«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 03 2024, 03:37
ЎЗO‘Z

Сарвар Каримов: Кинога дахлдор қонунлар ўзгармас экан, Президент қарорларидан фойда йўқ (видео)

18 янв, 08:12 3 203 Маданият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Сарвар Каримов: Кинога дахлдор қонунлар ўзгармас экан, Президент қарорларидан фойда йўқ (видео) Ўзбек киносида нақд пул деган тушунча йўқ, шунинг учун ҳам «Ойқиз эртаги» фильмидаги зиндон саҳнаси учун зарур занжирни сотиб олиш имкони бўлмай, у арқон билан суратга олинган. Бу ҳақда режиссёр Сарвар Каримов «Улар» дастурига берган интервьюсида айтиб ўтди.

Ҳозирги кунда миллий киноимизни яхшилашга ҳаракат қилиняпти. Лекин биз муаммонинг сабабларини эмас, оқибатларини даволашга ҳаракат қиляпмиз, сабаблар эса бошқа жойда. Агар давлат киноси ҳақида айтадиган бўлса, кинони тартибга соладиган қонунларимиз нотўғри. Қонунларимизни қайта кўриб чиқиш керак. Кинони ривожлантириш бўйича Президент қарори чиқди, аммо кинони ишлаб чиқариш билан боғлиқ қонунлар ўзгармас экан, бу қарор иш бермайди.

Битта мисол. Кино фақат санъат эмас, саноат ҳамда — ишлаб чиқарадиган жойлари ҳам бўлади, муаммолари кўп. Бир неча йил аввал «Ойқиз эртаги» деган фильм олинган, Акмал ака Саидов рассом бўлганлар. Бир куни қарасам, «Ўзбекфильм»да бошларини ушлаб юрган эканлар. «Ҳа ака, нима бўлди?», десам, зиндон саҳнаси учун битта занжир топишим керак, дедилар. «Ўзбекфильм»да йўқ экан. Бўпти, Янгиободдан бориб сотиб олиш керак десам, «Янгиободдан олиш мумкин эмас». Нимага? Пул ўтказиш йўли билан фирмадан сотиб олиш керак.

Бизга айнан эскириб, занглаб кетган катта занжир керак, бундай занжирни қандай қилиб дўкондан оласиз? Уни фақат Янгиобод бозоридан сотиб олиш мумкин. Лекин Янгиободдан пул ўтказиш йўли билан нарса сотиб ололмайсиз, нақд пул керак. Ўзбек киносида эса нақд пул тушунчаси умуман йўқ, бошқа ҳар қанақа соҳада бўлгани каби. Ишқилиб, уёққа борилди, буёққа борилди, бош ушланди, охири шу кино занжирсиз, арқонми, бир нарса билан тасвирга олинди.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Сурхондарёда дунёдаги энг катта сўзана тикилди 02 мая, 20:36 33
  • Рассом оддий нарсалардан сеҳрли ва қизиқарли санъат асарлари яратмоқда 01 мая, 20:33 35
  • Интернет-қароқчилик. Бунинг учун қандай жавобгарлик бор? 30 апр, 15:37 162
  • Шаҳрисабзда туризм бўйича халқаро тадбир ўтказилди 27 апр, 13:50 62
  • Ўзбек телеканалларида ҳар шанба «Миллий кино куни» ўтказилади 26 апр, 06:46 48
  • Хонанда Авазбек Олимовдан “Севар ёрим” қўшиғини рухсатсиз куйлаб келаётгани учун 540 млн сўм ундириш сўралмоқда 25 апр, 08:44 643
  • Сўнгги янгиликлар
  • Россия кубоги. ЦСКА илк ўйинда Зенит билан дуранг ўйнади, Файзуллаев заҳирадан туширилди 02 мая, 23:39 51
  • U-23 Осиё кубоги. Ироқ 3-ўринни ва Париж Олимпиадаси йўлланмасини қўлга киритди 02 мая, 23:35 53
  • Кулеба Россия қачон музокараларда иштирок этиши мумкинлиги ҳақида гапирди 02 мая, 23:30 100
  • Кексайганда ҳам ёш кўриниш учун қандай ҳаёт тарзини кечириш керак? 02 мая, 23:23 26
  • Шифокор картошканинг айрим зарарларини очиқлади 02 мая, 23:02 43
  • Туркия Исроил билан барча савдо алоқаларини тўхтатди 02 мая, 22:50 121
  • Макрон Европага таҳдид солаётган учта хавф ҳақида гапирди 02 мая, 22:07 170
  • Ўзбошимчалик билан қурилган ноқонуний қурилмалар узоққа бормайди 02 мая, 21:28 111
  • Туркия Курдистон ишчи партиясига алоқадор 43 нафар террорчини йўқ қилди 02 мая, 21:20 25
  • Сурхондарёда дунёдаги энг катта сўзана тикилди 02 мая, 20:36 33
  • Самарқандда ҳайдовчидан пора сўраган ЙПХ ходимлари ишдан бўшатилди 02 мая, 20:33 101
  • Навоийда ЙПХ ходимлари кўз олдидаги қоидабузарликка кўз юмди 02 мая, 19:45 140
  • Бўлимлар