«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 04 2024, 08:59
ЎЗO‘Z

Ўзбекистоннинг барча телеканалларида Саид Аҳмад ҳаётига бағишланган сериал намойиш қилинади

02 июн, 22:56 3 305 Маданият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ўзбекистоннинг барча телеканалларида Саид Аҳмад ҳаётига бағишланган сериал намойиш қилинади Фото: «Ўзбеккино»
8-12 июнь кунлари Ўзбекистоннинг барча давлат ва нодавлат телеканалларида Ўзбекистон халқ ёзувчиси Саид Аҳмад таваллудининг 100 йиллигига бағишланган «Сабру садоқат» номли сериал намойиш [leech=https://zamin.uz/index.php?do=go&url=aHR0cHM6Ly9rdW4udXovbmV3cy8yMDIwLzA2LzAyL296YmVraXN0b25uaW5nLWJhcmNoYS10ZWxla2FuYWxhcmlkYS1zYWlkLWFobWFkLWhheW90aWdhLWJhZ2lzaGxhbmdhbi1zZXJpYWwtbmFtb3lpc2gtcWlsaW5hZGk%3D]қилинади[/leech].

«Ўзбеккино» Миллий агентлигининг махсус лойиҳаси бўлган, беш қисмли ушбу сериал ёзувчи ва унинг рафиқаси Саида Зуннунова ҳаётига бағишланган. Киносериал 1950-1955 йиллардаги реал воқеаларга асосланган. Режиссёр Ҳамидулла Бобоқулов «Сабру садоқат» телесериалини Нозим Аббосовнинг «Саид билан Саида» фильми асосида суратга олган.

«Бу махсус лойиҳа «Саид билан Саида» фильмига киритилмай қолган янги саҳналар билан бойитилди. Бу томошабинлар учун Саид Аҳмаднинг 100 йиллиги учун туҳфа бўлади. Буюк ёзувчи ҳақидаги сериални суратга олиш эса Нозим Аббосовнинг эзгу орзуси эди ва бу орзу эндиликда рўёбга чиқадиган бўлди.

Фото: «Ўзбеккино»
Томошабинлар фильмни томоша қилиш орқали меҳр-муҳаббат, улкан бардош, кучли матонат, букилмас ирода, енгилмас ғурурга гувоҳ бўлишлари мумкин», – дейилади «Ўзбеккино» Миллий агентлиги матбуот хизматининг Kun.uz’га тақдим қилган ахборотида.

Фото: «Ўзбеккино»
Таниқли ёзувчи, Ўзбекистон қаҳрамони Саид Аҳмад Ҳусанхўжаев 1920 йили Тошкентнинг «Самарқанд дарвоза» маҳалласида зиёли оиласида туғилган. У дастлаб «Муштум» журналида, Радио комитетида (1942—1943), «Қизил Ўзбекистон» газетаси (1943—1947), «Шарқ юлдузи» журналида (1948—1950) ва сўнгги йилларда Ўзбекистон Ёзувчилари уюшмаси қошидаги наср бўлимига бошчилик қилади. Ёзувчининг биринчи ҳикоялар тўплами «Тортиқ» 1940 йилда нашр этилади.

Саид Аҳмаднинг барча ҳикоялари замонавий мавзуда ёзилган. У ҳикояларида тасвирлайдиган ҳар бир воқеадан фалсафий умумлашма чиқаришга, воқеаларни лирик таъсирчанлик билан ифодалашга, бадиий усулларнинг хилма-хиллигига эришишга интилди. «Чўл бургути», «Ўрик домла», «Лочин», «Одам ва бўри», «Бўстон», «Тўй боши» каби қатор асарлари Саид Аҳмад ижодида ҳам, ўзбек насрида ҳам янгилик бўлди,

Саид Аҳмад кичик ҳажвий асарлари билан ўзбек радио ва телевидениесида миниатюралар театрига асос солган.
«Уфқ» трилогиясида ёзувчи урушдан олдинги ва ундан кейинги давр ҳаётий муаммолари ҳақида баҳс юритади. «Жимжитлик» (1988) романида эса турғунлик даври иллатларини фош этишга интилди.

Айниқса, ёзувчининг пьесалари катта шон-шараф ва машҳурлик келтиргани кўпчиликка маълум. Жумладан, улар ичида «Келинлар қўзғолони» комедияси алоҳида ажралиб туради. Ушбу асар театрда, кинода ўз ўрнини топгандан сўнг Саид Аҳмад номини ўзбек адабиёти классик намояндалари қаторига кўтарди. Ёзувчининг бу комедияси дунёнинг 14 та мамлакатида саҳналаштирилган.

Фото: «Ўзбеккино»
«Ўзбеккино» хабарида айтилишича, акция доирасида 8-12 июнь кунлари шунингдек, Саид Аҳмад сценарийлари асосида суратга олинган «Келинлар қўзғолони», «Тўйлар муборак» ва «Муҳаббат можароси» фильмлари сифати яхшиланган ҳолатда томошабинлар эътиборига қайта тақдим этилади.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Бахт аслида нимадалигини тушунишга ёрдам берадиган 5 та фильм 03 мая, 11:37 72
  • Сурхондарёда дунёдаги энг катта сўзана тикилди 02 мая, 20:36 74
  • Рассом оддий нарсалардан сеҳрли ва қизиқарли санъат асарлари яратмоқда 01 мая, 20:33 43
  • Интернет-қароқчилик. Бунинг учун қандай жавобгарлик бор? 30 апр, 15:37 170
  • Шаҳрисабзда туризм бўйича халқаро тадбир ўтказилди 27 апр, 13:50 65
  • Ўзбек телеканалларида ҳар шанба «Миллий кино куни» ўтказилади 26 апр, 06:46 49
  • Сўнгги янгиликлар
  • Грузия Бош вазири АҚШга ташриф буюришдан бош тортди 04 мая, 07:40 1
  • Россия билан ҳамкорликда Қашқадарёда осма йўл қурилади 04 мая, 07:13 4
  • АҚШ ва Япония гипертовушли қуролларни уриб тушириш учун ракета яратади 04 мая, 06:50 18
  • Умарали Раҳмоналиев: "Бутун Ўзбекистон халқидан минг бор узр сўрайман" 04 мая, 06:30 53
  • Ҳусийлар Ўртаер денгизида Исроилга кетаётган кемалар ўққа тутилишини эълон қилди 04 мая, 06:00 35
  • "Ал Ваҳда" ОЧЛ финалчисини мағлуб қилиб, Лига кубогини қўлга киритди! 04 мая, 05:33 82
  • Вашингтондаги мактабда отишма содир бўлди 04 мая, 05:23 41
  • Тимур Кападзе Японияга қарши кечган финалдан сўнг нималар деди? 04 мая, 00:43 234
  • Ўзбекистон ОТЖ U-23 Осиё кубоги "Fair Play" соврини билан тақдирланди 04 мая, 00:35 104
  • Ўзбекистонда Хитой билан ҳамкорликда чиқиндиларни ёқиш заводи қурилади 04 мая, 00:23 30
  • Украина бош вазири: “Россия уруш давомида Украинада 250 мингдан ортиқ турар жой биносини вайрон қилди” 04 мая, 00:03 58
  • Ўзбекистон Олимпия ўйинларининг "С" гуруҳидан жой олди 03 мая, 23:35 248
  • Бўлимлар