«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 28 2024, 23:14
ЎЗO‘Z

Болливуд афсонаси Амитабҳ Баччаннинг рафиқаси Жая Баччан ҳақида фактлар

29 июн, 00:30 6 244 Маданият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Болливуд афсонаси Амитабҳ Баччаннинг рафиқаси Жая Баччан ҳақида фактлар Фото: India TV News
Болливуднинг юлдузли оиласи вакиласи, ҳинд кино саноатининг энг машҳур актёри Амитабҳ Баччаннинг умр йўлдоши ҳақидаги маълумотларни тақдим қиламиз.

1. Жая Бхадури 1948 йил 9 апрель санасида Ҳиндистоннинг Мадҳя-Прадеш штати, Жабалпур шаҳрида дунёга келган.
2. Пунадаги Кино ва телевидение институтини олтин медалга тамомлаган Жая 15 ёшида «Катта шаҳар» фильмида дебют роль ижро қилган.
3. 1971 йилда суратга олинган «Гудди» фильмидаги роли учун Filmfare Awards’да энг яхши актриса деб топилган.
4. 1972 йилда Санжив Кумар билан бирга роль ижроси унинг карьерасида муваффақият бошланишига сабабчи бўлган.

Фото: Pinterest
5. Актриса Хришикеш Мукержи, Гулзар, Рамеш Сиппи, Пракаш Меҳра ва бошқа бир қанча режиссёрлар билан ҳамкорликда ишлашга муваффақ бўлган.
6. «Гудди» фильмида Амитабҳ Баччан эпизод роль ижро қилган бўлса-да, кейинчалик «Банси ва Биржу» фильмида жуфтлик тўлиқ биргаликда суратга тушган. Шундан кейин «Интиқом ва қонун» (1975), «Втихаря» (1975) ва яна бир қанча фильмларда жуфтликни гавдалантирган машҳурлар ўртасида севги алангаси учқунлари пайдо бўла бошлайди.
7. Жуфтлик 1973 йил 3 июнда турмуш қурган ва икки нафар фарзадли бўлган. Қизи Швета Баччан бизнесменга турмушга чиққан, ўғли Абхишек бўлса, Айшвария Райга уйланган.
8. Фарзандлари тарбиясига ўзини бағишлашга қарор қилган актриса орадан 17 йил ўтиб «Она ер» фильмида суратга тушган.

Фото: Pinterest
9. У ўзини​ 90 йилларда продюссер сифатида ҳам синаб кўрган.
10. 1992 йилда Жая Баччан Падма Шри давлат мукофотига лойиқ деб топилган.

Фото: The Canadian Bazaar
11. Актриса арсеналида 2000 йилларнинг энг таниқли «Гоҳи шодлик, гоҳи ғам» ва «Ўткинчи дунё» фильмлари ҳам бор.
12. Бугунги кунда Жая Баччаннинг уч нафар невараси (Шветанинг бир қиз, бир ўғли, Абхишекнинг эса бир қизи) бор​.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Шаҳрисабзда туризм бўйича халқаро тадбир ўтказилди 27 апр, 13:50 50
  • Ўзбек телеканалларида ҳар шанба «Миллий кино куни» ўтказилади 26 апр, 06:46 48
  • Хонанда Авазбек Олимовдан “Севар ёрим” қўшиғини рухсатсиз куйлаб келаётгани учун 540 млн сўм ундириш сўралмоқда 25 апр, 08:44 608
  • Озодбек Назарбеков: “Учта тирранча буюк санъаткорни лойга булғаяпти” 24 апр, 17:00 354
  • Жаҳонгир Отажоновдан ўзгача клип: Бу «ижод»лардан мақсад нима? 24 апр, 16:35 522
  • “Ўткан кунлар” романи илк бор араб тилида нашр этилди 24 апр, 06:35 35
  • Сўнгги янгиликлар
  • Рўзиқул Бердиев: "Кубок ўйинлари давомида йигитларда кучли иштиёқ сезмадим" 28 апр, 22:53 0
  • Блинкеннинг Хитойга ташрифи. Нималар муҳокама қилинган? 28 апр, 22:44 0
  • Зеленский украиналикларни қўрқитмаслик учун ҳалок бўлганлар сонини камайтириб айтган 28 апр, 22:20 2
  • Қашқадарё вилоятидаги қишлоқ “Туризм маҳалласи” мақомини олди 28 апр, 22:00 0
  • Россиянинг “Кушевская” аэродромига дронлар ҳужум қилди 28 апр, 21:39 22
  • Украина ташқи ишлар вазири Путинни “сиёсий ҳайвон” деб атади 28 апр, 21:19 59
  • Москва аэропортларида 1000 га яқин тожикистонлик қолиб кетди 28 апр, 20:11 75
  • Индонезия U-23 бош мураббийи: "Ўзбекистоннинг нега кўп гол уриб, дарвозасидан тўп ўтказмаслигини билиб олдим" 28 апр, 19:43 216
  • Тимур Кападзе Индонезияга қарши кечадиган ярим финал баҳсидан олдин нималар деди? 28 апр, 19:24 163
  • Футзал. Эрон 13 карра Осиё чемпионлигини қўлга киритди 28 апр, 19:17 70
  • Хосе Венансио Лопес: Баъзи вазиятларда ўзимиз назоратни йўқотдик 28 апр, 18:50 47
  • Фронтдаги вазият: РФ армияси Донецк областида мудофаани ёриб ўтди 28 апр, 18:47 260
  • Бўлимлар