«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 02 2024, 11:37
ЎЗO‘Z

Қиёфаси ва роллари билан қалблардан жой олган Бурак Ўзчивит ҳақида фактлар

05 мая, 14:48 4 382 Маданият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Қиёфаси ва роллари билан қалблардан жой олган Бурак Ўзчивит ҳақида фактлар Фото: Sondakika
«Севги изтироби» фильми орқали мухлислар қалбидан жой олган маҳоратли актёр Бурак Ўзчивитнинг нафақат кинодаги фаолияти, балки шахсий ҳаёти ҳам эътибор марказида бўлиб келган. «Яндекс Дзен» платформасида Бурак ҳақида қизиқарли фактлар эълон қилинди. Улар орқали сиз севимли актёрингиз ҳақида янада кўп маълумотга эга бўлишингиз мумкин.

1. Бурак автобиографиясида биз эшитиб ёки ўқиб ўрганиб қолган ўзига хослик йўқ. Шуниси маълумки, оилавий анъанага лойиқ равишда актёрнинг ҳам кабоб ресторани бор ва у «Бали бей» деб номланади. Буракнинг ўзи мазкур ресторанга ҳафтасига камида икки бор ташриф буюриб туради. Таъкидланишича, ресторанга ташриф буюрган мижозлар ундаги таомларни истеъмол қилишдан ҳам кўра актёр билан учрашишга ишқибоз.

2. Болалик пайтида телевизор қаршисидан нари кетмаган Бурак қаҳрамонларга, улардек қўрқмас ва жасур бўлишга қизиққан. Катта бўлса «Бэтмен» бўлишни истаган бўлажак актёрнинг, қайсидир маънода фильм қаҳрамонига айланганини инкор қилиб бў​лмайди.

Фото: Hurriyet
3. Ўзчивит Мармара университетининг кино, тасвирий санъат ва фотография йўналишини тамомлаган. Шунга қарамасдан карьерасини модель сифатида бошлаган ва ушбу соҳада етарлича муваффақиятга эришган. 2013 йилда «Туркиянинг энг яхши модели», орадан икки йил ўтиб эса «Дунёнинг энг яхши модели» деб эътироф этилган. Энг қизиғи, мазкур танловда иштирок этиш учун унинг фотосини отаси юборган.

4. Кинодаги фаолияти 2006 йилда «Минус 18» фильмидаги кичик роли билан бошланган. Бундан кейин бир қанча фильмларда суратга тушганига қарамай, «Муҳташам юз йил» фильмидаги Малкочўғлу Бали бей роли унга муваффақият олиб келган. Ундан кейинги «Чолиқуши» ва «Севги изтироби» сериаллари эса актёрнинг нафақат ташқи қиёфаси, балки ижодий маҳорати ҳам мукаммал эканини исботлади.

Фото: Al Bawaba
5. Буракнинг шахсий ҳаёти ҳеч қачон сир сақланмаган. Актёр 2013 йилда «Чолиқуши» фильмининг суратга олиш жараёнида Фахрия Эвжен билан учрашади ва ўтган йиллар икки кино олами вакилининг нафақат ижодда, балки шахсий ҳаётда ҳам муносиб жуфтлик эканини исботлади. Фахрия ва Бурак 2017 йилда турмуш қурган. 2019 йилда Ўзчивитлар сони биттага кўпайди: жуфтлик ўғил фарзандли бўлди.

6. Ўзига нисбатан «энг келишган» деб бериладиган таърифларга Бурак шунчаки, ташқи кўринишига эътибор беришини айтиб, камтарлик қилади.

Фото: Sporx
Севги изтироби, Бурак Ўзчивит, актёр




Мавзуга оид янгиликлар
  • Рассом оддий нарсалардан сеҳрли ва қизиқарли санъат асарлари яратмоқда 01 мая, 20:33 34
  • Интернет-қароқчилик. Бунинг учун қандай жавобгарлик бор? 30 апр, 15:37 159
  • Шаҳрисабзда туризм бўйича халқаро тадбир ўтказилди 27 апр, 13:50 61
  • Ўзбек телеканалларида ҳар шанба «Миллий кино куни» ўтказилади 26 апр, 06:46 48
  • Хонанда Авазбек Олимовдан “Севар ёрим” қўшиғини рухсатсиз куйлаб келаётгани учун 540 млн сўм ундириш сўралмоқда 25 апр, 08:44 641
  • Озодбек Назарбеков: “Учта тирранча буюк санъаткорни лойга булғаяпти” 24 апр, 17:00 360
  • Сўнгги янгиликлар
  • Саудия Арабистони энергетика вазири Ўзбекистонга ташриф буюради 02 мая, 10:43 0
  • Россия ҳудудлари дронлар ҳужуми ҳақида хабар берди 02 мая, 10:20 0
  • Германияда Rheinmetall қурол компанияси раҳбарининг дачаси ёқиб юборилди 02 мая, 09:56 3
  • Таниқли актёр ва режиссёр Машраб Кимсанов 69 ёшида вафот этди 02 мая, 09:36 21
  • Тошкентда вояга етмаган қизга шилқимлик қилган йигитга суд ҳукми ўқилди 02 мая, 09:31 20
  • Тбилисидаги намойишлар: полиция қалампир газидан фойдаланди 02 мая, 08:53 8
  • АҚШ Россияни Украинага қарши кимёвий қурол қўллаганликда айблади 02 мая, 08:32 68
  • Роналду "Ал Насср"ни Қирол кубоги финалига олиб чиқди 02 мая, 08:27 56
  • Чемпионлар лигаси 1/2 финал. “Боруссия Д” ўз майдонида “ПСЖ”ни кичик ҳисобда мағлуб этди 02 мая, 08:21 31
  • Жасур Абдураимов: "Олимпиадага чиққанимиз ортидан рақибларнинг бизга нисбатан ҳурмати ошади" 02 мая, 07:05 88
  • Пентагон Украина юзасидан кутилмаган муаммога дуч келди 02 мая, 06:34 209
  • Шойгу Украина дронларига қарши қўлланиладиган янги воситалар билан танишди 02 мая, 06:00 121
  • Бўлимлар