиш йиллик муҳаббат: 86 ёшли қария ўз курсдошига уйланди 03 мая, 23:20 66
  • Бўлимлар