«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 30 2024, 22:43
ЎЗO‘Z

Маданият вазирлиги Филипп Киркоровнинг концертидаги очиқ кийимли раққосалар юзасидан изоҳ берди

25 дек, 07:36 4 835 Маданият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Маданият вазирлиги Филипп Киркоровнинг концертидаги очиқ кийимли раққосалар юзасидан изоҳ берди Фото: MyDay
18 декабрь, чоршанба куни Humo Arena’да ўтган Россия эстрадасининг таниқли вакили Филипп Киркоровнинг концертида чиқиш қилган раққосаларнинг очиқ-сочиқ кийимлари ижтимоий тармоқлар фойдаланувчиларининг эътирозларига сабаб бўлгани ҳақида хабар берилган эди. Маданият вазирлиги ушбу ҳолат юзасидан изоҳ берди.

«Маданият вазирлиги тизимидаги ‘Ўзбекконцерт’ давлат муассасаси ушбу концерт сценарийси ва қўшиқлар мазмуни билан танишиб чиққан ва эътироз билдирмаган;

хусусий тадбиркорлар концерт дастурларини ташкил этишда юртимизга гастрол сафарлари билан ташриф буюрадиган санъаткорларга дастурда кийиниш маданияти тўғрисидаги тушунчани ҳам бериб ўтишлари лозим, деб ўйлаймиз;

ушбу концертдан хулоса қилган хусусий тадбиркорларимиз эндиликда ушбу жараёнларнинг такрор бўлмаслигининг олдини олади деган умиддамиз.

Юқоридагиларни эътиборга олган ҳолда, халқимизнинг маданияти, маънавияти ва менталитетимизни инобатга олиб, ‘Ўзбекконцерт’ давлат муассасаси бундан кейин ҳар бир концерт дастуридаги кийиниш маданиятига аҳамият беришини билдирамиз», — дейилади вазирлик хабарида.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Интернет-қароқчилик. Бунинг учун қандай жавобгарлик бор? 30 апр, 15:37 118
  • Шаҳрисабзда туризм бўйича халқаро тадбир ўтказилди 27 апр, 13:50 59
  • Ўзбек телеканалларида ҳар шанба «Миллий кино куни» ўтказилади 26 апр, 06:46 48
  • Хонанда Авазбек Олимовдан “Севар ёрим” қўшиғини рухсатсиз куйлаб келаётгани учун 540 млн сўм ундириш сўралмоқда 25 апр, 08:44 637
  • Озодбек Назарбеков: “Учта тирранча буюк санъаткорни лойга булғаяпти” 24 апр, 17:00 359
  • Жаҳонгир Отажоновдан ўзгача клип: Бу «ижод»лардан мақсад нима? 24 апр, 16:35 539
  • Сўнгги янгиликлар
  • Ўз қўлимиз билан муаммо яратмайлик... 30 апр, 21:56 1
  • Доналд Трамп судга ҳурматсизлик қилгани учун жаримага тортилди 30 апр, 21:33 10
  • Кўп квартирали уйларда «квартплата»нинг энг кам миқдори тасдиқланди 30 апр, 21:10 21
  • АҚШнинг Марказий Осиё давлатлари бўйича стратегиясида Россия ва Хитойнинг тилга олиниши 30 апр, 20:43 37
  • Тошкент вилоятида 17 та ноқонуний майнер давлатга 16 миллиард сўм зарар етказди 30 апр, 20:18 12
  • Президентнинг янги қарори бўйича маълумот берилди 30 апр, 19:54 144
  • Май ойида кутилаётган об-ҳаво маълумоти тақдим этилди 30 апр, 19:30 97
  • Green Card жавоблари қачон чиқиши эълон қилинди 30 апр, 19:13 35
  • Грузия бош вазири мамлакат президентини “сотқин” деб атади 30 апр, 18:50 193
  • Андижонда келин эрининг уйидан сепларини МИБ орқали қайтариб олди 30 апр, 18:28 48
  • Турк сериаллари юлдузи Демет Ўздемирнинг Истанбулдаги шинам вилласига саёҳат 30 апр, 18:02 74
  • Эрон Афғонистон билан чегарасида бетон девор қуришни бошлади 30 апр, 17:39 154
  • Бўлимлар