«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 04 2024, 17:22
ЎЗO‘Z

"Олтин кабутар" танловининг ғолиблари аниқланди​ (фото)

05 дек, 13:40 5 964 Маданият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
"Олтин кабутар" танловининг ғолиблари аниқланди​ (фото) Пойтахтимиздаги "Халқлар дўстлиги" саройида юртимизда илк марта ўтказилаётган "Олтин кабутар" ижодий танлови ғолибларини тақдирлашга бағишланган тадбир ва гала-концерт бўлиб ўтди.

Мазкур ижодий лойиҳа “Mening yurtim”, “Yoshlar” телеканаллари ва Ёшлар иттифоқи ҳамкорлигида ташкил этилган бўлиб, ушбу танловда телевидение, санъат ва маданият ҳамда кино соҳаси вакиллари тақдирланиши кўзда тутилган.

“Олтин кабутар” танловида 2019 йилда самарали меҳнат қилган ижодкорлар кўплаб номинациялар бўйича тақдирланади.

“Олтин кабутар” ғолибларини ҳакамлар ҳайъати эмас, балки томошабинларнинг ўзи SMS орқали овоз бериш йўли билан аниқлади. Бунинг учун иштирокчилар тегишли тартибда беш босқичда саралашдан ўтдилар.

Қайд этиш лозимки, танловнинг «Энг яхши кўрсатув» номинациясида “Менинг Юртим”телеканалининг «Марказий студия» кўрсатуви ғолиб бўлди, кўрсатув бошқа номинация ғолибларидан фарқли равишда энг кўп овоз йиғишга муваффақ бўлди — 10 035 та.

Бундан ташқари танловда “Йилнинг энг яхши блогери” номинацияси бўйича рағбатлантирувчи мукофот билан @davletovuz канали муаллифи блогер Қобил Хидиров ғолиб деб топилди.

Шунингдек танловда “Энг яхши миллий сериал”, “Энг яхши актёр”, “Энг яхши видеоклип”, “Энг яхши эстрада хонандаси”, “Энг яхши телебошловчи”, “Энг яхши тележурналист”, “Энг яхши ток-шоу”, “Энг яхши саундтрек” каби номинациялар бўйича ҳам ғолиблар аниқланган.

Шунингдек, “Ўзбек санъати ривожига қўшган улкан ҳиссаси учун”, “Ўзбек телевидениеси ривожига қўшган ҳиссаси учун”, “Энг яхши мураббий” номинациясида танловнинг махсус мукофотлари топширилди.

Бундан ташқари, ҳамкор ташкилотлар билан биргаликда “Энг яхши концерт дастури”, “Энг яхши режиссёр”, “Энг яхши бадиий фильм”, “Йил блогери”, “Йилнинг энг фаол ёши”, “Йилнинг энг яхши ҳунарманди”, “Йил инвестори”, “Йилнинг энг яхши ихтирочиси”, “Йилнинг энг яхши архитектори”, “Йилнинг энг яхши мақом ижрочиси”, “Йил рассоми”, “Йил шифокори”, “Йилнинг энг яхши тадбиркори” каби рағбатлантирувчи мукофотлар ҳам тақдим этилди.






Мавзуга оид янгиликлар
  • Бахт аслида нимадалигини тушунишга ёрдам берадиган 5 та фильм 03 мая, 11:37 75
  • Сурхондарёда дунёдаги энг катта сўзана тикилди 02 мая, 20:36 75
  • Рассом оддий нарсалардан сеҳрли ва қизиқарли санъат асарлари яратмоқда 01 мая, 20:33 44
  • Интернет-қароқчилик. Бунинг учун қандай жавобгарлик бор? 30 апр, 15:37 171
  • Шаҳрисабзда туризм бўйича халқаро тадбир ўтказилди 27 апр, 13:50 65
  • Ўзбек телеканалларида ҳар шанба «Миллий кино куни» ўтказилади 26 апр, 06:46 50
  • Сўнгги янгиликлар
  • Наманганда 50 долларлик қалбаки купюраларни сотишга уринган шахс ушланди 04 мая, 16:53 0
  • Ўзбекистон тиббиёт ОТМда 5 минг нафардан кўпроқ ҳиндистонлик ўқиётгани маълум бўлди 04 мая, 16:33 0
  • Украинада ОИВ ва саратон касаллигига чалинган беморлар армияга чақирилади 04 мая, 16:10 2
  • Фаластин тарафдорлари намойишлари бутун дунё университетларини қамраб олмоқда 04 мая, 15:45 2
  • Украинада сафарбарлик тўғрисидаги янги қонуннинг бир қисми кучга кирди 04 мая, 15:21 8
  • Кеча Ўзбекистон олимпия терма жамоасига ғалаба учун нима етишмади? 04 мая, 14:54 18
  • Жасур Жалолиддинов: "Финалда кучли жамоа ютқазди" 04 мая, 14:35 37
  • Организмда гормонлар билан боғлиқ муаммо борлигини билдирадиган симптомлар 04 мая, 14:10 12
  • Россиялик Винник АҚШда пул ювиш бўйича айбини тан олди 04 мая, 13:43 42
  • Ғазо ҳимоясидаги олийгоҳлар ёхуд АҚШда "талабалар баҳори" 04 мая, 13:18 50
  • Экология инспекторларига ҳужум қилган браконерлар қамоққа олинди 04 мая, 13:02 34
  • Энди мактабларда педагогик синфлар ташкил этилади 04 мая, 12:00 30
  • Бўлимлар