«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 04 2024, 15:13
ЎЗO‘Z

«Қайси ўзбек актрисаси қишлоқ қизи ролига мос?» (видео)

18 янв, 00:30 6 733 Маданият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
«Қайси ўзбек актрисаси қишлоқ қизи ролига мос?» (видео) Чингиз Айтматовнинг «Сарвқомат дилбарим» асари асосида ўзбекистонлик режиссёр Сарвар Каримов томонидан суратга олинган шу номли фильмда аёлларнинг ролларини қирғизистонликлар, эркакларникини эса ўзбекистонликлар ўйнаши олдиндан режалаштирилмаган эди. Бу ҳақда режиссёрнинг ўзи Лазизбек Ҳамидовнинг «Улар» дастурига берган интервьюсида айтиб ўтди.

— Нима учун «Сарвқомат дилбарим» фильмида асосий эркак актёрлар — ўзбекистонлик, асосий аёл актёрлар — қирғизистонлик?
— Бу нарса олдиндан режалаштирилмаган. Бу фильмни суратга олиш ғояси Қирғизистон томонидан таклиф қилинган. Қирғизистонда «Дан» деган продюсерлик маркази бор, ўша ерда ишлайдиган Паризод Чакибекова бир лойиҳа билан «Ўзбеккино»га мурожаат қилган. Чингиз Айтматов номидаги халқаро фонд бор, унга адибнинг кенжа ўғли Элдор Айтматов раҳбарлик қилади.

Агар сиз Айтматов асари асосида фильм оладиган бўлсангиз, фонддан рухсат олишингиз керак. Чакибекова Ўзбекистонга келиб, айнан «Сарвқомат дилбарим» асари асосида фильм қилиш учун рухсат олганини, фильмни Ўзбекистон билан ҳамкорликда суратга олиш таклифини айтди. Шундан кейин мени чақиришди.

— Нимага асосланиб айнан сизни чақиришган?
— Билмайман. Бадиий асарни фильм қилиш — бу экранизация санъати-ку, бу нарса, афсуски, Ўзбекистонда яхши ривожланмаган, саноқли одамлар бу иш билан шуғулланади. Бизда ҳамма буюк, ҳамма ақлли, ҳамма ўзи сценарий ёзади-ку, «бирор бир асар асосида сценарий ёзсамчи», деб ўйлаб ҳам кўрмайди. Мен бунгача олган иккита фильм ҳам бадиий асар асосида олинган — «Сеҳрли қалпоқча» фильми «Сариқ девни миниб» романи асосида олинган. Балки, шунгамикан, билмадим.

Хуллас, чақиришди. Хўп, майли, деб кейин сценарийни ёздик. Фильм учун актёрларни танлаш жараёнида, айтганимдек, актрисалар улардан, эркак актёрлар биздан, деган масала йўқ эди. Асал образи учун актёрни уёқдан ҳам, буёқдан ҳам қидирдик. Илёс борасида ҳам худди шундай. Ўзингиз ҳам виждонан бир ўйлаб кўринг — Ўзбекистонда Асални ким ўйнаши мумкин эди? Биласиз-у, актрисаларни танийсиз-ку. Очиқ айтадиган бўлсак, йўқ-да.

Чунки Асални ўйнагандан кейин, қишлоқ қизи деб турибди, у ташқи кўриниши, оддий элементар қош-кўзлари нуқтаи назаридан ҳам қишлоқ қизига ўхшаши керак. Бизнинг барча актрисаларимиз эса 30 га кирмай, қошини тердириб, лабини ботокслар қилиб чиқиб келганидан кейин, қанақа қилиб мен уни қишлоқ қизи қилиб оламан?




Мавзуга оид янгиликлар
  • Бахт аслида нимадалигини тушунишга ёрдам берадиган 5 та фильм 03 мая, 11:37 75
  • Сурхондарёда дунёдаги энг катта сўзана тикилди 02 мая, 20:36 74
  • Рассом оддий нарсалардан сеҳрли ва қизиқарли санъат асарлари яратмоқда 01 мая, 20:33 44
  • Интернет-қароқчилик. Бунинг учун қандай жавобгарлик бор? 30 апр, 15:37 170
  • Шаҳрисабзда туризм бўйича халқаро тадбир ўтказилди 27 апр, 13:50 65
  • Ўзбек телеканалларида ҳар шанба «Миллий кино куни» ўтказилади 26 апр, 06:46 50
  • Сўнгги янгиликлар
  • Кеча Ўзбекистон олимпия терма жамоасига ғалаба учун нима етишмади? 04 мая, 14:54 0
  • Жасур Жалолиддинов: "Финалда кучли жамоа ютқазди" 04 мая, 14:35 0
  • Организмда гормонлар билан боғлиқ муаммо борлигини билдирадиган симптомлар 04 мая, 14:10 0
  • Россиялик Винник АҚШда пул ювиш бўйича айбини тан олди 04 мая, 13:43 5
  • Ғазо ҳимоясидаги олийгоҳлар ёхуд АҚШда "талабалар баҳори" 04 мая, 13:18 15
  • Экология инспекторларига ҳужум қилган браконерлар қамоққа олинди 04 мая, 13:02 12
  • Энди мактабларда педагогик синфлар ташкил этилади 04 мая, 12:00 19
  • Мессининг келиши "Интер Майами" бюджетига қандай таъсир қилди? 04 мая, 11:50 54
  • 5 май куни республика ҳудудида кузатиладиган об-ҳаво маълумотлари 04 мая, 11:46 42
  • "Манчестер Сити" футболчиси Гвардиола ҳақида бор ҳақиқатларни айтди 04 мая, 11:41 61
  • Тбилисида номаълум шахслар намойишчиларга ҳужум қилди 04 мая, 11:37 47
  • Украина ярадорлар билан қандай муомала қилаётгани маълум қилинди 04 мая, 09:02 239
  • Бўлимлар