«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 03 2024, 22:59
ЎЗO‘Z

Таниқли турк актрисаларининг болаликдаги суратлари (фото)

13 мая, 10:46 20 630 Маданият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Таниқли турк актрисаларининг болаликдаги суратлари (фото) Сериал ва фильмлардаги бетакрор образлари билан танилган турк актрисалари болалигида қандай кўринишга эга бўлгани кўпчиликка қизиқ. Қуйида актрисаларнинг болаликдаги суратлари эътиборингизга ҳавола этилади.

Берен Саат (36 ёш)

Фото: Getty Images
«Кўсем» сериали юлдузи болалигида мусиқа билан жиддий шуғулланган. У жуда яхши қўшиқ айтган ва танловларда қатнашган. Берен истеъдоди учун ўнлаб мукофотларни қўлга киритган. Бироқ у хонандаликни эмас, актрисаликни танлаган.

Марьям Узерли (36 ёш)

Фото: Getty Images
Актрисанинг отаси турк, онаси немис миллатига мансуб. У 5 ёшида биринчи ролини ижро этган. Унинг дебюти отасининг дўсти раҳбарлигидаги театр саҳнасида бўлган. Марьям мактабдаги байрамларда ҳам фаол қатнашиб, саҳна чиқишларида турли ролларни ижро этган. У болалигидан актриса бўлишни орзу қилган. «Муҳташам юз йил» сериалидаги Хуррам образи уни бутун дунёга машҳур қилди.

Пелин Карахан (35 ёш)

Фото: Getty Images
«Муҳташам юз йил» сериалининг яна бир юлдузи Пелин тўлиқ бўлмаган оилада вояга етган. Қизчани онаси тарбиялаб ўстирган. Пелин мактабда яхши ўқиган, сўнг университетнинг туризм факультетига ўқишга кирган.

Унинг актрисалик фаолияти реклама роликларидан бошланган.

Фаҳрие Эвжен (33 ёш)

Фото: Getty Images
Фаҳрие Германияда туғилган. Отаси турк, онаси эса қорачой-черкасиялик. Фаҳрие болалигида баскетболга қизиққан, театр студиясига қатнаган, китоб ўқишни ёқтирган. Актрисанинг карьераси Истанбул шаҳрига саёҳатдан бошланган. Чиройли қиз режиссёрлар эътиборига тушган ва уни «Ҳеч қачон унутма» сериали кастингига таклиф қилишган.

Ханде Эрчел (26 ёш)

Фото: Getty Images
Ханденинг ижодий қобилиятлари болалигидаёқ намоён бўлган. У мактабдаги театрда роллар ижро этган. Сўнгра тасвирий санъат университетига ўқишга кирган. Ханденинг карьераси Озарбайжонда ўтган гўзаллик танловидаги иштирокидан бошланган. Ушбу танловда Ханде иккинчи ўринни эгаллаган.
турк актрисалари, болалик, сурат




Мавзуга оид янгиликлар
  • Бахт аслида нимадалигини тушунишга ёрдам берадиган 5 та фильм 03 мая, 11:37 60
  • Сурхондарёда дунёдаги энг катта сўзана тикилди 02 мая, 20:36 74
  • Рассом оддий нарсалардан сеҳрли ва қизиқарли санъат асарлари яратмоқда 01 мая, 20:33 39
  • Интернет-қароқчилик. Бунинг учун қандай жавобгарлик бор? 30 апр, 15:37 165
  • Шаҳрисабзда туризм бўйича халқаро тадбир ўтказилди 27 апр, 13:50 64
  • Ўзбек телеканалларида ҳар шанба «Миллий кино куни» ўтказилади 26 апр, 06:46 49
  • Сўнгги янгиликлар
  • Украина миллий банки нохуш маълумотни ошкор этди 03 мая, 22:00 1
  • Собиқ бош вазир сайлов участкасига киритилмади 03 мая, 21:43 14
  • Ўзбекистон ва Италия ҳашаматли сайёҳлик поездини йўлга қўяди 03 мая, 21:19 6
  • Президент АҚШ, Хитой ва Европанинг етакчи компаниялари раҳбарларини қабул қилди 03 мая, 20:53 6
  • Қуддусда Туркия фуқароси исроиллик полициячига пичоқ билан ҳужум қилди 03 мая, 20:30 36
  • Буюк Британия ва Украина 100 йиллик ҳамкорлик бўйича музокараларни бошлади 03 мая, 20:05 26
  • Эркин Комилов Шерали Жўраев билан ўтган ёшлиги ва Зулхумор Қодирова ҳақида нималарни гапирди? 03 мая, 19:36 138
  • Ўзбекистон матбуот эркинлиги рейтингида 11 поғонага пастлади 03 мая, 19:13 34
  • Саудия Арабистонида 100 минг нафаргача ўзбекистонликлар доимий ишга жойлаштирилиши мумкин 03 мая, 18:53 58
  • Чилонзорда 1 ёшли қизалоқни дарахт босиб қолди 03 мая, 18:39 65
  • Усмон Тошев: "Олимпиадага чиққанимиздан 20 дақиқа ўтгач, кўплаб жамоалардан таклифлар тушди" 03 мая, 18:34 220
  • Сауль Альварес: "У ўз жангчисига тупуриб қўйган!" 03 мая, 18:26 49
  • Бўлимлар