«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 04 2024, 22:23
ЎЗO‘Z

Муяссар Раззоқова: "Операда ҳам эстрададаги каби таниш-билиш ривожланиб кетган"

09 янв, 23:50 5 464 Маданият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Муяссар Раззоқова: "Операда ҳам эстрададаги каби таниш-билиш ривожланиб кетган" Дангал ва ростгўй бу аёл айни пайтда Ўзбекистон давлат консерваториясида талабаларга сабоқ бериш баробарида, Алишер Навоий номидаги Давлат академик Катта театрида ҳам фаолият юритмоқда. Ўнлаб халқаро танловлар лауреати ва ҳайъат аъзоси, профессор мақомига эга устоз санъаткор бизнинг меҳмонимиз бўлди. Ўзбекистон ва Қорақалпоғистон Республикаси халқ артисти Муяссар Раззоқова билан бўлган суҳбатимиз очиқ-ойдин кечди. У ўз соҳасидаги муаммолардан куюниб, ижодий фаолиятидаги унутилмас лаҳзалар ҳақида эса завқланиб гапирди.

— Нега Ўзбекистонда опера санъаткорлари тез-тез концерт тақдим этишмайди?
— Эсингизда бўлса, авваллари ҳар икки йилда концерт берардим. Ҳозир ҳам концерт қўйиш ниятим бор, аммо оркестр олиш жуда қийин бўлиб қолди. Мақтанишга йўймангу, мендан кейинги авлод опера санъаткорига хос концерт намойиш қилмаяпти. Ҳаммаси ҳам ўз овози билан санъатга кириб келмаяпти. Бугунги ёшларнинг кўпини тан олмайман. Улар ҳақиқий операчи эмас. Ўзбекистон халқ артистлари Исмоил Жалилов, Аваз Ражабов, Нормўмин Султоновларга ўхшаганлари йўқ.

Кейинги пайтда ясама операчилар кўпайиб кетди. Улар операни шоуга айлантириб юборишяпти. Қўлига ҳар хил электрон микрофонлар олиб, ария айтса, у опера ҳисобланмайди. Бу эстраданинг яна бир вокал кўриниши, холос. Ҳозир ўзини операчи, деб ҳисоблаётганларнинг кўпчилиги таниш-билиши кўмагида саҳнага чиқаётгани ачинарли. Фонограммасиз концерт ҳавола қиладиганларга тан бераман. Аммо ундайлар йўқ, афсуски. Спектаклларда асосий ролларни ижро этмаган операчилар ҳақиқий операчи ҳисобланмайди. Айни пайтда ўзбек опера санъатида ривожланиш эмас, сал чекиниш кузатиляпти.

— Соҳангизда ечимини кутаётган яна қандай муаммолар сизни қийнайди?
— Концерт қўйиш истагидаги операчиларга етарли шарт-шароитлар яратилиши зарур. Консерваториядаги талабалар орасидан овози борларни саралаб, сўнгра театрга ишга олиш ва катта саҳналарга чиқариш керак. Операда ҳам эстарадаги каби таниш-билиш ривожланиб кетган. Овози бор, истеъдодли йигит-қизлар четда қоляпти.
Ҳозир театрда ишлаётганларнинг овози бўйича аттетациядан ўтказса, элакда уч, тўрт нафари қолиб, қолганлари тушиб кетади. Театрнинг бугунги аҳволи мана шу даражада. Биринчи навбатда кадрлар масаласини кўриб чиқиш лозим. Улар спектаклларда бош партияларни айтиш даражасига етгач, бир қатор муаммоларга барҳам берилади. Шундан сўнг, улар катта саҳналарда қолиши мумкин. Опера ҳамиша керак. Ҳар бир мамлакат опера санъати жаҳон саҳнасига чиқсагина, кейин ўша давлат санъати ривожланган ҳисобланади.

— Москвадаги концертларингизнинг бирида машҳур опера юлдузи Елена Образцова қаршингизда тиз чўкиб, истеъдодингизга тан берганлиги ростми?
— Бу бор гап. Ўша кунни эсласам, ҳозир ҳам кўзимга ёш келади. Концертда “Ромео ва Жульетта” операсидан партия куйлаганман. Энг юқори пардада ижро қилганим боис томошабинлар асар якунида ўрниларидан туриб олқишлаган. Қарсаклардан сўнг кайфиятим чоғ ҳолда гримхонага кирдим. Бир пайт Елена Образцова шундоқ қаршимга келиб тиз чўкканча, таъзим қилганини кўриб, кўзларимга ишонмадим. Ҳайрон бўлиб, унинг қўлларидан ушлаб турғаздим.

У: “Мен Раззоқова олдида эмас, асл истеъдод қаршисида тиз чўкяпман. Нафақат менинг ишончимни оқладинг, балки шунча мухлисларингни ҳам меҳрини қозондинг. Ташаккур сенга!”, деган. Унинг сўзлари ҳамон қулоқларим остида жаранглайди. Жаҳон операси афсонаси, дея эътироф этилган буюк санъаткорнинг менинг қаршимда тик чўкиб туриши бу – ўзбек санъат олдида тиз чўкиш билан баробар эди.




Мавзуга оид янгиликлар
  • “Муҳташам юз йил” сериали юлдузларининг умр йўлдошлари (фото) 04 мая, 19:08 75
  • Бахт аслида нимадалигини тушунишга ёрдам берадиган 5 та фильм 03 мая, 11:37 76
  • Сурхондарёда дунёдаги энг катта сўзана тикилди 02 мая, 20:36 75
  • Рассом оддий нарсалардан сеҳрли ва қизиқарли санъат асарлари яратмоқда 01 мая, 20:33 44
  • Интернет-қароқчилик. Бунинг учун қандай жавобгарлик бор? 30 апр, 15:37 171
  • Шаҳрисабзда туризм бўйича халқаро тадбир ўтказилди 27 апр, 13:50 65
  • Сўнгги янгиликлар
  • Сергей Шойгу: “Украина Россия билан урушда 111 мингдан ортиқ аскарини йўқотди” 04 мая, 21:45 10
  • Украина АҚШдан биринчи навбатда MQ-9 дронларини етказиб беришни сўрамоқда 04 мая, 21:42 8
  • Собиқ "Навбаҳор" мураббийи ўзбек ва қозоқ футболадиги фарқ ҳақида гапирди 04 мая, 20:39 54
  • Гулистонда Nexia автомашинасининг газ баллони портлаб кетди (видео) 04 мая, 20:19 27
  • Индонезиянинг Сулавеси оролида сув тошқинлари сабаб 15 киши ҳалок бўлди 04 мая, 19:55 13
  • Россия ИИВ Украинанинг амалдаги ва собиқ президентини қидирувга берди 04 мая, 19:32 91
  • “Муҳташам юз йил” сериали юлдузларининг умр йўлдошлари (фото) 04 мая, 19:08 75
  • Парагвайда футбол учрашувида махсус кучлар футболчилар ва мухлисларга қарата ўт очди 04 мая, 18:46 125
  • Фёдор Емеляненко: “Мен Майк Тайсон билан жанг қилишни режа қилгандим” 04 мая, 18:23 43
  • АҚШ Украинага яна 50 млрд доллар ажратишни таклиф қилди 04 мая, 18:00 63
  • Евро-2024 учун қайдномадаги футболчилар сони 23 дан 26 нафарга оширилди 04 мая, 17:39 32
  • Дунёдаги энг тез суперкар концепцияси ишлаб чиқилди (видео) 04 мая, 17:14 42
  • Бўлимлар