«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 02 2024, 05:13
ЎЗO‘Z

«Ягона илтимосим — бизни тинч қўйишсин». Райҳон Йигитали ва Муқаддасга бахт тилади

08 янв, 00:13 10 344 Маданият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
«Ягона илтимосим — бизни тинч қўйишсин». Райҳон Йигитали ва Муқаддасга бахт тилади Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Райҳон Ғаниева «Миллий» телеканалининг «Нишонда» дастурига берган интервьюсида собиқ турмуш ўртоғи Йигитали Мамажонов билан нима сабабдан ажрашгани ҳақида гапирди.

- Аслида биз умуман бир-бирига ўхшамайдиган, турли қараш ва принципларга эга инсонлармиз. Турмуш қуришимизга барча қариндошларимиз қарши эди. Улар инсон кўнглига яқин, сўзлашиш учун умумий мавзулари бор инсонни умр йўлдош сифатида танлаш кераклигини айтганди.

Шунингдек, икки инсон турмуш қуриши учун улар оилада бир хил тарбия топган бўлиши ҳам керак. Бир-бирига ҳар жиҳатдан мос бўлиши керак. Биз эса бутунлай бошқа-бошқа одамлар эдик. Шунинг учун ҳам муроса қила олмадик.

Лекин ҳозир, фикримча, Муқаддас (Саъдуллаева) — Йигиталига жуда ҳам мос. Уларни жуда яхши жуфтлик деб биламан. Мен уларга чин дилдан бахт тилайман. Эшитишимча, улар икки фарзандли ҳам бўлибди. Бахтли бўлишсин.

Улардан ягона илтимосим — бизсиз бахтли бўлишсин. Бизни тинч қўйишсин. Мен ҳар доим фарзандларим учун қайғураман. Эртага улар катта бўлади. Уларнинг қулоғига турли гап-сўзлар, ғийбатлар етиб келишини хоҳламайман
, дейди Райҳон Ғаниева.

Хонанда Райҳон Ғаниева ва актёр Йигитали Мамажонов 2012 йилнинг ноябрида турмуш қурган эди. 2014 йилнинг май ойида эса Райҳон эгизак фарзандларни дунёга келтирган, уларга Ислом ва Имрон деб исм қўйилган эди.

2016 йилнинг май ойида Йигитали Мамажонов ва Райҳоннинг никоҳи расман бекор қилингани маълум бўлди. 2016 йилнинг 29 октябрь куни Райҳон актёр ва бошловчи Фарҳод Алимов билан иккинчи марта турмуш қурди.

Йигитали бу орада чимкентлик Нигина исмли қиз билан турмуш қуриб, қиз фарзанд кўрди, кўп ўтмай актёрнинг бу турмуши ҳам ўхшамагани ойдинлашди. 2018 йил декабрида Йигитали актриса Муқаддас Саъдуллаевага уйлангани маълум бўлди. Йигитали ва Муқаддас икки фарзандли бўлди.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Рассом оддий нарсалардан сеҳрли ва қизиқарли санъат асарлари яратмоқда 01 мая, 20:33 25
  • Интернет-қароқчилик. Бунинг учун қандай жавобгарлик бор? 30 апр, 15:37 157
  • Шаҳрисабзда туризм бўйича халқаро тадбир ўтказилди 27 апр, 13:50 61
  • Ўзбек телеканалларида ҳар шанба «Миллий кино куни» ўтказилади 26 апр, 06:46 48
  • Хонанда Авазбек Олимовдан “Севар ёрим” қўшиғини рухсатсиз куйлаб келаётгани учун 540 млн сўм ундириш сўралмоқда 25 апр, 08:44 641
  • Озодбек Назарбеков: “Учта тирранча буюк санъаткорни лойга булғаяпти” 24 апр, 17:00 359
  • Сўнгги янгиликлар
  • Хитойда автомобиль йўлининг ўпирилиши оқибатида камида 24 киши ҳалок бўлди 02 мая, 00:24 20
  • Навоийда автомашинасига сирена ўрнатиб ҳаракатланган ҳайдовчига чора кўрилди 02 мая, 00:03 13
  • Ар-Риёдда форум: АҚШ-Хитой тирашуви ва Яқин Шарқ инқирози диққат марказида 02 мая, 00:02 25
  • Жарималардан 100 млн сўм қарзи бор автомобил Қамчиқ довонида ушланди 01 мая, 23:50 24
  • Нетаняҳу ҲАМАСга қарши операцияни якунлашдан бош тортди 01 мая, 23:45 52
  • Украина камикадзе дронлари Белгород вилоятидаги аҳоли пунктларига ҳужум уюштирди 01 мая, 23:28 35
  • Жозе Моуриньо Евро—2024 фаворитларини санаб ўтди 01 мая, 23:10 32
  • Москвада Украинадан тортиб олинган НАТО ҳарбий техникалари кўргазмаси ўтказилди 01 мая, 22:44 141
  • Нью-Йорк полицияси Фаластин тарафдори бўлиб намойиш ўтказган 282 талабани ҳибсга олди 01 мая, 22:22 28
  • Самарқандда ЙПХ ходими ҳайдовчидан пора сўради: “Уч кишига тушлик олиб келинг” 01 мая, 22:00 117
  • Франциялик таниқли актёр Жерар Депардье жинсий тажовузда айблаб, ҳибсга олинди 01 мая, 21:36 81
  • Шавкат Мирзиёев икки йирик тузилма раҳбарлари билан мулоқот ўтказди 01 мая, 21:13 73
  • Бўлимлар