«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 07 2024, 10:53
ЎЗO‘Z

«Чолиқуши» сериали қаҳрамонлари 34 йил ичида қандай ўзгарди? (фото)

12 мая, 23:25 11 851 Маданият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
«Чолиқуши» сериали қаҳрамонлари 34 йил ичида қандай ўзгарди? (фото) Фото: Getty Images
Рашод Нури Гунтекиннинг «Чолиқуши» асари асосида 1986 йилда суратга олинган шу номли сериал ўзбек томошабинларининг қалбидан жой олган. Сериал экран юзини кўрганига 30 йилдан ошди. Қуйида бош роль ижрочилари бугун қандай кўринишга эга бўлганига кўз югуртирамиз.

Сериалдаги Феридe образини Айдан Шенер ижро этган. 57 ёшли актриса бугунги кунда отаси ва қизи билан яшайди. У сўнгги пайтларда фильмларда деярли роль ижро этмайди. Айдан ҳозирда хайрия билан шуғулланади.

Фото: Getty Images
«Чолиқуши»даги Камрон — Кенан Калав сериалдаги муваффақиятидан сўнг яна бир нечта фильмларда роллар ижро этган. Бироқ ушбу фильмларнинг ҳеч бири «Чолиқуши»нинг муваффақиятини такрорлай олмади. Кенан бир муддат Испаниянинг Барселона шаҳрида ресторан очиб, ўша ерда яшади, кейин яна Туркияга қайтди ва фильмларда суратга туша бошлади. У ҳаммаси бўлиб 25 та фильм ва сериалларда роль ижро этган.

Фото: Getty Images

Фото: Getty Images
Феридeни ҳимоя қилиб, севгилиси билан бирга бўлишига кўмаклашган сохта турмуш ўртоғи роли Хайруллабейни Садри Алишик ижро этган. У 1995 йилда вафот этган. Қуйида эса унинг ёшлиги ва фильмдаги образи таққосланади.

Фото: Getty Images
Феридeнинг асраб олган қизи Мунисани Минe Чайирўғли ижро этган. Минe ҳозирда ҳам фильмларда суратга тушади.

Фото: Getty Images
Феридe ва Камронни аввал уриштириб, сериал сўнггида яраштириб қўйган Мужгон образини актриса Серай Гёзлер ижро этган.

Фото: Getty Images




Мавзуга оид янгиликлар
  • Голливудда ҳам машҳур бўлган ҳинд актрисалари (фото) 05 мая, 13:23 125
  • “Муҳташам юз йил” сериали юлдузларининг умр йўлдошлари (фото) 04 мая, 19:08 214
  • Бахт аслида нимадалигини тушунишга ёрдам берадиган 5 та фильм 03 мая, 11:37 83
  • Сурхондарёда дунёдаги энг катта сўзана тикилди 02 мая, 20:36 84
  • Рассом оддий нарсалардан сеҳрли ва қизиқарли санъат асарлари яратмоқда 01 мая, 20:33 45
  • Интернет-қароқчилик. Бунинг учун қандай жавобгарлик бор? 30 апр, 15:37 175
  • Сўнгги янгиликлар
  • Ҳар куни макарон истеъмол қилинса организмда қандай ўзгаришлар рўй беради? 07 мая, 09:44 4
  • 3 минг нафар ўзбекистонлик Кореяга автомобилсозлик йўналишида ишга юборилиши мумкин 07 мая, 09:23 8
  • Германия канцлери Ригада: Россиянинг ҳисоб-китоблари ўзини оқламади 07 мая, 08:57 49
  • Хотирани кучайтирадиган ва мия фаолиятини яхшилайдиган маҳсулотлар 07 мая, 08:30 19
  • Сирдарёдаги мактабда ўқувчилар клип томоша қилди, синф раҳбари ва директор ишдан олинди 07 мая, 08:15 64
  • Освенцимда минглаб яҳудийлар «Тириклар марши» акциясини ўтказди 07 мая, 08:10 49
  • Хитой, Франция ва Европа Иттифоқи етакчилари Исроилдан Ғазода ўт очишни тўхтатишни талаб қилди 07 мая, 07:25 25
  • Ғазо аҳолиси ҲАМАСнинг тинчликка эришиш йўлидаги қарорини нишонлаш учун кўчаларга чиқди 07 мая, 06:58 48
  • ҲАМАС Ғазода ўт очишни тўхтатиш бўйича таклифни қабул қилди 07 мая, 06:30 88
  • Гвардиола: Сизлар хомсемиз ўйинчилар жамоасисиз! 07 мая, 06:00 194
  • Президентга темир йўл соҳасидаги лойиҳалар тақдим этилди 07 мая, 00:30 75
  • Машарипов гол урган ўйинда "Истиқлол" камбэк амалга оширди 07 мая, 00:21 125
  • Бўлимлар