«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 07 2024, 09:41
ЎЗO‘Z

«Тангем» ўзи иштирокидаги 3 млн долларлик янги сериални Ўзбекистон халқига совға қилди

21 апр, 13:53 3 270 Маданият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
«Тангем» ўзи иштирокидаги 3 млн долларлик янги сериални Ўзбекистон халқига совға қилди Фото: Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси матбуот хизмати
Ўзбекистоннинг Кореядаги туристик бренд элчиси, машҳур «Сарой жавоҳири» телесериалидаги Тангем роли ижрочиси Ли Ён Э ўзи иштирокидаги янги сериални Ўзбекистонга ҳадя қилди. Бу ҳақда Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси матбуот хизмати хабар берди.

Қайд этилишича, Ўзбекистоннинг Жанубий Кореядаги элчихонасида актриса Ли Ён Э ҳамда GroupEight компанияси раиси Бёнг Жун Сонг билан учрашув бўлиб ўтган.

Учрашувда актриса бутун дунёдаги коронавирус билан боғлиқ пандемия сабаб апрель ойида Ўзбекистонга кела олмаслигини афсус билан қайд этиб, COVID-19 билан боғлиқ вазият нормаллашганидан сўнг продюсер Бёнг Жун Сонг билан, албатта, мамлакатга ташриф буюришини маълум қилган. Актриса Ўзбекистоннинг бой маданий мероси ва диққатга сазовор масканлари билан яқиндан танишишни мақсад қилгани, шунингдек, мамлакат туристик брендини тарғиб қилишда давом этишини алоҳида таъкидлаган.

Учрашув давомида Ли Ён Э Ўзбекистон халқига ўзи бош ролни ижро этган «Саимдан, ранг-баранг хотиралар» номли телесериалини ҳадя қилган. Актриса ушбу сериал айни дамда аксарият вақтини уйда ўтказаётган Ўзбекистон аҳолисига вақтни мазмунли ўтказишига ёрдам беради, — дея умид билдирган.

«Давлат раҳбари ташаббуси билан хорижий мамлакатларда Ўзбекистоннинг туризм элчиси лавозимига чет эллик машҳур сиёсий, маданий, спорт ва ишбилармон доиралари вакиллари тайинланиб келмоқда. Бундай шахсларнинг туризм тарғиботига жалб қилиниши юртимизга келадиган хорижий сайёҳлар оқимини ошириш йўлида хизмат қилади. Хорижий мамлакатлардаги туристик бренд элчиларининг ҳозирги пандемия шароитида Ўзбекистон ва унинг халқига бундай эътиборни намоён этиши, албатта, таҳсинга сазовордир», — дейди Туризмни ривожлантириш қўмитаси раиси Азиз Абдуҳакимов.

Маълумот учун, «Саимдан, ранг-баранг хотиралар» Жанубий Кореянинг 30 серияли драмаси бўлиб, кореялик машҳур мусаввир, хаттот ва шоира Шин Саимдан (1504—1551) ҳаёти ва фаолияти ҳақида ҳикоя қилади.

Корея республикасининг 50 000 вон номиналли энг йирик банкнотасида унинг тасвири акс эттирилган. Мазкур сериал 2017 йилда Жанубий Кореянинг «SBS» телеканалида эфирга узатилган. Шундан сўнг Хитой, Япония, Сингапур, Малайзия, Таиланд ва бошқа мамлакатлар телекомпаниялари уни ўртача 3 миллион АҚШ доллари эвазига трансляция қилиш ҳуқуқини қўлга киритган.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Голливудда ҳам машҳур бўлган ҳинд актрисалари (фото) 05 мая, 13:23 124
  • “Муҳташам юз йил” сериали юлдузларининг умр йўлдошлари (фото) 04 мая, 19:08 213
  • Бахт аслида нимадалигини тушунишга ёрдам берадиган 5 та фильм 03 мая, 11:37 83
  • Сурхондарёда дунёдаги энг катта сўзана тикилди 02 мая, 20:36 83
  • Рассом оддий нарсалардан сеҳрли ва қизиқарли санъат асарлари яратмоқда 01 мая, 20:33 45
  • Интернет-қароқчилик. Бунинг учун қандай жавобгарлик бор? 30 апр, 15:37 174
  • Сўнгги янгиликлар
  • Германия канцлери Ригада: Россиянинг ҳисоб-китоблари ўзини оқламади 07 мая, 08:57 0
  • Хотирани кучайтирадиган ва мия фаолиятини яхшилайдиган маҳсулотлар 07 мая, 08:30 1
  • Сирдарёдаги мактабда ўқувчилар клип томоша қилди, синф раҳбари ва директор ишдан олинди 07 мая, 08:15 2
  • Освенцимда минглаб яҳудийлар «Тириклар марши» акциясини ўтказди 07 мая, 08:10 0
  • Хитой, Франция ва Европа Иттифоқи етакчилари Исроилдан Ғазода ўт очишни тўхтатишни талаб қилди 07 мая, 07:25 1
  • Ғазо аҳолиси ҲАМАСнинг тинчликка эришиш йўлидаги қарорини нишонлаш учун кўчаларга чиқди 07 мая, 06:58 21
  • ҲАМАС Ғазода ўт очишни тўхтатиш бўйича таклифни қабул қилди 07 мая, 06:30 39
  • Гвардиола: Сизлар хомсемиз ўйинчилар жамоасисиз! 07 мая, 06:00 93
  • Президентга темир йўл соҳасидаги лойиҳалар тақдим этилди 07 мая, 00:30 58
  • Машарипов гол урган ўйинда "Истиқлол" камбэк амалга оширди 07 мая, 00:21 87
  • Instagram янги турдаги «Stories» ва бошқа функцияларни жорий қилди 07 мая, 00:17 26
  • Си Жинпинг Европага ташриф буюрди. Унга Путиннинг «сояси» ҳамроҳлик қилмоқда 07 мая, 00:07 276
  • Бўлимлар