«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 04 2024, 04:17
ЎЗO‘Z

Болливуд актёри Риши Капур вафот этди

30 апр, 14:33 4 367 Маданият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Болливуд актёри Риши Капур вафот этди Фото: Getty Images
Болливудлик актёр Риши Капур 68 ёшида Ҳиндистоннинг Мумбай шаҳридаги клиникада вафот этди. NDTV телеканалининг пайшанба куни хабар беришича, актёрда саратон касаллиги бўлган.

Риши Капур - актёр ва режиссёр Раж Капурнинг ўғли. Уни кўплаб вакиллари Болливудда суратга тушган Капурлар оиласининг катта авлодидаги сўнгги юлдуз деб аташган.

Оилада Чинту деб лақаб қўйилган Риши Капур биринчи жиддий ролини отасининг «Менинг исмим Масхарабоз» (Mera Naam Joker, 1970) фильмида ўйнаган, унда совет актёрлари, шу жумладан цирк актёрлари ҳам роль ижро этган. Ёш актёр учун биринчи катта муваффақият отаси Раж Капур режиссёр бўлган «Бобби» (Bobby, 1973) фильмидаги ролидан кейин келди. Ўшанда Риши Ҳиндистонда йил актёри деб тан олинган. Чинту анъанавий равишда ҳинд киноси учун муҳим бўлган романтик севишганлардан бирининг ролини ўйнаган.

Шунингдек, Риши Капур «Қасоскор» (Barood, 1976), «Амар, Акбар, Антони» (Amar, Akbar, Antoni, 1977), «Севги касали» (Prem Rog, 1982), «Чандни» (Chandni, 1989), «Кўр муҳаббат» (Fanaa, 2006) ва бошқа фильмларда суратга тушган.
Риши Капур, актёр




Мавзуга оид янгиликлар
  • Бахт аслида нимадалигини тушунишга ёрдам берадиган 5 та фильм 03 мая, 11:37 72
  • Сурхондарёда дунёдаги энг катта сўзана тикилди 02 мая, 20:36 74
  • Рассом оддий нарсалардан сеҳрли ва қизиқарли санъат асарлари яратмоқда 01 мая, 20:33 41
  • Интернет-қароқчилик. Бунинг учун қандай жавобгарлик бор? 30 апр, 15:37 170
  • Шаҳрисабзда туризм бўйича халқаро тадбир ўтказилди 27 апр, 13:50 64
  • Ўзбек телеканалларида ҳар шанба «Миллий кино куни» ўтказилади 26 апр, 06:46 49
  • Сўнгги янгиликлар
  • Тимур Кападзе Японияга қарши кечган финалдан сўнг нималар деди? 04 мая, 00:43 61
  • Ўзбекистон ОТЖ U-23 Осиё кубоги "Fair Play" соврини билан тақдирланди 04 мая, 00:35 29
  • Ўзбекистонда Хитой билан ҳамкорликда чиқиндиларни ёқиш заводи қурилади 04 мая, 00:23 10
  • Украина бош вазири: “Россия уруш давомида Украинада 250 мингдан ортиқ турар жой биносини вайрон қилди” 04 мая, 00:03 16
  • Ўзбекистон Олимпия ўйинларининг "С" гуруҳидан жой олди 03 мая, 23:35 128
  • U-23 Осиё кубоги. Абдувоҳид Неъматов турнирнинг энг яхши дарвозабони деб топилди! 03 мая, 23:25 62
  • Олтмиш йиллик муҳаббат: 86 ёшли қария ўз курсдошига уйланди 03 мая, 23:20 45
  • Россияда ўзбекистонлик қул савдогари қўлга олинди 03 мая, 23:15 148
  • Ироқ қаршилик кучлари Исроил пойтахтига ҳаво ҳужуми уюштирди 03 мая, 23:07 149
  • Шахмат. Нодирбек Абдусатторов "TePe Sigeman" турнирида чемпион бўлди 03 мая, 23:03 52
  • U-23 Осиё Кубоги. Ўзбекистон сўнгги дақиқаларда гол ўтказиб юборди ва 2-ўрин билан якунлади 03 мая, 22:43 85
  • Байден: “АҚШ бутун дунёда матбуот эркинлиги бўғилишига жавобан санкциялар жорий қилмоқчи” 03 мая, 22:39 85
  • Бўлимлар