«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 07 2024, 16:08
ЎЗO‘Z

Юлдуз Усмонова коронавирус сабаб концерти қолдирилганига муносабат билдирди (видео)

16 мар, 07:07 7 999 Маданият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Юлдуз Усмонова коронавирус сабаб концерти қолдирилганига муносабат билдирди (видео) Коронавирус сабаб Ўзбекистон халқ артисти Юлдуз Усмонованинг ҳамда бошқа бир қанча санъаткорларнинг концерт дастурлари вақтинча қолдирилди.
Ўзбекистон халқ артисти Юлдуз Усмонова «Дарё» мухбири Феруз Муҳаммадга ушбу ҳолат юзасидан қисқа интервью берди.

- 10-15 кун давлат ҳамма жойни тозалаб олгунча тўғри иш бўлди. Мухлислар ҳам бу ҳолатдан хавотирдалигини уларнинг гул бериш жараёнларида ҳам кўриб турибман.

Менга деса, концерт дастуримиз ёзда бўлмайдими, ҳаммани жони жон, концерт ўз йўлига, ‘билетни олдиларинг, мен бу билетни ишлаб бераман’, Худо хоҳласа. Концерт дастурини бериш мумкин бўлиши билан, биринчи бўлиб, дастуримизни тақдим қиламиз.

Менимча, ҳозир ҳамма уйда ўтириб ибодатини қилиши керак. Кўчама-кўча юришни ҳозир йиғиштириш керак.
Концерт дастурлари бошланиши билан мухлислар сотиб олинган билетлари билан дастуримизга келаверсинлар.

Мен асло ва асло хафа бўлмадим. Агар шу нарса соғлиқ учун керак бўлса, мен учун, аввало, сизларнинг соғлиқларингиз керак. Сизлар омон бўлинглар, соғ бўлинглар. Бош омон бўлса, дўппи топилади. Мен ҳамиша сизлар учун хизматдаман. Керак бўлса, концерт дастурига қўшимча кунларни ҳам қўшиб юборишимиз мумкин. Юртимизда тинчлик бўлсин, илоҳим.

Ҳар ким ўзининг эҳтиётини қилсин, жон омон бўлса, ҳамма нарса бўлаверади. Мен сизларнинг қизларингизман, қачон хизмат қил, десангиз хизматни қилаверамиз. Фақат ҳозир шу иллатдан биргаликда чиқиб кетайлик.

Ҳеч қачон жонларингиз оғримасин, касал бўлманглар, болаларингизни ҳам эҳтиёт қилинглар. Соғ бўлиб, саломат бўлиб юринглар. Аллоҳга омонат
, - Ўзбекистон халқ артисти Юлдуз Усмонова.
Юлдуз Усмонова, коронавирус




Мавзуга оид янгиликлар
  • Голливудда ҳам машҳур бўлган ҳинд актрисалари (фото) 05 мая, 13:23 130
  • “Муҳташам юз йил” сериали юлдузларининг умр йўлдошлари (фото) 04 мая, 19:08 222
  • Бахт аслида нимадалигини тушунишга ёрдам берадиган 5 та фильм 03 мая, 11:37 89
  • Сурхондарёда дунёдаги энг катта сўзана тикилди 02 мая, 20:36 88
  • Рассом оддий нарсалардан сеҳрли ва қизиқарли санъат асарлари яратмоқда 01 мая, 20:33 49
  • Интернет-қароқчилик. Бунинг учун қандай жавобгарлик бор? 30 апр, 15:37 179
  • Сўнгги янгиликлар
  • Россияда америкалик аскар ўғриликда айбланиб қўлга олинди 07 мая, 15:00 126
  • Исроил армияси Рафаҳга авиазарбалар берди 07 мая, 14:32 92
  • Кадастр соҳасида коррупциявий жиноят содир этган 33 ходим қайта ишга кириб, яна жиноятга қўл урган 07 мая, 14:04 39
  • Тошкентда Давлат кадастрлар палатаси туман филиали бошлиғи 25 минг доллар олаётганида ушланди 07 мая, 13:36 62
  • Кўк чой ичганда танада қандай ўзгаришлар содир бўлади? 07 мая, 13:08 101
  • Путин ҳукуматга миннатдорлик билдирди 07 мая, 12:39 217
  • Бугун Россия ҳукумати истеъфога чиқади 07 мая, 12:16 311
  • АҚШнинг Украина бўйича даҳшатли режаси маълум бўлди 07 мая, 11:50 457
  • Сентябр ойига қадар ўқув жараёнларига янги тизим жорий этилади 07 мая, 11:23 91
  • АҚШ Конгресси Украинага қўшин юбориш шартини айтди 07 мая, 11:00 257
  • АҚШ Путинни Россия президенти сифатида тан оладими? 07 мая, 10:35 299
  • Килиан Мбаппе Усейн Болт билан пойга қилиш истаги ҳақида фикр билдирди 07 мая, 10:09 91
  • Бўлимлар