«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 09 2024, 01:59
ЎЗO‘Z

Шаҳрисабзда 5-10 сентябрь кунлари II Халқаро мақом санъати анжумани ўтказилади

03 июл, 07:30 3 360 Маданият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Шаҳрисабзда 5-10 сентябрь кунлари II Халқаро мақом санъати анжумани ўтказилади Қашқадарё вилояти Шаҳрисабз шаҳрида 2020 йилнинг 5—10 сентябрь кунлари II Халқаро мақом санъати анжумани ўтказилади. Бу ҳақда Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси Қашқадарё вилояти ҳудудий бошқармаси хабар берди.

Маълум қилинишича, бош вазир 2020 йил 30 июнда II Халқаро мақом санъати анжуманига тайёргарлик кўриш ва ўтказиш бўйича ташкилий қўмита мажлисини ўтказган. Йиғилишда ушбу анжуманнинг иккинчи марта ўтказилишига тайёргарлик кўриш, хорижий иштирокчиларни янада кўпроқ жалб этиш ва уларга мақом санъати тўғрисида кўпроқ маълумот бериш, анжуман географиясини янада кенгайтириш зарурлиги, иштирокчиларни бой маданий мерос, санъат, урф-одатлар билан яқиндан таништириш масалалари муҳокама қилинган.

Айни пайтда Шаҳрисабзда ушбу нуфузли анжуманни юқори савияда ташкил этиш учун тайёргарлик ишлари бошлаб юборилган. Анжуманни юқори савияда ўтказиш бўйича ташкилий гуруҳ шакллантирилиб, тегишли ташкилотларга бажарилиши лозим бўлган вазифалар белгилаб берилган.

Таъкидланишича, анжуман доирасида ўтказиладиган барча тадбирлар, тайёргарлик жараёнлари, ҳудудлардан ташриф буюрувчиларнинг иштироки санитария-гигиена талабларига риоя қилинган ҳолда ташкил этилади. Хорижлик иштирокчилар учун Ўзбекистонга кириш визалари консуллик йиғимларини ундирмасдан расмийлаштириб берилади.

Халқаро мақом санъати анжуманининг иккинчи марта ўтказилиши Ўзбекистон Президентининг 2019 йил 26 февралда имзоланган фармойишида белгиланган.

Эслатиб ўтамиз, биринчи халқаро мақом санъати анжумани 2018 йилнинг 6-10 сентябрь кунлари Шаҳрисабз шаҳрининг тарихий марказида ўтказилган. Унда жаҳоннинг 75 мамлакатидан яккахон хонандалар, фольклор жамоалари, дипломатик корпус вакиллари иштирок этганди.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Голливудда ҳам машҳур бўлган ҳинд актрисалари (фото) 05 мая, 13:23 145
  • “Муҳташам юз йил” сериали юлдузларининг умр йўлдошлари (фото) 04 мая, 19:08 227
  • Бахт аслида нимадалигини тушунишга ёрдам берадиган 5 та фильм 03 мая, 11:37 91
  • Сурхондарёда дунёдаги энг катта сўзана тикилди 02 мая, 20:36 89
  • Рассом оддий нарсалардан сеҳрли ва қизиқарли санъат асарлари яратмоқда 01 мая, 20:33 49
  • Интернет-қароқчилик. Бунинг учун қандай жавобгарлик бор? 30 апр, 15:37 184
  • Сўнгги янгиликлар
  • Президент Евросиё иқтисодий иттифоқи органлари билан қатор йўналишларда ҳамкорликни кенгайтириш зарурлигини айтди 09 мая, 00:52 0
  • Шавкат Мирзиёев Олий Евросиё иқтисодий кенгаши мажлисида нутқ сўзлади 09 мая, 00:09 0
  • Электр энергиясини энг кўп сарфлайдиган маиший техникалар 08 мая, 23:43 1
  • Суперлигада апрель ойининг энг яхшиси бўлишга номзодлар 08 мая, 23:22 25
  • Ўзбекистон муфтийсига янги ўринбосар тайинланди 08 мая, 23:20 42
  • Суперлига. 7-тур ўйинларининг бошланиш вақтлари эълон қилинди 08 мая, 23:07 59
  • Ҳиндистонда фуқароларни Украинадаги урушга жалб қилишга уринган тўрт киши ҳибсга олинди 08 мая, 22:57 24
  • ЎФА раҳбарияти Германия ёшлар футболи мураббийи билан учрашди 08 мая, 22:53 21
  • Богдан Гусков: "Биринчи спаррингдаёқ Стрикленднинг жигарига зарба бердим" 08 мая, 22:35 51
  • Бухорода бедарак йўқолган эркак синфдоши томонидан ўлдирилгани аниқланди 08 мая, 22:09 99
  • Анчелотти "Бавария"га қарши ўйин олдидан фикр билдирди 08 мая, 21:52 45
  • Тухель "Реал"га қарши ўйин ҳақида: "Ҳамма нарса бўлиши мумкин. Бу "Бавария" учун охирги имконият" 08 мая, 21:37 58
  • Бўлимлар