«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 03 2024, 09:41
ЎЗO‘Z

Ўзбек фильмлари илк бор нуфузли халқаро кинофестивалида мукофотлар учун курашади

30 ноя, 06:00 2 922 Маданият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ўзбек фильмлари илк бор нуфузли халқаро кинофестивалида мукофотлар учун курашади Ўзбекистонлик ёш киноижодкорлар жорий йилнинг 26 ноябридан 1 декабрига қадар давом этадиган “DigiCon6 Asia Awards — 2019” халқаро қисқа метражли фильмлар фестивалида иштирок этиш учун Гонконгга жўнаб кетди.
Осиё бўйича иқтидорли муаллифларни топиш, танитиш ва уларнинг ажойиб ишлари учун рағбатлантириш мақсадида ҳар йили кузда ўтказиб келинадиган “DigiCon6 Asia Awards” мукофотига ўзбекистонлик ёш киноижодкорларнинг иккита фильми — Шокир Холиқовнинг “Чой” ва Маҳлиё Асқаралиеванинг “Совға”си тақдим этилди. Ўзбекистонлик вакиллар жами етти кишидан иборат.

— Ёш киноижодкорлар — миллий кинематографиянинг келажаги, шу сабаб уларнинг ижодий маҳорати ошишига катта эътибор қаратиш лозим, — дейди “Ўзбеккино” раҳбари Фирдавс Абдухолиқов. — Бизнинг иқтидорли йигитлар бундай нуфузи фестивалда Ўзбекистонда ёш киноижодкорлар учун яратилган шарт-шароитлар ва ўзларининг қобилияти туфайли иштирок этишмоқда, дея қўшимча қилди у.

— Келгусида “Ўзбеккино” ёш киноижодкорлар маҳоратини ошириш учун уларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш мақсадида бир қатор лойиҳалар ташкиллаштиришини таъкидлаб ўтди Абдухолиқов.

— Биз “Ўзбеккино” миллий агентлиги қошида Ёшлар ижодий маркази ва ёшлар ижодий студиясини ташкил этишни режалаштиряпмиз. Бундан ташқари, барча керакли ускуналар билан жиҳозланган 150 ўринли ижодий лабораторияни очишни мўлжалладик, дейди “Ўзбеккино” раҳбари.

Шуни қайд этиш керакки, “DigiCon6 Asia Awards”да Япония, Хитой, Гонконг, Ҳиндистон, Индонезия, Корея, Малайзия, Сингапур, Тайвань, Таиланд давлатлари вакиллари иштирок этмоқда. Ўзбекистон фестивалда илк бор қатнашмоқда. Япониянинг йирик медиа кинокомпанияси TBS кинофестиваль ташкилотчиси ҳисобланади.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Сурхондарёда дунёдаги энг катта сўзана тикилди 02 мая, 20:36 53
  • Рассом оддий нарсалардан сеҳрли ва қизиқарли санъат асарлари яратмоқда 01 мая, 20:33 35
  • Интернет-қароқчилик. Бунинг учун қандай жавобгарлик бор? 30 апр, 15:37 162
  • Шаҳрисабзда туризм бўйича халқаро тадбир ўтказилди 27 апр, 13:50 64
  • Ўзбек телеканалларида ҳар шанба «Миллий кино куни» ўтказилади 26 апр, 06:46 48
  • Хонанда Авазбек Олимовдан “Севар ёрим” қўшиғини рухсатсиз куйлаб келаётгани учун 540 млн сўм ундириш сўралмоқда 25 апр, 08:44 643
  • Сўнгги янгиликлар
  • Россия кубоги. ЦСКА илк ўйинда Зенит билан дуранг ўйнади, Файзуллаев заҳирадан туширилди 02 мая, 23:39 162
  • U-23 Осиё кубоги. Ироқ 3-ўринни ва Париж Олимпиадаси йўлланмасини қўлга киритди 02 мая, 23:35 169
  • Кулеба Россия қачон музокараларда иштирок этиши мумкинлиги ҳақида гапирди 02 мая, 23:30 260
  • Кексайганда ҳам ёш кўриниш учун қандай ҳаёт тарзини кечириш керак? 02 мая, 23:23 78
  • Шифокор картошканинг айрим зарарларини очиқлади 02 мая, 23:02 107
  • Туркия Исроил билан барча савдо алоқаларини тўхтатди 02 мая, 22:50 176
  • Макрон Европага таҳдид солаётган учта хавф ҳақида гапирди 02 мая, 22:07 289
  • Ўзбошимчалик билан қурилган ноқонуний қурилмалар узоққа бормайди 02 мая, 21:28 167
  • Туркия Курдистон ишчи партиясига алоқадор 43 нафар террорчини йўқ қилди 02 мая, 21:20 38
  • Сурхондарёда дунёдаги энг катта сўзана тикилди 02 мая, 20:36 53
  • Самарқандда ҳайдовчидан пора сўраган ЙПХ ходимлари ишдан бўшатилди 02 мая, 20:33 143
  • Навоийда ЙПХ ходимлари кўз олдидаги қоидабузарликка кўз юмди 02 мая, 19:45 196
  • Бўлимлар