«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 05 2024, 21:44
ЎЗO‘Z

“Zo’r” кўрсатувлар жонингизга тегмадими?

23 мая, 16:30 6 139 Маданият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
“Zo’r” кўрсатувлар жонингизга тегмадими? Бугун телевидение рейтингида хусусий каналлар етакчилик қилаётгани сир эмас. Аммо улардаги айрим кўрсатувлар моҳияти маънавиятимиз, миллий менталитетимизга ёт экани кўпчиликни ташвишлантирмай қўйди. Савол туғилади: олди-қочди кўрсатувлар билан томошабин эътиборини жалб қилишдан канал маъмуриятига нима наф?

Zo’r TV каналида эфирга узатиладган “Hello Africa” ва “Aldama meni” каби кўрсатувлар кўпчиликнинг жонига теккани рост. Шу боис “Facebook” ижтимоий тармоғида томошабинлар Маданият вазири Озодбек Назарбековдан маданиятсизлик ва бемаъниликни тарғиб қилувчи бу каби шоулар устидан назорат ўрнатишни сўрашган.

Бошловчилар савияси, мулоқотда фойдаланган сўзлари ва ҳатти-ҳаракати киши таъбини хира қилса, кўрсатув давомида тирик жониворлардан фойдаланиш, уларни кўнгилочар шартларнинг бир предмети сифатида кўриш дилхираликни икки ҳисса оширади. Биз фарзандларимизга чумолига ҳам озор бермасликни ўргатсак-у, улар соатлаб ахмоқона дастурлар билан заҳарланса, додимизни кимга айтамиз? Тўғри, “Ёқмаса, болангни бундай кўрсатувларни кўришдан чегаралаб қўй”, дегувчилар ҳам топилади. Биз-ку фарзандимизга бундай чегарани қўярмиз, аммо бундай ахмоқона кўрсатувларни оммага “илинаётган”ларни ким чегаралайди?

Ривожланган мамлакатларда болаларга сифатли мазмундаги ОАВни танлаш учун бошланғич синфлардаёқ медиасаводхонлик дарслари ўтилади. Бу амалиётни биз ҳам ўрганмасак, келажагимизни қутқаришга кеч қоламиз, шекилли. Сиз нима дейсиз, фикрдош?

Манба: fikrat.uz




Мавзуга оид янгиликлар
  • Голливудда ҳам машҳур бўлган ҳинд актрисалари (фото) 05 мая, 13:23 78
  • “Муҳташам юз йил” сериали юлдузларининг умр йўлдошлари (фото) 04 мая, 19:08 202
  • Бахт аслида нимадалигини тушунишга ёрдам берадиган 5 та фильм 03 мая, 11:37 77
  • Сурхондарёда дунёдаги энг катта сўзана тикилди 02 мая, 20:36 81
  • Рассом оддий нарсалардан сеҳрли ва қизиқарли санъат асарлари яратмоқда 01 мая, 20:33 44
  • Интернет-қароқчилик. Бунинг учун қандай жавобгарлик бор? 30 апр, 15:37 173
  • Сўнгги янгиликлар
  • Нетаньяху: “Исроил гаровга олинганлар эвазига ҳарбий ҳаракатларни тўхтатишга тайёр” 05 мая, 20:43 0
  • Суперлига. "Навбаҳор" ўз майдонида "Локомотив"ни йирик ҳисобда мағлуб этди 05 мая, 20:13 0
  • Шомуродов ўз номини тарихга муҳрлади 05 мая, 20:03 1
  • Самарқандда мактаб ўқувчисини уриб юборган ҳайдовчининг ўзи ҳам ўқувчи экан 05 мая, 19:56 5
  • Украинада урушнинг 801-куни: Одессадаги ёнғинлар ва Часив Яр атрофида жанг қилаётган «Вампир» 05 мая, 19:13 4
  • Туркиянинг кутилмаган қадами: Исроил билан савдо тўхтатилгани нимани англатади? 05 мая, 18:44 44
  • Халқаро молия бозори шарҳи: олтин ва нефт арзонлашди 05 мая, 18:15 11
  • Ўзбекистон халқаро инвестиция форумида қандай келишувларга эришди? 05 мая, 17:50 21
  • Тарихдаги энг машҳур икки томонлама жосуслар 05 мая, 17:20 125
  • Президент ижтимоий хизматлар кўламини кенгайтириш бўйича таклифлар билан танишди 05 мая, 16:54 26
  • Трамп Украинадаги можарога барҳам бериш учун “махфий” режа ишлаб чиқди 05 мая, 16:30 62
  • Тошкент метрополитенида 1 кунда ўртача қанча йўловчи ташилаётгани маълум қилинди 05 мая, 16:11 33
  • Бўлимлар