«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 30 2024, 22:38
ЎЗO‘Z

Ҳечдан кўра кеч: 40 ёшдан кейин турмуш қурган Болливуд юлдузлари (фото)

05 июл, 15:46 8 191 Маданият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ҳечдан кўра кеч: 40 ёшдан кейин турмуш қурган Болливуд юлдузлари (фото) Қуйидаги Болливуд юлдузлари неча ёшда бўлишидан қатъи назар, оила ҳамма учун муҳим эканининг исботи.

Амир Хон

Фото: «Яндекс Дзен»
Актёр Амир Хон 21 ёшида Рина Датте билан турмуш қурган. 16 йиллик турмуш ажрашиш билан якун топган. 2005 йилда қайта севгисини учратган актёр 40 ёшида Киран Раога уйланган. 46 ёшида эса тўртинчи марта ота бўлиш бахтига муяссар бўлган.

Фара Хон

Фото: «Яндекс Дзен»
Болливудда хореограф сифатида фаолият бошлаган Фара Хон кейинчалик режиссёр сифатида муваффақиятга эришган. Ижодкор 2004 йилда, 40 ёшида Сириш Кундер билан турмуш қурган. 43 ёшида уч нафар фарзандни дунёга келтирган Фара Хон бугунги кунда турмуш ўртоғи билан бахтли ҳаёт кечириб келади.

Прити Зинта

Фото: «Яндекс Дзен»
Актриса 2016 йил 29 февралда америкалик дўсти Жин Гуденафга турмушга чиққан. Жуфтликнинг никоҳ маросими Лос-Анжелесда бўлиб ўтган.

Жон Абраҳам

Фото: «Яндекс Дзен»
Жон актриса Бипаша Басу билан 9 йиллик муносабатларига нуқта қўйганидан кейин, 2014 йилда Прия Ранчал билан турмуш қурган. Тўй яширин ўтказилган ва бунга актёрнинг шахсий ҳаётини кўз-кўз қилишни истамаслиги сабаб бў​лган.

Бони Капур

Фото: «Яндекс Дзен»
Бони Капур 41 ёшида 33 ёшли актриса Шридеви билан турмуш қурган. Жуфтлик актрисанинг бевақт ҳаётдан кўз юмгунига қадар, 22 йил бирга ҳаёт кечирган.

Саиф Али Хон

Фото: «Яндекс Дзен»
Актёр Амрита Сингхга жуда ҳам ёш уйланган ва муносабатларга 2004 йилда нуқта қўйган. Шундан кейин Саиф Али Хон 42 ёшида актриса Карина Капурга уйланган. Жуфтлик бугунги кунда ўғил фарзандни катта қилмоқда.

Урмила Матондкар

Фото: «Яндекс Дзен»
Урмила 42 ёшида ўз севгисини учратган. Актриса кашмирлик бизнесмен ва модель Мохсин Ахтар Мир билан 2016 йилда турмуш қурган.

Санжай Датт

Фото: «Яндекс Дзен»
Санжай Датт тадбиркорлик билан шуғулланувчи рафиқасини учратгунига қадар уч марта турмуш қуриб ажрашган. У 2008 йил 48 ёшида Маня Датт билан турмуш қурган.

Манба: Daryo.uz




Мавзуга оид янгиликлар
  • Интернет-қароқчилик. Бунинг учун қандай жавобгарлик бор? 30 апр, 15:37 118
  • Шаҳрисабзда туризм бўйича халқаро тадбир ўтказилди 27 апр, 13:50 59
  • Ўзбек телеканалларида ҳар шанба «Миллий кино куни» ўтказилади 26 апр, 06:46 48
  • Хонанда Авазбек Олимовдан “Севар ёрим” қўшиғини рухсатсиз куйлаб келаётгани учун 540 млн сўм ундириш сўралмоқда 25 апр, 08:44 637
  • Озодбек Назарбеков: “Учта тирранча буюк санъаткорни лойга булғаяпти” 24 апр, 17:00 359
  • Жаҳонгир Отажоновдан ўзгача клип: Бу «ижод»лардан мақсад нима? 24 апр, 16:35 539
  • Сўнгги янгиликлар
  • Ўз қўлимиз билан муаммо яратмайлик... 30 апр, 21:56 1
  • Доналд Трамп судга ҳурматсизлик қилгани учун жаримага тортилди 30 апр, 21:33 10
  • Кўп квартирали уйларда «квартплата»нинг энг кам миқдори тасдиқланди 30 апр, 21:10 21
  • АҚШнинг Марказий Осиё давлатлари бўйича стратегиясида Россия ва Хитойнинг тилга олиниши 30 апр, 20:43 37
  • Тошкент вилоятида 17 та ноқонуний майнер давлатга 16 миллиард сўм зарар етказди 30 апр, 20:18 12
  • Президентнинг янги қарори бўйича маълумот берилди 30 апр, 19:54 144
  • Май ойида кутилаётган об-ҳаво маълумоти тақдим этилди 30 апр, 19:30 97
  • Green Card жавоблари қачон чиқиши эълон қилинди 30 апр, 19:13 35
  • Грузия бош вазири мамлакат президентини “сотқин” деб атади 30 апр, 18:50 193
  • Андижонда келин эрининг уйидан сепларини МИБ орқали қайтариб олди 30 апр, 18:28 48
  • Турк сериаллари юлдузи Демет Ўздемирнинг Истанбулдаги шинам вилласига саёҳат 30 апр, 18:02 74
  • Эрон Афғонистон билан чегарасида бетон девор қуришни бошлади 30 апр, 17:39 154
  • Бўлимлар