«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 07 2024, 17:36
ЎЗO‘Z

Озодбек Назарбеков Туркманистонда хизмат кўрсатган артист унвони билан мукофотланди

30 июн, 00:39 3 688 Маданият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Озодбек Назарбеков Туркманистонда хизмат кўрсатган артист унвони билан мукофотланди Маданият вазирлиги
Бугун Tashkent City сайлгоҳининг амфитеатрида Туркманистон ва Ўзбекистон Республикаси санъат ва маданият соҳаси вакилларининг онлайн учрашуви бўлиб ўтди.

Унда Туркманистон Президенти Гурбангули Бердимуҳамедовнинг Ўзбекистон Республикаси Маданият вазири Озодбек Назарбековни Туркманистонда хизмат кўрсатган артист унвони билан тақдирланиши тўғрисидаги Фармони эълон қилинди ва расмий тарзда масофадан топширилди.

Туркманистоннинг ушбу юксак унвони билан Озодбек Назарбеков икки мамлакат халқлари ўртасидаги дўстлик, қардошлик, яқин қўшничилик муносабатларини мустаҳкамлашга қўшган улкан ҳиссаси, шунингдек, қўшиқ ва мусиқа санъатини ривожлантиришдаги хизматлари учун тақдирланди.

Эслатиб ўтамиз, Озодбек Назарбеков Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Каримов даврида Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист, Ўзбекистон халқ артисти, Қорақалпоғистон халқ артисти унвонлари билан тақдирланган.

Ўз ўрнида Маданият вазири Озодбек Назарбеков Туркманистон давлат раҳбарига чуқур миннатдорчилигини билдириб, икки давлат ўртасидаги дўстлик ришталарини мустаҳкамлашда санъат ва маданиятнинг роли нечоғли муҳим эканини таъкидлади.

«Икки давлат дўстлик алоқаларини мустаҳкамлаш йўлида камтарона қилган меҳнатимиз юқори даражада баҳоланганлиги учун Ҳурматли Гурбангули Мяликгулиевич, Сизга, қардош туркман халқига чин кўнгилдан миннатдорчилик билдираман. Ушбу фахрий унвоннинг берилиши халқларимиз ўртасида маданият соҳасидаги муносабатларни янада мустаҳкамлаш йўлида шижоат билан меҳнат қилишимизга куч беради», — деди О.Назарбеков.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Голливудда ҳам машҳур бўлган ҳинд актрисалари (фото) 05 мая, 13:23 130
  • “Муҳташам юз йил” сериали юлдузларининг умр йўлдошлари (фото) 04 мая, 19:08 222
  • Бахт аслида нимадалигини тушунишга ёрдам берадиган 5 та фильм 03 мая, 11:37 89
  • Сурхондарёда дунёдаги энг катта сўзана тикилди 02 мая, 20:36 88
  • Рассом оддий нарсалардан сеҳрли ва қизиқарли санъат асарлари яратмоқда 01 мая, 20:33 49
  • Интернет-қароқчилик. Бунинг учун қандай жавобгарлик бор? 30 апр, 15:37 179
  • Сўнгги янгиликлар
  • Россияда америкалик аскар ўғриликда айбланиб қўлга олинди 07 мая, 15:00 128
  • Исроил армияси Рафаҳга авиазарбалар берди 07 мая, 14:32 93
  • Кадастр соҳасида коррупциявий жиноят содир этган 33 ходим қайта ишга кириб, яна жиноятга қўл урган 07 мая, 14:04 40
  • Тошкентда Давлат кадастрлар палатаси туман филиали бошлиғи 25 минг доллар олаётганида ушланди 07 мая, 13:36 62
  • Кўк чой ичганда танада қандай ўзгаришлар содир бўлади? 07 мая, 13:08 101
  • Путин ҳукуматга миннатдорлик билдирди 07 мая, 12:39 218
  • Бугун Россия ҳукумати истеъфога чиқади 07 мая, 12:16 311
  • АҚШнинг Украина бўйича даҳшатли режаси маълум бўлди 07 мая, 11:50 457
  • Сентябр ойига қадар ўқув жараёнларига янги тизим жорий этилади 07 мая, 11:23 91
  • АҚШ Конгресси Украинага қўшин юбориш шартини айтди 07 мая, 11:00 257
  • АҚШ Путинни Россия президенти сифатида тан оладими? 07 мая, 10:35 299
  • Килиан Мбаппе Усейн Болт билан пойга қилиш истаги ҳақида фикр билдирди 07 мая, 10:09 91
  • Бўлимлар