«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 05 2024, 07:39
ЎЗO‘Z

Болливуд юлдузлари карьерасидаги энг катта хатолар

07 мая, 22:43 7 147 Маданият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Болливуд юлдузлари карьерасидаги энг катта хатолар Фото: Bollywood Hungama
Ҳамма хато қилиши табиий, лекин шундай хатолар борки, вақт ўтиб улар таҳлил қилинганда «тил тишлаб қолиниши» мумкин. «Яндекс Дзен» платформасида эълон қилинган Болливуд юлдузлари ижро қилишдан бош тортган роллар бунинг яққол мисоли.

Шоҳрух Хон икки маротаба Оскар мукофотидан бебаҳра қолган. Бунга «Бир куни Ҳиндистонда» (Lagaan) ва «Харобадан чиққан миллионер» (Slumdog Millionaire)даги қаҳрамон ролини ўйнаш таклифини рад қилгани сабаб бўлган. Бундан ташқари, актёр «Муннабой» фильмидаги бош қаҳрамон ролини ижро қилишдан ҳам бош тортган.

Фото: Film Beat
Салмон Хон карьераси давомида қуйидаги омадсиз қарорларни қабул қилмаганида Болливуд қироли бўлган бўларди. У «Фирибгар» (Baazigar) фильмида роль ижро қилиш таклифини рад қилган ва ушбу роль Шоҳрух Хонга насиб қилган. Агар актёр яхшилаб ўйлаб кўриб кейин қарор қилганида эди, биз «Ўткинчи дунё» (Kal Ho Naa Ho) фильмидаги Саиф Али Хон ролида Салмон Хонни кўришимиз мумкин бўларди. Унинг яна бир нотўғри қарори «Олға, Ҳиндистон» (Chak De India) фильмида роль ўйнашдан бош тортгани бўлган.

Фото: Bollywooddirect
Амир Хон карьерасидаги хато қарорлар бошқа юлдузларники каби кўп эмас. Актёр 90 йилларда экран юзини кўрган «Қўрқув» (Darr) фильмидан тушган таклифни рад қилган.

Фото: The Wееk
Карина Капур сўнгги вақтларда ажойиб ролларни танлаётган бўлса-да, карьерасида бир неча марта нотўғри қарор қабул қилган. «Севаман, деб айт» (Kaho Naa Pyaar Hai) фильми бунинг яққол мисоли. Агар «Ўткинчи дунё» фильмида ўйнашдан бош тортмаганида, Прити Зинта ролида Каринани кўрган бўлардик. Шунингдек, актриса Page 3 ва «Рам ва Лила» фильмларида иштирок этишни истамаган.

Фото: India
Ритик Рошан ҳам юқоридаги ҳамкасбларидан қолишмайди. У дўсти Фархан Ахтарнинг дебют фильми «Орзуманд юраклар» (Dil Chahta Hai)да роль ўйнашдан бош тортган. Режиссёр Ашутош Говарикернинг «Ватанга қайтиш» (Swades) фильмида бош қаҳрамонни жонлантиришни истамагани актёр карьерасидаги энг катта хато бўлган. Қолаверса, Ритик «Заъфарон ранги» (Rang De Basanti) ролидан ҳам бош тортган.

Фото: Т2 Online
Акшай Кумар «Фирибгар» ҳамда «Мақбул» (Maqbool) фильмларида роль ижро этиш таклифини қабул қилмаган.




Мавзуга оид янгиликлар
  • “Муҳташам юз йил” сериали юлдузларининг умр йўлдошлари (фото) 04 мая, 19:08 171
  • Бахт аслида нимадалигини тушунишга ёрдам берадиган 5 та фильм 03 мая, 11:37 76
  • Сурхондарёда дунёдаги энг катта сўзана тикилди 02 мая, 20:36 79
  • Рассом оддий нарсалардан сеҳрли ва қизиқарли санъат асарлари яратмоқда 01 мая, 20:33 44
  • Интернет-қароқчилик. Бунинг учун қандай жавобгарлик бор? 30 апр, 15:37 172
  • Шаҳрисабзда туризм бўйича халқаро тадбир ўтказилди 27 апр, 13:50 65
  • Сўнгги янгиликлар
  • Канчельскис Ўзбекистон ва Қозоғистон футболини таққослади: "Улар жуда олдинлаб кетишган" 05 мая, 06:55 1
  • Хомяков "Андижон"нинг Суперлигадаги илк мағлубияти ҳақида қандай изоҳ билдирди? 05 мая, 06:26 0
  • Иван Бошкович: "Ўйин вақтидаги эмоциялар нормал ҳолат" 05 мая, 06:00 0
  • 2025 йилги Green Card натижалари эълон қилинди 05 мая, 05:48 7
  • Карло Анчелотти Арда Гюлер ҳақидаги саволга кескин жавоб қайтарди 05 мая, 05:30 12
  • Ла Лига. “Реал Мадрид” муддатидан олдин Испания чемпионлигини қўлга киритди 05 мая, 05:12 10
  • “Хуфёна иқтисодиётга қарши кураш иллюзияси” — Солиқ қўмитасининг режалари нега танқидга учради? 05 мая, 00:23 63
  • Шомуродов навбатдаги учрашувда антиқа рекорд ўрнатади 05 мая, 00:00 215
  • Содиқ Хон учинчи бор Лондон мэри этиб сайланди 04 мая, 23:36 64
  • Олимлар арилар сонининг камайишидаги «асосий» янги омилни аниқлади 04 мая, 23:13 66
  • Беларусдаги "Миори" ва "Россони" ўйини 50:0 ҳисобида якунланди 04 мая, 23:00 119
  • Ўзбекистонда қайси давлатларнинг капитали иштирокидаги корхоналар сони кўп? 04 мая, 22:35 46
  • Бўлимлар