«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 03 2024, 10:16
ЎЗO‘Z

Хонанда Эркин Худойқулов санъатдан кўнгли қолиб Дубайга кетгани, ижодий танаффусига сабаб бўлган ишлар ҳақида гапирди (видео)

19 ноя, 12:53 3 867 Маданият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Хонанда Эркин Худойқулов санъатдан кўнгли қолиб Дубайга кетгани, ижодий танаффусига сабаб бўлган ишлар ҳақида гапирди (видео) Фото: «Дарё»
«Онажон», «Тўйинг куни тўйиб йиғладим», «Янгалар» каби қўшиқлари билан машҳурликка эришган хонанда Эркин Худойқулов «Дарё» интернет-нашри учун эксклюзив интервью берди. Интервьюни журналист Феруз Муҳаммад ташкиллаштирди.
Эркин Худойқулов суҳбат давомида санъатдаги узоқ танаффуси сабаби ҳақида гапириб берди.

Бугун кўп гапларни очиқ-ойдин гапирмоқчиман. Анча танаффус бўлишига сабаб оддий нарса. 2009 йилда санъат саройида 4 кунлик ‘Эркин ўғлингман ўзбегим’ деб номланган охирги концертимни қўйдим. Ўшандан кейин санъатни таққа тўхтатдим. Нега деган савол туғилади. Чунки, роса санъатдаги нарсалардан чарчаган эдим.

Биринчи хафа қилган нарса — ноҳақлик кўп. Ҳатто санъат ичида ҳам баъзиларини дўст деб билсак, бирор жойга борсак фалончи дўстингиз келди, ‘у фанограммачику, у бунақа-ю, дейишди. Кимдирлари беш вақт намоз ўқишади-да, яна бировларни ғийбат қилишади. Энг ёмон кўрган нарсам ғийбат. Мен юзига айтаман, ҳеч қачон ғийбат қилмаганман.

Дадам жуда хоҳлаб, ‘Ўғлим, сен ҳам Наврўз, Мустақиллик байрамларида чиққин, шу ерда сени ҳам кўрай’, деганлар. Отамни орзуси эди. Ҳамма санъаткорни ҳам шундай байрамларда чиқиш орзуси бўлади. Лекин, негадир ўша пайтда фақат белгиланган санъаткорлар чиқар эди. Кимлар чиқади, ким қандай қўшиқ айтади, ким чиқмайди уни халқ ҳам ёдлаб олган эди. Ўша нарсалар хафа қилган. Ҳар йили қўшиқ ёзаман, ‘Ватан’ ҳақида янги қўшиқ ёзардим, ўша пайтда ‘Ўзбекнавo’ консерваторияда йиғилиш қиларди. ‘Таниш — билишларинг ўтмайди, тепадан қўнғироқ қилдирмаларинг, зўр қўшиқ бўлса чиқараман’, дерди. Зўр қўшиқларни кечирасизларку, ўн-йигирматасини ёзиб бўлганмиз. Битта аринжировка қилдириш ўша пайтда 200-300 доллар эди. Ҳа, пулимиз йўқ эмас, бордер, лекин, шунча қўшиқни ҳавога отиб юбормайсизку.

Кейин баъзи бир телевединиеда айлантирамиз десак ҳам, энди фақат ватан ҳақида қўшиқ куйламайсизку, тижорат, пул келтирадиган севги-муҳаббат ҳақида ҳам қўшиқ қилиш керак, у нарсалар халққа керакку. Мана шунақа нарсалар мени жуда чарчатган. Шу даражада кўнглимни қолдириб юборган.

Ватанимни севаман, ватанимдан ҳеч қачон кўнглим қолмайди, шу ерда туғилганман, шу ерда ўламан. Менинг айтмоқчи бўлган гапим, борамиз, қўшиқ ёзамиз, тайёрлаймиз, аранжировка қиламиз, шоирга борамиз уни-буни қилиб олиб борамиз берамиз бўлди, таг-туги йўқ, ҳеч ким жавоб айтмайди. Телевединиега берсангиз жавоби келмайди. Кўпчилик санъаткорлар қўшиғи нима сабабдан ўтмаганини билмайди. ‘Ўзбекнавў борасиз, лицензия оласиз, тўйлар бунақа. Қисқаси кўп нарсалар озгина ранжитган.

2009 йилнинг охирида Бирлашган Араб Амирликларига кетдим, Дубайда яшадим. Тўғри, ҳалол меҳнат қилдим у ерда. Ўзбек шерик дўстлар билан у ерда бизнес қилдик. Беш йил умрим ўша ерда ўтди, оилам билан Дубайда яшадим Ўша пайтда телевизорга чиқаман десак, фалон сўм бўлди. Биз пул қизғонмаяпмиз, клип олиб борсак ўтмайди. Энг муҳими, клип тўрт дақиқадан ошмасин деган гап бўларди. Ашула қандай қилиб тўрт дақиқадан ошмаслиги мумкин. Унда шоирни ҳам чақириб, 2 бўлимдан ортиқ шеър ёзманг деган талаб қўйиш керак эканда.

Тўғри баъзи бир қўшиқлар уч-тўрт дақиқага сиғади, лекин баъзи қўшиқлар ундан ошиши мумкин. Олиб борамиз клипимиз ўтмайди. Кечирасиз, бу харажат, ўша пайтда клипларимизни 1000-1500 долларга олганмиз. Биз ҳам Наврўз, Мустақиллик байрамларида чиқиб куйлашни орзу қилганмиз, лекин, ўроқда йўқ, хирмонда йўқ одамлар чиқарди ўша пайтда.

Мен ўзим ҳар сафар кузатардим, қора кўжали уч-тўртта қиз чиқарди. Бир бало ашулаларини айтарди-да, бўлди эди, аммо эл таниган хонандалар чиқа олмас эди.

Халқ бизни танийди, давлат тадбирларига борганмиз, ҳозир ҳам борамиз. Пахта далаларига тадбирларга борар эдик, ‘Ўзбекнавў омон бўлсин, ўша ерда ишлаётганлар бўлса, виждони бўлса тўғриликча билади. Мен уларни ҳеч нарсада айблаётган жойим йўқ. Шунчаки бор гапни айтаяпман. Нимага ‘биз ҳақли эмасмидик ўшанда байрамда чиқишга. Охири хулоса қилдик, ёки зўр танишинг бўлиши керак ёки кимдир тепадан айтиши керак экан.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Сурхондарёда дунёдаги энг катта сўзана тикилди 02 мая, 20:36 58
  • Рассом оддий нарсалардан сеҳрли ва қизиқарли санъат асарлари яратмоқда 01 мая, 20:33 36
  • Интернет-қароқчилик. Бунинг учун қандай жавобгарлик бор? 30 апр, 15:37 163
  • Шаҳрисабзда туризм бўйича халқаро тадбир ўтказилди 27 апр, 13:50 64
  • Ўзбек телеканалларида ҳар шанба «Миллий кино куни» ўтказилади 26 апр, 06:46 48
  • Хонанда Авазбек Олимовдан “Севар ёрим” қўшиғини рухсатсиз куйлаб келаётгани учун 540 млн сўм ундириш сўралмоқда 25 апр, 08:44 643
  • Сўнгги янгиликлар
  • Европа Лигаси. “Байер” сафарда “Рома”ни таслим этди, “Марсель” эса “Аталанта” билан дуранг ўйнади 03 мая, 09:34 15
  • U23 Осиё кубоги. Бугун финал! Ўзбекистон терма жамоаси Японияга қарши ўйнайди 03 мая, 09:24 45
  • Макрон француз қўшинларини Украинага юбориш шартларини айтди 03 мая, 09:09 57
  • Байден талабаларнинг норозилик намойишлари унинг Исроилга нисбатан сиёсатини ўзгартирмаслигини айтди 03 мая, 09:05 14
  • Россия кубоги. ЦСКА илк ўйинда Зенит билан дуранг ўйнади, Файзуллаев заҳирадан туширилди 02 мая, 23:39 243
  • U-23 Осиё кубоги. Ироқ 3-ўринни ва Париж Олимпиадаси йўлланмасини қўлга киритди 02 мая, 23:35 219
  • Кулеба Россия қачон музокараларда иштирок этиши мумкинлиги ҳақида гапирди 02 мая, 23:30 334
  • Кексайганда ҳам ёш кўриниш учун қандай ҳаёт тарзини кечириш керак? 02 мая, 23:23 105
  • Шифокор картошканинг айрим зарарларини очиқлади 02 мая, 23:02 126
  • Туркия Исроил билан барча савдо алоқаларини тўхтатди 02 мая, 22:50 209
  • Макрон Европага таҳдид солаётган учта хавф ҳақида гапирди 02 мая, 22:07 359
  • Ўзбошимчалик билан қурилган ноқонуний қурилмалар узоққа бормайди 02 мая, 21:28 201
  • Бўлимлар