«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 05 2024, 17:52
ЎЗO‘Z

Президент Ўзбекистонда рақс санъатини ривожлантириш бўйича қарорни имзолади

05 фев, 12:17 4 017 Маданият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Президент Ўзбекистонда рақс санъатини ривожлантириш бўйича қарорни имзолади Ўзбекистонда рақс санъати соҳасида олиб борилаётган сиёсат тубдан янгиланади. Бу ҳақда "Рақс санъати соҳасида юқори малакали кадрлар тайёрлаш тизимини тубдан такомиллаштириш ва илмий салоҳиятни янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида" Ўзбекистон президенти қарори эълон қилинди.

Ҳужжатга кўра, Тошкент давлат миллий рақс ва хореография олий мактаби негизида давлат олий таълим муассасаси шаклида Ўзбекистон давлат хореография академияси ташкил этилмоқда. Рақс санъатига иқтидори бўлган ёшларни жойларда саралаб олиш, уларни касбга йўналтириш мақсадида Республика хореографияга ихтисослаштирилган мактаби Республика хореографияга ихтисослаштирилган мактаб-интернатга айлантирилади.

Шунингдек, 2021/2022 ўқув йилидан бошлаб Бухоро, Қарши, Наманган ва Урганч шаҳарларида Академия ҳузурида ихтисослаштирилган бошланғич рақс санъати мактаб-интернатларини ташкил этилади.

Ихтисослаштирилган бошланғич рақс санъати мактаб-интернатларда таълим 1-4-синфларда, Республика хореографияга ихтисослаштирилган мактаб-интернатда 1-11-синфларда олиб борилади; ўқишга қабул ихтисослаштирилган бошланғич рақс санъати мактаб-интернатларга 1-синфдан, Республика хореографияга ихтисослаштирилган мактаб-интернатга 1 ва 5-синфлардан амалга оширилади.

Президент бир нечта амалдорларга қарор ижросини таъминлашни топширган.

Хусусан, Ўзбекистон Молия вазирлиги академияга 50 ўринли автобус хариди учун бюджетдан маблағ ажратиши; Ўзбекистон Бош вазири Абдулла Ариповга ушбу қарор ижросини ўз вақтида, тўлиқ ва сифатли амалга оширилишини таъминлаш, Ўзбекистон маданият вазири Озодбек Назарбеков – белгиланган вазифаларни ўз вақтида ва сифатли амалга оширишда масъул ташкилотларга услубий ва амалий ёрдам кўрсатиб, Вазирлар Маҳкамасига ҳар чоракда ахборот киритиш вазифалари юклатилган.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Голливудда ҳам машҳур бўлган ҳинд актрисалари (фото) 05 мая, 13:23 36
  • “Муҳташам юз йил” сериали юлдузларининг умр йўлдошлари (фото) 04 мая, 19:08 200
  • Бахт аслида нимадалигини тушунишга ёрдам берадиган 5 та фильм 03 мая, 11:37 76
  • Сурхондарёда дунёдаги энг катта сўзана тикилди 02 мая, 20:36 80
  • Рассом оддий нарсалардан сеҳрли ва қизиқарли санъат асарлари яратмоқда 01 мая, 20:33 44
  • Интернет-қароқчилик. Бунинг учун қандай жавобгарлик бор? 30 апр, 15:37 173
  • Сўнгги янгиликлар
  • Президент ижтимоий хизматлар кўламини кенгайтириш бўйича таклифлар билан танишди 05 мая, 16:54 0
  • Трамп Украинадаги можарога барҳам бериш учун “махфий” режа ишлаб чиқди 05 мая, 16:30 0
  • Тошкент метрополитенида 1 кунда ўртача қанча йўловчи ташилаётгани маълум қилинди 05 мая, 16:11 0
  • Байденнинг маслаҳатчиси: АҚШнинг Украинага ёрдами Россияни тўхтата олмайди 05 мая, 15:48 2
  • Бухорода бировнинг номига яширинча онлайн кредит олган 23 ёшли қиз ушланди 05 мая, 15:25 10
  • 2024 йил ёзида Украинадаги уруш ва Россиянинг юриши қандай бўлади? 05 мая, 14:55 75
  • Макронни Россия ракеталари қўрқитиб юборди 05 мая, 14:31 138
  • Ўзбекистон U-23 терма жамоаси гуруҳ босқичидаги 2 ўйинини “ПСЖ” стадионида ўтказади 05 мая, 14:13 43
  • Тайсон Фьюри Олександр Усикка қарши жанг учун Ар-Риёдга етиб борди 05 мая, 13:49 26
  • Голливудда ҳам машҳур бўлган ҳинд актрисалари (фото) 05 мая, 13:23 36
  • UFC 301. Александр Пантожа ҳакамлар қарорига кўра Стив Эрсегни мағлуб этди 05 мая, 13:00 15
  • Ўзбекистоннинг қайси ҳудудида парранда кўп боқилади? 05 мая, 12:38 78
  • Бўлимлар