«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 27 2024, 20:54
ЎЗO‘Z

Ўзбекистонликлар YouTube’да кунига ўртача қанча видео кўриши маълум бўлди

22 фев, 23:35 4 008 Маданият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ўзбекистонликлар YouTube’да кунига ўртача қанча видео кўриши маълум бўлди YouTube видеохостингида Ўзбекистон аҳолиси ҳар ой 100 миллион мартадан ортиқ кўришларни амалга оширади. Бу ҳақда YouTube’нинг Марказий Осиёдаги расмий ҳамкори Genesis YouTube Central Asia раҳбари Самсон Безмятежний маълум қилди.

Видеосервис мамлакатдаги энг оммавий сайтлар орасида 10-ўринда туради. Бу интернет қимматлиги сабаб одамлар сайтга киришга қўрқиши билан изоҳланди. Аудиторияни баҳолашда Ўзбекистоннинг Россия ва бошқа давлатлардаги фуқаролари ҳам ҳисобга олинган.

«Ўзбекистоннинг ўзида фойдаланувчилар сони у қадар кўп эмас — 25 фоиз, бу эса ойига 25 миллион марта кўриш демакдир», — дейди Безмятежний.

Ўртача статистикага кўра, ўзбекистонлик фойдаланувчи кунига бешта ролик кўради. Давомийлиги — кунига 20 дақиқа. Фойдаланувчиларнинг асосий қисмини (70 фоиз) эркаклар ташкил этади. Ўзбекистон фуқаролари асосан мобил қурилмалардан (72 фоиз) киради, иккинчи ўринда — компьютерлар туради (24 фоиз).

Таққослаш учун, Қозоғистонда иккинчи ўринда Smart TV туради (20 фоиз — ойига 2,5 миллион одам). Қозоғистонликлар учун YouTube стандарт телевидениенинг ўрнини эгаллаган.

Умумий аудиториянинг 38 фоизини 25—34 ёш оралиғидаги фойдаланувчилар ташкил этади.
АКТ вазирининг биринчи ўринбосари Олимжон Умаров 20 февраль куни Ўзбекистонда 2020 йилда интернет тезлиги 10 баробар ошишини маълум қилди.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Шаҳрисабзда туризм бўйича халқаро тадбир ўтказилди 27 апр, 13:50 33
  • Ўзбек телеканалларида ҳар шанба «Миллий кино куни» ўтказилади 26 апр, 06:46 46
  • Хонанда Авазбек Олимовдан “Севар ёрим” қўшиғини рухсатсиз куйлаб келаётгани учун 540 млн сўм ундириш сўралмоқда 25 апр, 08:44 592
  • Озодбек Назарбеков: “Учта тирранча буюк санъаткорни лойга булғаяпти” 24 апр, 17:00 349
  • Жаҳонгир Отажоновдан ўзгача клип: Бу «ижод»лардан мақсад нима? 24 апр, 16:35 505
  • “Ўткан кунлар” романи илк бор араб тилида нашр этилди 24 апр, 06:35 34
  • Сўнгги янгиликлар
  • Қозоғистон “Толибон” учун рақамли бошқарувни йўлга қўйиш ва афғон мактабларини интернетга улашга тайёр 27 апр, 20:00 0
  • Марказий банк раиси: “Уй-жой учун ажратилаётган кредитлар фоизи пасайиши кутилмоқда” 27 апр, 19:36 9
  • Санкт-Петербургда 24 ёшли ўзбекистонлик йигит ўғирлаб кетилди 27 апр, 18:37 97
  • Вазирликлар Янги Тошкентга кўчирилади 27 апр, 18:17 57
  • Жасурбек Жалолиддинов: "Бугун майдонда қўрққан жамоа ютқазди" 27 апр, 17:52 101
  • Тожикистон терма жамоаси бош мураббийи: " Бу бизга яхши тажриба бўлди ва унинг самарасини Жаҳон чемпионатида кўрсатамиз" 27 апр, 17:30 55
  • Хосе Венансио Лопес: "Ушбу Осиё кубогидан мамнунман" 27 апр, 17:22 43
  • Саудия Арабистони U-23 бош мураббийи: "Шогирдимнинг четлатилишига Ўзбекистон терма жамоасининг тактикаси сабаб бўлди" 27 апр, 17:19 137
  • Воҳид Шамсаи: "Ўзбекистон Осиёда бизга энг яқин ва энг қийин рақиблардан бири эканлигини амалда кўрсатди" 27 апр, 17:11 70
  • Евроиттифоқ Ўзбекистон қишлоқ хўжалигини ривожлантириш учун 6 миллион евро ажратди 27 апр, 16:27 22
  • АҚШ разведка идоралари Россия раҳбариятини Навальнийнинг ўлимига алоқадор деб ҳисобламайди 27 апр, 16:21 72
  • 10 мингдан ортиқ ўзбекистонлик тиббиёт соҳаси вакиллари Британиядаги шифохоналарга ишга қабул қилинади 27 апр, 16:19 28
  • Бўлимлар