«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 09 2024, 00:55
ЎЗO‘Z

Ангренда 2 минг йилдан зиёд тарихга эга скелет ва сопол қолдиқлари топилди

04 мая, 17:50 2 823 Маданият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ангренда 2 минг йилдан зиёд тарихга эга скелет ва сопол қолдиқлари топилди Фото: Тошкент вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати
Жорий йилнинг 23 апрелида Ангрен шаҳрида истиқомат қилувчи фуқаро Ф.Норматов ўзининг яшаб турган уйи ҳовлисида қадимий қабр борлигини билиб қолади. Шу хусусида у 30 апрелда Ангрен шаҳар тарихи музейига хабар беради.

Музей ходимлари ҳовлига келиб, қабрни кўздан кечиришади. М.Бегмурадова, Ш. Рўзматов, Ў. Шодиева, М. Изатиллаева, М.Джураева, М.Элмуродовлар ва Маданий мерос департаменти бўлим бошлиғи А. Ёрқулов ҳамда Тошкент вилояти маданий мерос бошқармаси бошлиғи М.Исроилов иштирокида қазилма ишлари олиб борилади. Ўрганиш хулосасига кўра, ушбу қабр Қовунчи маданиятига тааллуқлилиги, яъни у милоддан аввалги 3, милоднинг 3-4 асрларига тегишли эканлиги қайд этилди. Қабрдан ўша даврда яшаган одамларнинг суяк қолдиқлари (2 та скелет) ва 5 хил турли ҳажм ва шаклдаги сопол буюмлар қазиб олинди.

Тошкент вилояти ҳокимлиги ахборот хизмати маълумотларига кўра, сопол буюмлардан бири – кўзачанинг дастаси қўчқор шохидан ишланган. Топилмаларни ўрганиш жараёнида улардан Қовунчи маданияти даврида яшаган аждодларимиз рўзғор ва хўжалик ишларида фойдаланганлиги ҳамда буюмларда ўша даврдаги диний дунёқараш хусусиятлари мавжудлиги ҳақидаги хулосага келинди.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Голливудда ҳам машҳур бўлган ҳинд актрисалари (фото) 05 мая, 13:23 145
  • “Муҳташам юз йил” сериали юлдузларининг умр йўлдошлари (фото) 04 мая, 19:08 227
  • Бахт аслида нимадалигини тушунишга ёрдам берадиган 5 та фильм 03 мая, 11:37 91
  • Сурхондарёда дунёдаги энг катта сўзана тикилди 02 мая, 20:36 89
  • Рассом оддий нарсалардан сеҳрли ва қизиқарли санъат асарлари яратмоқда 01 мая, 20:33 49
  • Интернет-қароқчилик. Бунинг учун қандай жавобгарлик бор? 30 апр, 15:37 184
  • Сўнгги янгиликлар
  • Электр энергиясини энг кўп сарфлайдиган маиший техникалар 08 мая, 23:43 0
  • Суперлигада апрель ойининг энг яхшиси бўлишга номзодлар 08 мая, 23:22 24
  • Ўзбекистон муфтийсига янги ўринбосар тайинланди 08 мая, 23:20 42
  • Суперлига. 7-тур ўйинларининг бошланиш вақтлари эълон қилинди 08 мая, 23:07 58
  • Ҳиндистонда фуқароларни Украинадаги урушга жалб қилишга уринган тўрт киши ҳибсга олинди 08 мая, 22:57 24
  • ЎФА раҳбарияти Германия ёшлар футболи мураббийи билан учрашди 08 мая, 22:53 20
  • Богдан Гусков: "Биринчи спаррингдаёқ Стрикленднинг жигарига зарба бердим" 08 мая, 22:35 50
  • Бухорода бедарак йўқолган эркак синфдоши томонидан ўлдирилгани аниқланди 08 мая, 22:09 98
  • Анчелотти "Бавария"га қарши ўйин олдидан фикр билдирди 08 мая, 21:52 45
  • Тухель "Реал"га қарши ўйин ҳақида: "Ҳамма нарса бўлиши мумкин. Бу "Бавария" учун охирги имконият" 08 мая, 21:37 58
  • АҚШ элчиси: “Ўзбекистон президенти ақл бовар қилмайдиган ишларни амалга оширди” 08 мая, 21:21 139
  • Исроил ҳаво кучлари Ливанга 30 дан ортиқ ҳаво зарбалари берди 08 мая, 20:58 81
  • Бўлимлар